Hudud Inform
8.38K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​Бухоро вилоятининг Олот туманида ўзларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вакиллари ва “Юрт салоҳияти” газетаси мухбирлари деб таништирган шахслар қўлга олинди.

Аниқланишича, мазкур шахслар Олот туманидаги деҳқон бозори, савдо дўконлари, кафе ва ресторанлар фаолиятига ноқонуний аралашиб, карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар ўтказиб, салбий мақола чиқариш орқали савдо объектини ёптириш, жаримага тортиш ва ташкилот раҳбарини ишдан олиш бўйича таклиф киритиш билан қўрқитган.

Тадбиркорларнинг туман ИИБга қилган мурожаатидан сўнг уларнинг шахсига ойдинлик киритилди. Улар — 1975 йилда Тошкент вилоятида туғилган Х.Ш.Ш, 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган М.У.М. ва 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган К.Э.М. эканлиги аниқланди.

Текширув давомида уларнинг ёнидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги” деган сохта ёзув киритилган, давлат герби ва байроғи туширилган хизмат гувохномалари, бозор ва савдо дўконларини тасвирга олган қўл телефонлари ва бошқа айрим тегишли хужжатлар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Айни пайтда ушбу шахсларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида Олот туман ИИБ томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги шуни маълум қиладики, “Юрт салоҳияти” газетаси 2019 йил 19 сентябрда Агентликнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Муассис — OLTIN ASR SERVIS МЧЖ. Ушбу нашр ва муассис Агентликка дахлдор эмас ва хизмат гувоҳномасида Агентлик номи сохталаштирилган ва ноқонуний равишда киритилган.

Мазкур масала юзасидан Агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли равишда мурожаат қилди ва масала тез орада қонуний ечим топади. Юртдошларимизни эса янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга чорлаб қоламиз.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вирусли инфекцияларни даволашда ишлатиладиган дори препаратлари ўзимизда ишлаб чиқариладими?

❗️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори матбуот котиби Қизлархон Бегматова бунга жавоб берди.

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

Коронавирус билан ўпка пневманияси касаллиги бир-бирига боғлиқми?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори матбуот котиби Қизлархон Бегматова иштирокида брифинг

🌿Ўзбекистонда доривор ўсимликлар жуда кўп. Вирусли инфекцияларда қандай дамламаларни қўллаш мумкин?

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 пандемияси давомида дори-препаратлари ҳамда озиқ-овқат нархи ошиб кетишини олдини олиш учун қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда? (рус тилида)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

💊Ҳозирда одамлар интернетда айланиб юрган рецептлар бўйича ҳеч ким билан маслаҳатлашмасдан ҳар хил дори воситаларни қабул қилишмоқда.

Бу ҳақида тиббиёт ходимларининг фикри қандай?

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

Коронавирусга чалинган беморни уйда даволаш ва ундан вирус юқтириб олмаслик учун нима қилиш керак?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

🔰 “Пешкў чеварлари”: карантин кунларида ҳам иш қизғин

📌 Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Пешкў тумани марказидаги “Мустақиллик” МФЙ Ибн Сино кўчасида ташкил этилган ва “Пешкў чеварлари” МЧЖ да иш барқарор давом этмоқда. Бу ерда уйда ўтириб қолган юздан ортиқ хотин-қиз иш билан таъминлаган.

Ишчилар “Муборакнефтгаз”, “Агрокимёҳимоя” ташкилотлари, туман Халқ таълими бўлими ва бошқа буюртмачилар талаби асосида махсус кийим-бош, мактаб формаси, тиббий ниқоб, комбинизон ва бошқа жиҳозларга тушаётган буюртмаларни ўз вақтида тайёрлашмоқда

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️73-ўлим: Тошкентда 53 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Чилонзор туманида яшовчи Ш. А. 6 июлида ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, бош оғриғи, ҳансираш пайдо бўлгач, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва беморда COVID-19 тасдиқланган. Шундан сўнг у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанишни бошлаган.

Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморда, шунингдек, юрак ишемик касаллиги, қандли диабет 2-тури, семизлик 2-3-даражаси борлиги ҳам қайд этилган.

Сўнгги кунларда беморнинг аҳволи ёмонлашган, зудлик билан ўпка, юрак реанимацияси амалга оширилган. Ўтказилган муолажага қарамасдан, юрак ритми тикланмаган ва бемор ўткир юрак қон-томир ҳамда нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 (+204) Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинган янги беморлар рўйхатга олинди

2020 йил 16 июль соат 17:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14991 нафарни ташкил этмоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 126 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 87 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 нафари аҳоли орасида), 34 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Мурожаатлар эътиборсиз қолмаслиги керак

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати шу мавзуда видеолавҳа
тақдим этди.

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференцалоқа орқали нефть-газ кимёси саноати, электротехника ва фармацевтика тармоқларидаги янги лойиҳалар билан танишмоқда.
Мамлакатимиз хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаб, уларни монетизация қилиш йўлидан бормоқда. Импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб, иқтисодий самарадорликни ошириш чоралари кўрилмоқда.
Айни пайтда давлатимиз раҳбари тармоқ мутасаддиларининг бу борадаги ҳисоботларини тингламоқда.

В режиме видеоконференцсвязи Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с новыми проектами в нефтехимической промышленности, электротехнической и фармацевтической отраслях.
Наша страна идет по пути глубокой переработки и монетизации сырьевых ресурсов. Принимаются меры для повышения экономической эффективности путем производства импортозамещающей и экспортоориентированной готовой продукции.
Глава государства заслушивает соответствующие отчеты ответственных лиц.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қорақалпоғистон Республикасида “CALL CENTER” – тиббий маслаҳат маркази ўз фаолиятини бошлади.

“CALL CENTER” – тиббий маслаҳат маркази ҳар куни 24 соат давомида Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот бериш бўйича туну кун узлуксиз фаолият олиб боради.

Марказга Нукус шаҳридаги Республика даволаш-профилактик муассасаларининг олий малакали шифокорлари жалб қилинган.

☎️ Агар Сизда соғлиғингиз билан боғлиқ, яъни коронавирус касаллиги белгилари пайдо бўлганда “CALL CENTER” маслаҳат марказининг (61) 224 11 35 телефон рақамига қўнғироқ қилинг!

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform
Андижонда “CALL CENTER” – тиббий Маслаҳат маркази ўз фаолиятини бошлади

Вилоятимиз аҳолисига тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган “Call-center” туну кун – узлуксиз фаолият кўрсатиш маркази фаолият бошлади.

☎️ (74) 228 25 67 телефон рақами орқали 24 соат – узлуксиз фаолият кўрсатади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бухорода “CALL CENTER” – тиббий Маслаҳат маркази ўз фаолиятини бошлади

Вилоятимиз аҳолисини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган “Call-center” туну кун – узлуксиз фаолият кўрсатиш маркази фаолият бошлади.

☎️ Бухоро давлат Тиббиёт институтининг олий малакали шифокор, етакчи профессор-ўқитувчиларидан иборат “CALL CENTER” Маслаҳат маркази ҳар куни (65) 223 40 45 телефон рақами орқали 24 соат – узлуксиз фаолият кўрсатади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жиззахда “CALL CENTER” – тиббий Маслаҳат маркази ўз фаолиятини бошлади

Вилоятимиз аҳолисини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган “Call-center” туну кун – узлуксиз фаолият кўрсатиш маркази фаолият бошлади.

☎️ Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг тизимидаги тиббиёт муассасаларининг олий малакали шифокор, етакчи профессор-шифокорларидан иборат “CALL CENTER” Маслаҳат маркази ҳар куни (72) 226 32 03, (72) 226 25 98 телефон рақами орқали 24 соат – узлуксиз фаолият кўрсатади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Навоийда тиббий маслаҳат маркази ўз фаолиятини бошлади.

Вилоятимиз аҳолисига тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган “Call-center” туну кун – узлуксиз фаолият кўрсатиш “Маслаҳат маркази” фаолиятини бошлади.

☎️ Навоий вилоятидаги малакали ва тажрибали шифокорлар гуруҳидан иборат “CALL CENTER” “Маслаҳат маркази” кечаю кундуз (79) 220-47-65, (79) 225-06-70 телефон рақамлари орқали 24 соат – узлуксиз фаолият кўрсатади.

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform