Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Статистика

📌 Ўзбекистон Республикасида иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга инвестициялар.

📌 Мамлакатдаги асосий инвестицияларнинг такрор ишлаб чиқариш таркиби.

📌 Асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар.

👉 Маълумотлар Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати томонидан
тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Фарғона вилоятидаги Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси.

Обновляющийся Узбекистан: узбекско-корейское совместное предприятие в Ферганской области.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📌Мис маҳсулотлари экспорти бажарилди

Бу ҳақда “Олмалиқ КМК” АЖ ахборот хизмати
маълум қилди.

🔷 Бугунги кундаги мураккаб пандемия шароитига қарамай, “Олмалиқ КМК” АЖ меҳнат жамоаси ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз давом эттириб, юқори кўрсаткичларга эришмоқда. Комбинат меҳнат жамоаси томонидан мис экспорти режаси ортиғи билан бажарилгани эътирофга лойиқ.

2020 йил январь-июль ҳолатига кўра мис маҳсулотлари экспорт режаси 113,7 фоизга бажарилиб, хорижий харидорларга 55 минг 405 тонна маҳсулот етказиб берилган.

🇹🇷🇨🇳Комбинат мис катодлари асосан Туркия ва Хитой давлатларига экспорт қилинмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ Тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилади

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида” Ҳукумат қарори (458-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарорга мувофиқ, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимлари қуйидаги миқдорда бир марталик моддий рағбатлантирилади:

🔸 врачларга – 5 млн сўм;
🔸 ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар)га 4 млн сўм;
🔸 ҳайдовчиларга – 3 млн сўм.

❗️Ушбу тўловлар 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан тадбиқ қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг.

Короновирус касаллиги кимларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудми?

Қўшнилардан бирида касаллик аниқланса ҳамда у лифтдан фойдаланган бўлса, биз лифтдан фойдаланмаслигимиз керакми?

Ҳавонинг зарарланиши пневмония билан касалланган беморлар соғайишига қанчалик ҳалақит қилади? (рус тилида)

Aвваллари шамоллаганимда ҳеч ҳам ҳароратим кўтарилмаган эди. CОVID-19 билан касалланганимни қаердан биламан?

Зарарланган хаво зотилжам билан касалланган беморлар соғайишига қанчалик ҳалақит қилади?

Болаларда ҳам тест ўтказишимиз керакми? Тест натижаси чиққунича шифокор кўп суюқликлар ичиришни тавсия қилди. Лекин болаларим суюқлик ичса, қайт қилиб юбормоқда. Бу ҳолатда нима қилиш керак?

Коронавирус касаллигида ингаляция ёрдам берадими? (рус тилида)

COVID-19 ўпка ҳажмига таъсир кўрсатадими?

Тиббий ниқобларга спирт эритмаси билан ишлов беришимиз мумкинми?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Китоб туманида буюм бозори, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш объектлари қайта очилади.

Китоб тумани ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус комиссияси қарорига биноан туманда карантин чекловлари юмшатилади.

Эртага, 4 августдан бошлаб "Қаландартепа" буюм бозори, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш объектлари фаолияти тикланади.

Аммо, эпидемиянинг қайта тарқалишига имкон бермаслик учун санитария талабларига қатъий риоя қилинади.

Аввалроқ, вилоят махсус комиссиясининг 293-сонли йиғилиш баёни билан жорий қилинган чекловларга 3 августдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлари, ҳудудий махсус комиссия раисларига қатор ваколатлар берилган эди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Туркияда "Жалолиддин Мангуберди" сериалининг суратга олиш ишлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига кўра "Ўзбеккино" миллий агентлиги билан ҳамкорликда Туркияда "Жалолиддин Мангуберди" сериалининг суратга олиш ишлари бошланди.

Туркиянинг "Bo‘zdag‘ film" студияси томонидан суратга олинаётган кўп қисмли фильм режиссёри Меҳмет Бўздағ, сценарий муаллифи Назар Эшонқул. Ҳозирда Туркиянинг Аксарай вилояти ҳудудида суратга олинаётган сериал учун махсус тарихий декорациядан иборат павильон қурилган. Сериалда бош қаҳрамон Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри Эмре Кивилжим ижро этади. Шунингдек, бир қатор ўзбекистонлик актёр ва актрисалар Тоҳир Саидов, Жавоҳир Зокиров, Акбархўжа Расулов, Райҳон Уласенова, Раъно Шодиева, Феруза Норматова, Юлдуз Ражабоваларнинг ҳам роль ижро этиши кутилмоқда.

Сериалнинг илк мавсуми 13-қисмдан иборат.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Пандемия шароитида вафот этган инсонларнинг дафн маросимларини қандай ўтказиш лозим?

📹 Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов жавоб қайтарди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ МОЛИЯСИ СОҲАСИДА МДҲ ЕТАКЧИСИГА АЙЛАНИШИ МУМКИН

______________

Ўзбекистон Марказий Осиёда жойлашган ва аҳоли сони бўйича минтақадаги энг катта давлат бўлиб, 90 фоиздан ортиғи мусулмон бўлган ва саводхонлиги 99,99 фоизни ташкил қилувчи 34 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Бу ҳақда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати хабар берди.

Ислом динига эътиқод қилувчилар кўпчиликни ташкил қилишига қарамай, Ўзбекистонда шу вақтгача Исломий молия соҳаси Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатларга қараганда деярли ривожланмаган, ваҳоланки ушбу соҳанинг ривожланишида мамлакат жуда катта салоҳиятга эга. Буни йирик халқаро молиявий ташкилотлар (Ислом Тараққиёт Банки Гуруҳи, Халқаро Молия Корпорацияси, Осиё Тараққиёт Банки ва б.) экспертлари томонидан эътироф этган. Шу билан бирга, сўнгги йилларда халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда ушбу йўналишда баъзи бир ишлар амалга оширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНИДА ЗАМОНАВИЙ «ҲАЛҚА» НИМСТАНЦИЯСИ ҲАМДА 220–500 кВ КУЧЛАНИШЛИ ҲАВО ТАРМОҚЛАРИ ҚУРИЛАДИ

Бу хақда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ахборот хизмати хабар берди

2020 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4791-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020-2023 йилларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида “Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланди.

Лойиҳа доирасида қуввати 1400 МВА бўлган 500/200/10 кВ кучланишли, йиллик электр энергиясини тақсимловчи замонавий энергия тежамкор нимстанция қурилиши, умумий узунлиги 410 км электр узатиш тармоқлари қурилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔖 Амбулатор шароитда коронавирус беморларини ДАВОЛАШ ЙЎРИҚНОМАСИ

〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида коронавирус беморларини даволаш протоколига оид масалалр юзасидан ўтказилаётган матбуот анжмунида маълум қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Навоийда коронавирус беморлари учун 400 ўринли тақсимот пункти иш бошлади

Бу ҳақда Навоий шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати хабар берди

Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуаси биносида 400 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пункти фаолиятини бошлади.
Пандемия даврида беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатишни мақсад этган мазкур вақтинчалик шифо масканида тез тиббий ёрдам бўлимига ҳарорати кўтарилиб, мурожаат этган беморлар келтирилади. Жараёнда беморлар ташхисланиб, улар аҳволининг ўта оғир, оғир ва енгиллигига қараб саралаш ишлари ташкил этилади. Беморларнинг клиник белгиларидан келиб чиқиб, улар шифохонага ёки уйида даволаниш учун йўналтирилади.

Айни пайтда Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур пункт тиббий кўрик учун замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирокида навбатдаги брифинг ўтказилди

Видеомурожаат вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВ COVID-19 ИНФЕКЦИЯСИНИ ЮҚТИРИБ ОЛГАН БЕМОРЛАР УЧУН ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН ЗАҲИРА ЖОЙЛАР ВА УЛАРНИ КИСЛОРОД БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲОЛАТИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ.

Видеолавҳа вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига ўз муносабатини билдирди

Видеомурожаат вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform