Hudud Inform
8.49K subscribers
18.4K photos
4.03K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ КУРАШИШГА КЎМАКЛАШИШ МАҚСАДИДА БИР ГУРУҲ ШИФОКОРЛАРИМИЗ ТОЖИКИСТОНГА ЙЎЛ ОЛИШДИ

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Республикаси махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 2020 йил 8 май кунидан бошлаб, “сариқ” тоифадаги Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда “яшил” тоифадаги Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида йўналишсиз таксилар фаолиятига рухсат этилди.

Мазкур фаолиятни амалга оширишда бажарилиши мажбурий бўлган айрим қоидалар ҳам белгиланди:

Хусусан, 🚕 йўналишсиз таксилар:

- йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан ⚪️шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши,

- ҳайдовчи ва йўловчи 😷 тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади),

- йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши,

- йўналишсиз такси ҳайдовчиси фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим.


Каналга уланиш👇
@hudud_inform
ИИВнинг Самарқанд академик лицейига ўқишга аризалар карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда қабул қилинмоқда.

Батафсил...

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бухорода юз берган табиий офат оқибатида:

-вилоятдаги 115 та фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналаридаги 253,5 га иссиқхоналар зарар кўрган;

-боғларнинг 2616 га (27,1%) зарар етиб, ўртача 19721 тонна (17,03%) ҳосил йўқотилган;

-12 619 га (20,8%) ғалла майдони талофат кўрган;

Айни вақтда Республика ишчи гуруҳи томонидан табиий офат юз берган ҳудудларда кўрилган зарар ва талофатни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔹Ҳисобот даврида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 1,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробар ошди (2019 йилнинг дастлабки тўрт ойи – 884 млн. АҚШ долл.).

🔹Сотиб олинган валюта ҳажми эса 1166 млн. АҚШ долларига тенг бўлди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига (346 млн. АҚШ долл.) нисбатан 3,4 баробар ошди.

🔹Халқаро пул ўтказмалари орқали республикамизга келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 1,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 161 млн. АҚШ долларига ёки 11 фоизга камайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Учқўрғонда “барак” уйларда яшовчиларга кўп қаватли уй-жойлардан хонадон ажратилади

Аҳолининг арзон уй-жойларга ўсиб бораётган эҳтиёжини қаноатлантириш учун вилоятимизнинг бошқа туманлари қаторида Учқўрғонда ҳам изчил қурилиш ишларини амалга ошириш давом этмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учқўрғон шаҳридаги “Саноат” МФЙ ҳудудида намунавий лойиҳалар бўйича ипотека кредити асосида қурилаётган 2 та 5 қаватли 80 хонадонли уй-жойлар қурилиш ишлари билан танишди.

Ҳудудда бир пайтлар ишчилар учун вақтинча қуриб берилган барак уйлар ҳам кўзга ташланди. Афсуски, бир неча йилларгагина мўлжалланган бу бараклар одамларга доимий бошпана вазифасини ўтаб келганди.

Вилоят ҳокими, 14 та ана шундай уйлар ўрнига янги 7 қаватли уйлар қуриш, барак уйларда яшаётган аҳолини қурилаётган янги уйларга кўчириш бўйича туман ҳокимлигига аниқ топшириқлар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида брифинг

Сув тошқини оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг жами 32381 гектар майдонлари талофат кўрган.
Тошқин 10 та маҳалла, 23 та аҳоли пунктлари ҳудудидаги 4711 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари, 30718 гектар экин майдонларига зарар етказган.
Ҳозирги кунда ФВВ, Мудофаа, ИИВ, Миллий гвардия томонидан 17000 нафарга яқин шахсий таркиб, 2500 дан ортиқ техника, 300 га яқин мотопомпа ёрдамида тошқин оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва уларнинг Сирдарё вилояти бўлинмалари томонидан Сардоба туманининг Дўстлик, Қўрғонтепа, Юртдош аҳоли пунктларида жами 743 бош, Оқолтин тумани аҳоли пунктларида жами 551 бош, Мирзаобод туманидаги аҳоли пунктларида жами 1330 бош нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадлари кўмиш йўли билан зарарсизлантирилди.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Миллий гвардия тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи Тўлқин Қодиров иштирокида брифинг

Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш тадбирларига Миллий гвардия бўлинмаларидан жами 2500 дан ортиқ шахсий таркиб ва 100 га яқин техника жалб қилинган.
🔹Мирзобод тумани, Навбаҳор МФЙдаги талафот кўрган фуқароларга озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлари, 20 мингдан ортиқ кийим-кечак, 4 мингдан ортиқ турли хил хўжалик буюмлари, 6 мингдан ортиқ тиббий ва гигеник воситалар моддий ёрдам сифатида топширилди;
🔹Йўқолган ва қаровсиз қолган 4 мингдан ортиқ уй ҳайвонлари ўз эгаларига қайтарилди;
🔹Миллий гвардия ишчи гуруҳи ходимлари томонидан бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда хонадонлар текширилиб 1500 мингдан ортиқ далолатномалар тузилди;
🔹Миллий гвардия томонидан 15 та блокпост ташкил этилди;
🔹Жамоат тартибини сақлаш мақсадида 67 та пиёда 3 тадан ортиқ автопатруль хизматлари олиб борилмоқда ва 400 дан ортиқ хонадонларга амалий ёрдам берилмоқда.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров иштирокида брифинг

Ҳудудда 1000 дан ортиқ техника, тегишли мутахассислар ва шахсий таркиб жалб этилган. Талофат етган туманларда ижтимоий объектлар, маҳаллалар ва 800 дан ортиқ уйлар тартибга келтирилган.
Юқумли касалликларни олдини олиш ва санитар ҳолатни сақлаш мақсадида 300 та дезинфекция машинаси ва 30 та махсус бригада билан дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Нобуд бўлган хайвонларни махсус қўшин мутахассилари томонидан кўмиш ишлари ташкил қилинаётган.
Тошқин оқибатида бузилган кўприк ва йўлларни қайта тиклаш учун махсус понтон кўприклардан фойдаланиляпти.
Мудофаа вазирлиги алоқа мутахассислари симли ва уяли алоқани тикланишига ёрдам кўрсатишмоқда. Ҳарбий хаво кучлари томонидан кунига қутқарув ишлари учун 30 дан ортиқ парвоз амалга ошириляпти ва ҳарбий шифокорлар томонидан 400 дан ортиқ инсонларга ёрдам ва 2400 дан ортиқ фуқароларга психологик кўмак кўрсатилди.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2020 йил 8 май соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2325 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 8 мая 2020 года 22:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2325.

---------------------------------------------------

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугун юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 119 нафари соғайиб, рекорд кўрсаткични қайд этди. Даволаниш кўрсаткичи 76 фоизга етди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Мамлакатимизда сўнгги 14 кунда ичида жами 521 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Шу даврда юртимизда коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олганлар ҳамда хориждан келиб, карантинга олингач, касаллик аниқланганлар таҳлили

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2020 йил 9 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2336 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 9 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2336.

---------------------------------------------------

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform