Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди. Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
- Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди. Тили, дини, тақдири, ташвишлари бир бўлган ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг оғзибирчилигини қадрларди, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил место погребения Председателя Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан - заместителя Председателя Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Мусы Ерниязова.
- Муса-ога любил народ, был добросовестным и честным человеком. Я очень доверял ему, и душа была спокойна за Каракалпакстан. Он дорожил дружбой узбекского и каракалпакского народов, связанных языком, религией, общей судьбой и заботами, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бугунги кун кечагидан аъло бўлишига ишонинг"

Ўзбек эстрада санъати юлдузлари ва машҳур актёрлар томонидан тайёрланган мотивацион видеоролик Маданият вазирлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик билдирди.
Муса Ерниязов улкан раҳбарлик қобилияти, инсоний фазилатлари билан ҳурмат қозонгани таъкидланди.
- Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди, - деди давлатимиз раҳбари.

В городе Нукусе состоялась траурная церемония в память о Герое Узбекистана Мусе Ерниязове.
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии и выразил глубокие соболезнования семье покойного и нашему народу.
Глава государства отметил, что Муса Ерниязов снискал уважение как незаурядный лидер и выдающаяся личность.
- Муса Ерниязов был героическим руководителем героического народа, - сказал Президент.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Наманган_вилояти

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров Косонсой туманида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди

Ташриф давомида туманнинг «Гулобод» маҳалласида қад ростлаган Ixlos medical center тиббий диагностика маркази очилиш маросимида иштирок этилди.

Лойиҳа қиймати 6 млрд. сўмни ташкил этувчи, 60 ўринга мўлжалланган 4 қаватли даволаш маскани фаолият бошлагач, 40 га яқин иш ўрни вужудга келади. Марказда терапия, гинекология ва урология бўлимлари шифоталаблар хизматида бўлади.

Вилоят раҳбари муассасада хизмат кўрсатиш сифати ва самарасини ошириш, беморларга қулай ва муносиб шарт-шароитлар яратиш, атрофни ободонлаштириш, ҳудудда саранжом-саришталик ва кўкаламзорлаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли тавсиялар берди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Наманган вилоятига ажратилган 10 млрд сўм — 775 та маҳалладаги 10 202 оилага тақсимланди. Вилоят ҳокими бошчилигида маблағлар уйма-уй юриб тарқатилди.

💵 Жумладан, Наманган шаҳрида 2300 дан ортиқ хонадонга 2 млрд 229 млн сўм, Тўрақўрғон туманидаги 800 та хонадонга 1 млн сўмдан моддий ёрдам етказилди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Навоий вилоятида 4 млрд сўмга яқин маблағлар эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.

🏠 Хусусан, 2-сектор ҳудудига кирувчи қишлоқ, туманларда ҳам МФЙ билан ҳамкорликда шакллантирилган оилалар рўйхати асосида уйма-уй юрилиб, ажратилган пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳуслотлари етказилди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятига Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан эҳтиёжманд оилалар учун 5 млрд сўм ажратилган бўлиб, сектор раҳбарлари томонидан туманлардаги кам таъминланган хонадонларга ушбу моддий ёрдам тарқатилмоқда.

Жумладан, ҳозирда ҳудудлар кесимида:

💵 Ширин шаҳридаги 39 та оилага — 29 млн сўм, Оқолтин туманидаги 114 та оилага — 86 млн сўм, Сирдарё туманидаги 183 та оилага — 137 млн сўм, Мирзаобод туманидаги 69 та оилага — 52 млн сўм тарқатилмоқда.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📝 Самарқанд вилоятида ижтимоий ёрдамга муҳтож 47 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оила рўйхатга олинган. Уларга нақд пуллар, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

📈 Ҳудудга Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан 10 млрд сўм, бу маблағга қўшимча равишда вилоят бюджетидан 2 млрд сўм ажратилган.

💰Ушбу моддий ёрдамлар 12 минг оилага сектор раҳбарлари томонидан тарқатилмоқда.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform