Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Сарҳисоб
#27_июнь

‼️ Матбуот котиблари муҳим шахсга айланиши лозим

✍️ Шуҳрат Орипов, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

🗞 Меҳнат фаолиятим давомида турли таҳририятларда – газета, журнал, телевидение, веб-сайтда ишлаш насиб қилди. Охирги 10-12 йилда эса оммавий ахборот воситалари билан ишлаб келмоқдаман. Тажрибадан келиб чиқиб айтаманки, оммавий ахборот воситасида ишлаш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бу – шаклан яқин, лекин мазмунан турли йўналишдаги фаолиятдир. Бирор бир таҳририятда муваффақиятли ишлаган журналист оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўйича етарли самарага эриша олмаслиги мумкин. Айтмоқчи бўлганим, фаол ва яхши матбуот котиби бўлиш ҳамма журналистга ҳам насиб қилавермайди. Буни шу кунларда айрим ҳамкасбларимиз фаолиятида кўрмоқдамиз.

🔰 Охирги йилларда жамиятимизда матбуот котиби деган лавозим тез оммалашаяпти. Авваллари матбуот котибларини кўпчилик танимасди, таниса ҳам, уларни эшитишга жамоатчиликда ҳам, ОАВда вакилларида ҳам мойиллик йўқ эди. Кундалик фаолиятимизда бу салбий тенденция тез ўзгараётганлигини кўрмоқдамиз. Бунда, айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлмоқда.

Қарор қабул қилинганидан кейинги ўтган бир йил давомида содир бўлаётган ўзгаришлар кўп ва қувонарли:
✔️ Ўзбекистонда матбуот котибларининг “армияси” шаклланмоқда;
✔️ давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларида Ахборот хизмати фаолиятига, ОАВ билан ишлашга муносабат ўзгармоқда;
✔️ аҳоли давлат идоралари ва ташкилотлар тарқатаётган ахборотни ўқимоқда ва ахборот маконидаги чанқоқлик шу орқали қондирилмоқда;
✔️ жамиятчилик матбуот котибларини танияпти ва уларга ишона бошлади;
✔️ Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш, баҳолаш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича янгича тизим ҳамда ёндошувлар шаклланмоқда ва ҳоказо.

❇️ Авваллари матбуот котиблари ОАВлари ортидан излаб юрарди ва кўпинча ҳамкорлик биртомонлама бўларди. Ҳозирда матбуот котиблари яхши маънода “қидириладиган шахс” бўлиб қолди. Журналистлар, блогерлар билан доимий ҳамкорликка интилиш бор ва энг муҳими, ҳар икки томонда бунга мойиллик бор.

☑️ Тўғри, бу борадаги муаммолар ҳам етарли, лекин муҳими, бу муаммоларни бартараф этиш учун доимий ечим изланмоқда ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бу борада фаоллик кўрсатмоқда. Матбуот котиблик заҳматини, турли мураккабликларини ўз тажрибасида кўрган бир журналист сифатида мени Агентлик мисолида ахборот сиёсати соҳасини ривожлантиришга жиддий бел боғлаган ва бунга астойдил ҳаракат қилаётган бутун бошли бир жамоанинг борлиги қувонтиради.
💢 Жаҳоннинг илғор давлатларида матбуот котиблари аллақачон VIP (Very important person) шахсларга, яъни жуда муҳим одамларга айланиб улгурган. Жамоатчилик уларнинг баёнотини кутади, уларни излайди ва қадрлайди.

🔰 Юртимизда бу йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида келгусида матбуот котибларимиз ҳам том маънода жамиятимиздаги муҳим шахсларга айланишига ишонаман.

🔰 Ҳамкасбларимни янада фаолликка, дадилликка ва хатолардан чўчимасликка чақирган бўлардим. Матбуот котиби энг зарур пайтда, энг зарур ва рост гапни айтиши лозим. Шундагина у профессионал сифатида обрў қозониши мумкин.

🔰 Фурсатдан фойдаланиб ҳамкасбларимизни, мамлакатимиздаги кўпсонли журналистларни яқинлашиб келаётган касб байрами билан самимий муборакбод этаман.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Salomatlik_
Соя донлари Альцгеймер хасталигига даво бўлиши мумкин

Япониянинг Кюсю университети мутахассисларига кўра, соя дони оқсили Альцгеймер билан касалланганларнинг хотираси тикланишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Соядан ажратиб олинган моддадан тиразин ва пролин аминокислотаси ёрдамида дипептид (ҳазм қилиш жараёнида ҳам ўзгармайдиган ягона оқсил қўшилмаси) ҳосил қилинади. Ушбу дипептид осонлик билан гематоэнцефалитик тўсиқлардан ошиб ўтади ва организмнинг зарур нуқтасига ўзгаришсиз етиб боради.

Дипептид билан кемирувчилар устида олиб борилган тажрибалар яхши натижа кўрсатган.

"Дипептиднинг фойдасини ҳали турли тадқиқотлар билан, жумладан одамларда синаб кўриб исботлаймиз", деган илмий иш муаллифлари.

Манба

_______

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔺2020 йил 24 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6755 (+93) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 51 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 37 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 35 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4560 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2176 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

НИДЕРЛАНДИЯДАН НАСЛЛИ МОЛЛАР ОЛИБ КЕЛИНМОҚДА

🐄 Куни кеча Оҳангарон туманида қорамолчиликка ихтисослашган “Қурама қорабайирлари” МЧЖ ташаббуси билан Нидерландиядан 61 бош наслли қорамол олиб келинди.

✔️Шу ойнинг охирига қадар чет элдан яна 600 бош зотдор қорамол олиб келиш режалаштирилган.

💰41 миллиард сўм қийматга эга бўлган ушбу лойиҳа асосида қорамолчиликка асосланган комплекс барпо этилиб, йилига 9000 тонна сут, 86 тонна гўшт етиштириш кўзда тутилган.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан Бўстон туманда онлайн мулоқот ўтказилди

30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан Бўстон туман ҳокими С.Мамитова ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Вилоят Кенгаши раиси О.Юлдашев иштирокида ZOOM платформаси орқали Вилоят хотин-қизлари билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда хотин - қизлар ўзларининг таклиф ва саволлари билан иштирок этдилар. Туман ҳокимининг фикр ва мулоҳазалари ёшларда келажакка янада ишонч ва шижоат уйғотди.

Манба: Бўстон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️⚡️ Соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва ветеринария соҳалари бўйича мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёнига мувофиқ, тегишли вазирлик ва маҳаллий ҳокимликлар буюртмалари асосида республика ҳудудларидаги соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ветеринария соҳаларида олий маълумотли кадрларга мавжуд юқори эҳтиёжни қоплаш мақсадида мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.

Бунда 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосида жами 2537 та ажратилди.

Жумладан,

👉 соғлиқни сақлаш соҳаси учун туманлар кесимида – 1 507 та;
👉 халқ таълими соҳаси учун туманлар кесимида – 805 та;
👉 ветеринария соҳаси учун ҳудудлар кесимида – 225 та.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Статистика

Ўзбекистонга январь - май ойларида импорт қилинган машиналар ҳақида маълумот

Маълумотларга кўра, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 755,4 миллион доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 411,4 доллар тўланган.
Шунингдек, автомобиллар, асосан, йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 205,9 миллион долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 578,8 миллион доллар сарфланган.

Манба: Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди.
Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.
Глава нашего государства вместе с лидерами других стран с почетной трибуны наблюдал за военным парадом.
На параде торжественным маршем прошли - впервые в истории независимого Узбекистана - и представители Вооруженных сил нашей страны.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйди.
“Исминг номаълум, жасоратинг барҳаёт” ёзуви битилган мазкур ёдгорлик аждодлар жасоратининг рамзий ифодасидир.
Президент Шавкат Мирзиёев бошқа давлат раҳбарлари билан биргаликда башарият тинчлиги учун жон фидо қилган ватанпарвар инсонларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в ходе рабочего визита в Российскую Федерацию возложил венок к Могиле Неизвестного солдата в Александровском саду Москвы.
Мемориал, на котором выложена надпись “Имя твое неизвестно, подвиг твой бессмертен”, символизирует героизм предков.
Президент Шавкат Мирзиёев вместе с лидерами других государств почтил память патриотов, пожертвовавших жизнями во имя мирного будущего человечества.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter