Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарё вилоятининг 3 та жойида 1200 ўринга мўлжалланган "COVID-19: махсус тақсимлаш маркази" иш бошлайди 📹

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ушбу марказларнинг тайёргарлик ишлари билан танишди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳукумат топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда фуқаролардан ёзма ва оммавий ахборот воситалари орқали келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, “UZAUTOMOTORS” АЖда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ваколат доирасида текшириш ўтказилди.

Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати
маълум қилди.

Текшириш натижалари бўйича жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан қўзғатилган иш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг натижаси бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизматининг баёноти

Ўзбекистон муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди.

Ушбу муборак кунларда ўт очишнинг тўхтатилиши афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш учун зарур шароит яратишига умид қиламиз.

Ўзбекистон барча афғон томонларини мамлакатнинг тинч келажаги йўлида ушбу эзгу мақсадга эришишда оқиллик ва конструктив ёндашув намойиш этишга чақиради.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда тинч ва фаровон Афғонистон барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Асаджон Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор этиб тайинланди.

Асаджон Хўжаев 2003–2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Асаджон Хўжаев 2004–2011 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори, 2012-2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппарати мудири бўлган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм дунё ОАВлари нигоҳида

Видеоролик вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқанд шаҳрида 1080 ўринли шифохона ҳозирланмоқда

Видеолавҳа вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугун — Қирғизистонда мотам куни

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг фармони билан 30 июль мамлакатда коронавирус қурбонлари учун миллий мотам куни, деб эълон қилинди.

“Вафот этганлар учун чуқур қайғу ва уларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирилиб, 2020 йил 30 июль коронавирус пандемияси қурбонига айланган фуқаролар хотираси учун Қирғизистон Республикасида миллий мотам куни, деб эълон қилишга қарор қилинди”, - дейилади президент фармонида.

Бугунги кунга қадар Қирғизистонда 34592 киши коронавирус инфекциясига чалинган, шундан 22296 нафари соғайган ва 1347 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_info
Эҳтиёжманд оилаларга жами 150 млрд сўм моддий ёрдам тарқатилади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан (346-ф, 29.07.2020й), "Саховат ва кўмак" фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилади.

Бунинг учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 150 млрд сўм ажратилиши белгиланди.

Ушбу маблағ ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланди:

Қорақалпоғистон Республикаси - 10 млрд;
Андижон вилояти - 10 млрд;
Бухоро вилояти - 10 млрд;
Жиззах вилояти - 5 млрд;
Қашқадарё вилояти - 20 млрд;
Навоий вилояти - 5 млрд;
Наманган вилояти - 10 млрд;
Самарқанд вилояти - 10 млрд;
Сурхондарё вилояти - 10 млрд;
Сирдарё вилояти - 5 млрд;
Тошкент вилояти - 10 млрд;
Фарғона вилояти - 10 млрд;
Хоразм вилояти - 10 млрд;
Тошкент шаҳри - 25 млрд.

Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари 2 кун муддатда ушбу маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Қодирия гидроэлектр станциясияси -3”да модернизация ишлари якунланди

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Модернизация ишлари якунланганидан сўнг, ушбу ГЭСнинг умумий қуввати 15,34 МВт га етказилди. Унинг ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини эса 124 миллион киловатт соатга етказилиши кўзда тутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БЎЙИЧА ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?

Видеомурожаат вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 1991 йил 20 июнда қабул қилинган “Диний байрам “Қурбон ҳайит”ни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақидаги” Президент Фармонига мувофиқ “Қурбон ҳайит“ (“Ийд ал-адҳа”)нинг биринчи куни дам олиш куни деб белгиланган.

Меҳнат кодексига мувофиқ, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

🕔 Бу йилги Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июль куни деб эълон қилинганлиги боис, бугун – байрам куни арафасида барча ходимлар 1 соат эрта ишни якунлаш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_info
#Навоий_вилояти

🔰 "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими вакиллари Ҳайит байрами арафасида Нурота туманидаги Мурувват уйида бўлиб, беморлар ҳолидан хабар олишди.

📌 Мазкур муассасада 230 нафардан ортиқ инсон даволанади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

О дополнительных мерах по материальной поддержке слоев населения, нуждающихся в помощи и социальной защите в период коронавирусной пандемии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қурбон ҳайити муносабати билан қутловлар

Поздравления в связи с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон:
Дин ва эътиқод эркинлиги

Обновляющийся Узбекистан: Свобода религии и убеждений

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Навоий вилояти ҳокими Тошкент шаҳрида даволанмоқда

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов 2020 йилнинг 27 июлидан буён Тошкент шаҳрида даволанмоқда.
К.Турсунов ўтган 4 кун давомида малакали тиббиёт мутахассислари томонидан соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқилган стандартлар асосида даволаш курсларини ўтамоқда.
Навоий вилояти ҳокими тўлиқ даволаниб, яқин кунларда иш фаолиятини давом эттиради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШУҲРАТ ҒАНИЕВ:
Кичик кўнгилга катта қувонч ҳадя этилди

Видеолавҳа вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🗓 2020 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади:

🚜 8701 (тракторлар);

🚐 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари);

🚘 8703 (енгил автомобиллар);

🚛 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

Корея Республикасининг Инчон шаҳри ва Сирдарё вилояти ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббиёт туризми соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Видеоконференц алоқада вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Носиров, вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Тагаев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Мавлянов ва тегишли масъуллар иштирок этдилар.

Бугунги кунда Инчон шаҳрида 3250 та тиббиёт муассасалари фаолият юритиб келмоқда. Инчон маъмуриятининг соғлиқни сақлаш ва фаровонлик бюроси бош директори Ким Хаи Кёнг Ўзбекистон билан минтақалараро ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга Инчон сайёҳлик ташкилоти вице-президенти Ли Гун У ўз сўзида Сирдарё вилоятининг туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган барча имкониятларни сафарбар этишини билдириб ўтди.

Шунингдек, карантин ҳолати юмшатилгандан сўнг, делегация Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган шифокор ва тиббиёт мутахассисларини келгусида Корея Республикасига малака ошириш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform