Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент бу ҳудудлардаги ачинарли ҳолатлар аҳолининг ҳақли шикоят ва эътирозларига сабаб бўлаётганини таъкидлади.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилинди. Шаҳар ва вилоятнинг барча сектор раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по ситуации с коронавирусом в городе Ташкенте и Ташкентской области.
Президент отметил, что плачевное положение дел в этих регионах становится причиной справедливого недовольства населения.
Министру здравоохранения Алишеру Шадманову и хокиму города Ташкента Джахонгиру Артыкходжаеву объявлен выговор. Руководители всех секторов города и области получили серьезное предупреждение.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишларни танқид қилди ҳамда масъулларни огоҳлантирди

Президент раскритиковал состояние работ по противодействию коронавирусу в городе Ташкенте и Ташкентской области и предупредил ответственных лиц

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тошкент_вилояти

🔰 Олмалиқ кон-металлургия комбинати хотин-қизларининг фаолияти ўрганилди

📌 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан ҳудудларда Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда, деб хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️72-ўлим. Яна бир тошкентлик бемор коронавирус туфайли бевақт вафот этди

Юнусобод туманида яшовчи 55 ёшли Ш.А. (эркак) жорий йилнинг 12 июль куни 2-сон юқумли касалликлар шифохонасидан оғир аҳволда тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота туман кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.

🛏 Аҳволи ўта оғирлиги сабабли бемор зудлик билан реанимация бўлимига ётқизилган ҳамда сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

🔎Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

◾️Реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас, сурункали жигар-буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️(+206) Тошкент, Сурхондарё ва Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинган янги беморлар рўйхатга олинди

⚡️2020 йил 16 июль соат 10:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14787 нафарни ташкил этмоқда.

📍Янги касалланиш ҳолатларининг 53 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 101 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 35 нафари Сурхондарё вилоятида, 17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев:

🧪 Тест намуналари таҳлилларини узоғи билан эртаси кунига чиқариб бериш чоралари кўрилади.

🚑 Бундан буён 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда зудлик билан тез тиббий ёрдам автомашиналари тегишли ходимлар билан етиб бориши тўлиқ таъминланади.

☎️ Бундан буён ҳар бир фуқаромиз «103»га мурожаат қилганда, бандлик ҳолатлари, айниқса узоқ вақт банд бўлиш ҳолатларига мутлақо чек қўйилади.

💊
Коронавирусдан профилактика қилиш учун 5 турдаги ва касалликни даволашга мўлжалланган 9 турдаги мажбурий тартибдаги дори воситаларини камида 1 ой ёки 2-3 ойлик захираси тўлиқ таъминланади.

📢 Тошкент шаҳридаги 1700 дан ортиқ дорихона раҳбарлари расман огоҳлантирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️ Ватандошларимиз Россия Федерациясининг Самара ва Оренбург вилоятларидан йўловчи поездлар орқали қайтарилмоқда

🚊 Бугун Ўзбекистон фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Россия томони билан келишувга биноан, Ўзбекистоннинг учта йўловчи поезди Тошкент томон йўл олмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

🚉 1404 йўловчи бўлган иккита поезд Кинел, яна бир поезд эса 702 йўловчи билан Бузулуқ станциясияларидан ҳаракатланди. Чипталар фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун сотилди.

🎫 Бузулук – Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1.200.000 сўм (8500 рубль), Кинел – Тошкент – 1.450.000 сўм (10.100 рубль)ни ташкил топди.

🚫 Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчилар платформага тушишига рухсат этилмайди.Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади.

❗️ ДИҚҚАТ! Мазкур поездларда келаётган йўловчиларнинг қариндош ва яқинлари уларни кутиб оламан деб сарсон бўлмасин! Чунки ушбу рейсларнинг барча йўловчилари поездлардан тушишлари биланоқ Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​Бухоро вилоятининг Олот туманида ўзларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вакиллари ва “Юрт салоҳияти” газетаси мухбирлари деб таништирган шахслар қўлга олинди.

Аниқланишича, мазкур шахслар Олот туманидаги деҳқон бозори, савдо дўконлари, кафе ва ресторанлар фаолиятига ноқонуний аралашиб, карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар ўтказиб, салбий мақола чиқариш орқали савдо объектини ёптириш, жаримага тортиш ва ташкилот раҳбарини ишдан олиш бўйича таклиф киритиш билан қўрқитган.

Тадбиркорларнинг туман ИИБга қилган мурожаатидан сўнг уларнинг шахсига ойдинлик киритилди. Улар — 1975 йилда Тошкент вилоятида туғилган Х.Ш.Ш, 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган М.У.М. ва 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган К.Э.М. эканлиги аниқланди.

Текширув давомида уларнинг ёнидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги” деган сохта ёзув киритилган, давлат герби ва байроғи туширилган хизмат гувохномалари, бозор ва савдо дўконларини тасвирга олган қўл телефонлари ва бошқа айрим тегишли хужжатлар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Айни пайтда ушбу шахсларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида Олот туман ИИБ томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги шуни маълум қиладики, “Юрт салоҳияти” газетаси 2019 йил 19 сентябрда Агентликнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Муассис — OLTIN ASR SERVIS МЧЖ. Ушбу нашр ва муассис Агентликка дахлдор эмас ва хизмат гувоҳномасида Агентлик номи сохталаштирилган ва ноқонуний равишда киритилган.

Мазкур масала юзасидан Агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли равишда мурожаат қилди ва масала тез орада қонуний ечим топади. Юртдошларимизни эса янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга чорлаб қоламиз.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вирусли инфекцияларни даволашда ишлатиладиган дори препаратлари ўзимизда ишлаб чиқариладими?

❗️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори матбуот котиби Қизлархон Бегматова бунга жавоб берди.

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

Коронавирус билан ўпка пневманияси касаллиги бир-бирига боғлиқми?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори матбуот котиби Қизлархон Бегматова иштирокида брифинг

🌿Ўзбекистонда доривор ўсимликлар жуда кўп. Вирусли инфекцияларда қандай дамламаларни қўллаш мумкин?

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 пандемияси давомида дори-препаратлари ҳамда озиқ-овқат нархи ошиб кетишини олдини олиш учун қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда? (рус тилида)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

💊Ҳозирда одамлар интернетда айланиб юрган рецептлар бўйича ҳеч ким билан маслаҳатлашмасдан ҳар хил дори воситаларни қабул қилишмоқда.

Бу ҳақида тиббиёт ходимларининг фикри қандай?

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

Коронавирусга чалинган беморни уйда даволаш ва ундан вирус юқтириб олмаслик учун нима қилиш керак?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform