Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Чартер рейслари жадвалига ўзгартириш киритилди:

8 июль. Тошкент – Сеул – Тошкент (Uzbekistan Airways)

8 июль. Минск – Тошкент – Минск (Belavia)

10 июль. Сеул – Тошкент – Сеул (Korean airlines)

12 июль. Санкт-Петербург – Тошкент – Санкт-Петербург (Rossia)

13 июль. Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)

13 июль. Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)

15 июль. Москва – Тошкент – Москва (Ural airlines)

16 июль. Истанбул – Тошкент - Истанбул (Turkish airlines)

16-17 июль. Тошкент – Нью-Йорк - Тошкент (Uzbekistan Airways)

19 июль. Тошкент – Владивосток - Тошкент (Uzbekistan Airways)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Брифинг

📹 Айни дақиқаларда АОКАда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахборот юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

- Бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статискамиз йўқ;

- Карантин даврида 3 мингдан ортиқ ҳомиладор аёллар карантинга олинган ва уларнинг 208 нафарида коронавирус аниқланди;

- Бугунги кунгача 18 ёшгача бўлган 45 мингдан ортиқ болалар карантинда бўлди ва 328 нафари коронавирус билан касалланди;

- Энди Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб-чиқишига ҳам рухсат берилмайди;

- Барча ҳудудлар «қизил ҳудуд»га айлантирилди»;

- Махсус стикерга эга автомашиналар ҳаракатланишига рухсат этилади;

- «Бугунги кўрсаткич – бу биз билган статистика. Ҳали қанча таҳлилга етиб бормаган, симптомсиз юрган касаллар сони 2-3 баравар кўп бўлиши мумкин;

- Аввалида ПЗР таҳлил ўтказишда муаммо йўқ эди. Ҳозир кунига 20-22 мингта таҳлил ўтказилгандаям талаб даражасига етказиб беролмаяпмиз;

- Аввал 5-6 соатда жавоби чиққан бўлса, ҳозир йиғилиб қолган таҳлил намуналари натижасида жавобларни олишга 2-3 кун, 1 ҳафтагача вақт кетяпти;

- Ўзбекистонда касалланиш кўрсаткичи 100 минг аҳолига ўртача 35 кишига тўғри келади, ўлим кўрсаткичи эса 0,3%ни ташкил этмоқда;

- «Ҳаво-томчи орқали юқадиган вирус касалликларининг инкубацион даври 14 кун деб қабул қилинган;

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Қонунчиликка кўра, ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.

Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчилари 15 ёшга тўлганида ота-онасидан бирининг розилиги билан қуйидаги ишларга кириши мумкин:

👉 соғлиғига ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган ишга;
👉 таълим олишга халақит бермайдиган ишга;
👉 ўқишдан бўш вақтида жалб қилинадиган енгил ишга.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

Сардоба тумани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган мақола юзасидан муносабат

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати
маълумот берди.

Сардоба тумани Юртдош МФЙ Ораста кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Муратова Гулноза Эргашевнанинг Президент томонидан моддий ёрдам сифатида берилаётган компенсация пули ажратилиши тўғрисида қилган мурожаати туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Юртдош маҳалласи фаоллари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида фуқаро Г.Муратова турмуш ўртоғи Муратов Нодир Норбоевич ҳамда 2 нафар фарзанди билан Юртдош МФЙ Ораста кўчасидаги рақамсиз хонадонда бирга истиқомат қилганлиги, ишчи гуруҳ томонидан сув тошқинидан талофат кўрган хонадонларни ўрганиш жараёнида фуқаро Г.Муратованинг яшаш уйида хеч ким бўлмаганлиги, турмуш ўртоғи Н.Муратов Россия давлатига ишлаш учун кетганлиги, оилавий келишмовчиликлар сабабли қайнотаси Муратов Норбой Бобоқулович уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ўзининг номига расмийлаштириб олганлиги маълум бўлди.

Аммо ушбу хонадонда фуқаро Г.Муратова доимий истиқомат қилганлиги, сув тошқини оқибатида талофат кўрган хонадонлар рўйхатига киритилганлигига қарамай, ушбу кўчада фуқаро Н.Муратов ўзи доимий истиқомат қилган хонадон ҳам ўзининг номида бўлганлиги, бир фуқаро номига икки марта банк пластик картаси расмийлаштирилмаслиги сабабли компенсация пули ҳамда маиший техникалар учун сертификатлар берилмаган.

Қайта ўрганиш давомида фуқаро Г.Муратова доимий истиқомат қилган хонадони тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан имзоланган талофат кўрган хонадонларнинг қўшимча рўйхатига киритилган, яқин кунлар ичида Президентимиз томонидан моддий ёрдам сифатида берилаётган 40 млн. сўмлик компенсация пули ҳамда маиший техникалар учун сертификатлар берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Жибек Жоли – Ғишт Кўприк” чегара постида йиғилган Ўзбекистон фуқаролари юзасидан

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, ҳозирги кунда “Жибек Жоли – Ғишт Кўприк” назорат-ўтказиш пункти яқинида 3000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмоқда.

Бош консулхона ходимлари назорат-ўтказиш пунктида бўлиб туришибди, ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатилган, диаспора вакиллари билан биргаликда иссиқ овқат ва бошқа ёрдам ташкил қилинмоқда, вазият умумий назоратга олинган, дея хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агаентлиги ахборот хизмати.

Таъкидлаш жоизки, 1 июлдан буён 2700 дан ортиқ ватандошлар, асосан касаллар, қариялар, ҳомиладорлар ва ёш болали аёллар Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишди.

Техник сабабларга кўра, сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилди.

“Жибек Жоли” ўтказиш пункти орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қишлоқ_хўжалиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати томонидан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт кўрсаткичлари тақдим этилди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугунги видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Фаолиятини бошлаётган кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш, “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилди.
Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст 6 та сектор раҳбарлари лавозимидан озод этилди, 7 тасига ҳайфсан берилди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании обсуждены меры по развитию предпринимательства в регионах и безусловному обеспечению поступлений в бюджет.
Поручено наладить совершенно новую систему поддержки начинающих субъектов малого бизнеса, а также систему "Налоговый орган - помощник предпринимателя".
Руководители 6 секторов с самым низким показателем трудоустройства малоимущего населения освобождены от занимаемых должностей, 7 получили строгий выговор.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Онлайн_мулоқот

2020 йилнинг 8 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари раҳбарлари билан тўғридан-тўғри онлайн тарзда видео мулоқот бўлиб ўтди.

Агентликнинг ҳудудий бошқармалар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан ташкил этилган мулоқотда бошқармалар фаолиятини такомиллаштириш, жойдардаги оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини топиш бўйича фикр алмашилди.
Келгусида ҳудудлар билан бу тарздаги мулоқотларни изчил ўтказиб бориш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Совершенно недопустимо пренебрежительное отношение к этой опасной болезни

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаолиятини бошлаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизими яратилади

Будет создана совершенно новая система поддержки предпринимателей, начинающих деятельность

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter