Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🔰 Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

📌 Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати қабул жараёни ҳақида видеолавҳа тақдим этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_Мажлис_Сенати

Бугун, 20 июль куни ЕХҲТ Одам савдосига қарши кураш бўйича махсус вакил ва мувофиқлаштирувчи идораси томонидан “Жазосизликнинг олдини олиш: Одам савдосига қарши самарали суд жараёни орқали адолатни тиклаш” мавзусида видеоконференцалоқа тарзида 20-халқаро анжуман ўз ишини бошлади

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
маълум қилди.

Унда ЕХҲТга аъзо бўлган 57 та давлат ва ушбу ташкилотнинг одам савдосига қарши курашиш Алянсининг 11 та ҳамкорлари, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро оммавий ахборот воситалари, бизнес ҳамда илмий доира вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон делегацияси таркибида Сенат Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Т.Нарбаева, қолаверса, Олий суд, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари қатнашмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғофуржон Мирзаев: Карантин жорий этилгандан буён бир ҳақиқатни барчамиз англаб етдик деб уйлайман. Оиламиз, фарзандларимиз соғлиги учун энг аввало ўзимиз масъулмиз

Видеомурожаат вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасига оид тақдимотлар билан танишди.
Қурилиш корхоналари ва объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, назорат жараёнларини автоматлаштириш кераклиги таъкидланди.
Йиғилишда мутасаддилар қурилиш соҳасини рақамлаштириш, очиқликни таъминлаш, шаҳарсозлик қоида ва нормаларини янгилаш борасидаги ишлар бўйича тақдимот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентациями по строительству.
Отмечена необходимость формирования базы данных о строительных предприятиях и объектах, автоматизации надзорных процессов.
Ответственные лица доложили о проводимой работе по цифровизации сферы строительства, обеспечению ее прозрачности, обновлению градостроительных правил и норм.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #shaharsozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

Хоразм вилоятида 1197 қисқа рақамли “Сall markaz”и бўйича шу кунларда:

- 2634 та мурожаат қабул қилинди;
- 1829 та оилага ёрдам кўрсатилди;

Видеоролик Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши кураш бўйича масъулларга топшириқлар берди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугун, шунингдек, ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишини камайтириш ва иқтисодиёт барқарорлиги масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Пандемияга қарши самарали курашиш учун қайси ҳудудга қандай техника ва воситалар кераклиги белгиланди. Президент мутасаддиларга вазиятнинг ҳақиқий ҳолатини реал вақт режимида назорат қилиб, муаммоларни тезкор ҳал этиб бориш юзасидан қатъий топшириқлар берди.
Ҳудудларда иқтисодий фаолликни тиклашни давом эттириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Сегодня также состоялось видеоселекторное совещание по снижению темпов распространения коронавируса в регионах и обеспечению стабильности экономики.
Детально рассмотрена потребность регионов в технике и средствах для борьбы с инфекцией. Президент поручил ответственным лицам контролировать ситуацию в режиме реального времени, оперативному решению проблем.
Даны указания по восстановлению экономической активности в регионах.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Тошкент вилоятида коронавирус юқтириб олганларнинг 60 фоизи 5 та туманга тўғри келади — Рустам Холматов мурожаати

Видеомурожаат вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

🛏 Айни пайтда Тошкент вилоятида 905 та бўш койка бор. Сиҳатгоҳ ва санаторийларда қўшимча 10 мингта жой заҳираси тайёрланмоқда.

🚑 Вилоят учун 80 та тез ёрдам машинаси олиб келинади. Ҳозир ишлаб турган 237 та тез ёрдам гуруҳига қўшимча 114 та гуруҳ ташкил этилади.

🧪 Вилоятда таҳлиллар учун 7 та ПЗР аппаратидан фойдаланилмоқда. СЭОМда 4 та, Тошкент, Янгийўл, Зангиота туманларида биттадан ПЗР аппарати бор. Заҳирада 7 мингта тест жамланмаси мавжуд.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 31 июль --- Қурбон ҳайитининг биринчи куни!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизматининг хабарига кўра, Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётганлар чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 2020 йил 30 июль, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар.

2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади, инша Аллоҳ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Ichki bozor_
Биржада пахта ёғи ва шакар савдолари бўйича маълумот:

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада (13-19 июль) "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг савдо платформаларига 5 135,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 2 621,0 тоннаси, яъни 51,0% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 84 та харидор иштирок этган.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 778,1 минг сўмдан 10 844,4 минг сўмгача, яъни 0,6% га ўсди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси маҳсулотни бир тоннаси учун 10 002,7 минг сўмни ташкил этди.

Шакар

Ҳафта давомида биржа савдоларига 2 714,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 528,0 тоннаси, яъни 19,4% сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 850,0 минг сўмдан 5 819,7 минг сўмгача, яъни 0,5% га камайди. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи аввалги ҳафтага нисбатан 0,1% га камайиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 5 824,4 минг сўмни ташкил этди.

____________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
⚡️Жиззахда "Ёш волонтёрлар ҳаракати" иш бошлади

📞 Жиззахда кўнгилли ёшлар иштирокида "Ёш волонтёрлар ҳаракати" фаолият бошлади. 130 нафардан ортиқ ёшлар жамланган ушбу ҳаракат вилоят Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида ташкил этилган "Call-марказ"да аҳолидан келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш, муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириш ва уларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда фаоллик кўрсатмоқда.

Шунингдек, ёш волонтёрлар вилоятдаги асосий блок-постларда ички ишлар ва миллий гвардия ходимларига кўмаклашмоқда. Ёш волонтёрлардан иборат гуруҳлар вилоятда олиб борилаётган дизинфекция тадбирларига ҳам бириктирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform