Hudud Inform
8.38K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Тошкент_вилояти

Нурафшон Ўзбекистонда биринчи “Smart City”га айланади

🔹Тошкент вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Нурафшонни ҳам мамлакатимиздаги биринчи ақлли шаҳарга айлантириш режалаштириляпти.

⚡️ Умумий майдони 217 гектардан иборат бўлган Тўйтепа шаҳарчаси ўрнида вужудга келган Нурафшон шаҳрининг жами майдони бугунги кунда қарийб 16 баравар кенгайган бўлиб, айни пайтда 3248 гектарга тенг.

👨‍👩‍👧‍👦 Мавжуд 22 та маҳалла фуқаролар йиғинида 48 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Бугун шаҳардаги улкан қурилиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, шаҳар маркази Тошкент йўли кўчасида 213 та объект бузилиб, жой эгаларига маҳаллий бюджет ҳисобидан 24 миллиард сўм товон пули тўлаб берилди.

🌆 Марказий кўчада 172 та бино ва иншоот қад кўтариши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 36 тасида қурилиш ишлари олиб бориляпти.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди.
Москва шаҳридаги "Внуково" аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Ҳукуматининг расмий шахслари кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун кечқурун Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокаралар бўлиб ўтади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Российскую Федерацию с рабочим визитом.
В столичном аэропорту Внуково главу нашего государства встречали официальные представители Правительства России.
В соответствии с программой пребывания сегодня вечером в Кремле пройдут переговоры с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хоразм вилоятида ғалла етиштириш кўрсаткичи

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Oziq-ovqat_ichki bozor
Биржада шакар ва пахта ёғи савдолари бўйича маълумот

Ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 июнь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси"нинг барча савдо платформаларига 4 517,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 305,0 тоннаси, яъни 28,9 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 36та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9,3 млн сўмдан 9,2 млн сўмгача, яъни 1,7 фоизга пасайди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 6,6 фоизга пасайиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 9 млн сўмни ташкил этди.

Ҳафта давомида биржа савдоларига 5 349,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 2 677,0 тоннаси, яъни 50,0 фоизи сотилди. Шу билан бирга, Беларусдан импорт қилинган шакар ҳам қўшимча равишда биржа савдоларига қўйилмоқда. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 25 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5,7 млн сўмдан 5,8 млн сўмгача, яъни 1,7 фоизга кўтарилди. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи аввалги ҳафтага нисбатан 4,2 фоизга ўсиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 5,7 млн сўмни ташкил этди.

_________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Эртага, 25 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар

Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Нью-Йорк

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Тель-авив – Тошкент – Тель-авив ҳамда Тошкент – Новосибирск – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сарҳисоб
#27_июнь

‼️ Матбуот котиблари муҳим шахсга айланиши лозим

✍️ Шуҳрат Орипов, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

🗞 Меҳнат фаолиятим давомида турли таҳририятларда – газета, журнал, телевидение, веб-сайтда ишлаш насиб қилди. Охирги 10-12 йилда эса оммавий ахборот воситалари билан ишлаб келмоқдаман. Тажрибадан келиб чиқиб айтаманки, оммавий ахборот воситасида ишлаш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бу – шаклан яқин, лекин мазмунан турли йўналишдаги фаолиятдир. Бирор бир таҳририятда муваффақиятли ишлаган журналист оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўйича етарли самарага эриша олмаслиги мумкин. Айтмоқчи бўлганим, фаол ва яхши матбуот котиби бўлиш ҳамма журналистга ҳам насиб қилавермайди. Буни шу кунларда айрим ҳамкасбларимиз фаолиятида кўрмоқдамиз.

🔰 Охирги йилларда жамиятимизда матбуот котиби деган лавозим тез оммалашаяпти. Авваллари матбуот котибларини кўпчилик танимасди, таниса ҳам, уларни эшитишга жамоатчиликда ҳам, ОАВда вакилларида ҳам мойиллик йўқ эди. Кундалик фаолиятимизда бу салбий тенденция тез ўзгараётганлигини кўрмоқдамиз. Бунда, айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлмоқда.

Қарор қабул қилинганидан кейинги ўтган бир йил давомида содир бўлаётган ўзгаришлар кўп ва қувонарли:
✔️ Ўзбекистонда матбуот котибларининг “армияси” шаклланмоқда;
✔️ давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларида Ахборот хизмати фаолиятига, ОАВ билан ишлашга муносабат ўзгармоқда;
✔️ аҳоли давлат идоралари ва ташкилотлар тарқатаётган ахборотни ўқимоқда ва ахборот маконидаги чанқоқлик шу орқали қондирилмоқда;
✔️ жамиятчилик матбуот котибларини танияпти ва уларга ишона бошлади;
✔️ Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш, баҳолаш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича янгича тизим ҳамда ёндошувлар шаклланмоқда ва ҳоказо.

❇️ Авваллари матбуот котиблари ОАВлари ортидан излаб юрарди ва кўпинча ҳамкорлик биртомонлама бўларди. Ҳозирда матбуот котиблари яхши маънода “қидириладиган шахс” бўлиб қолди. Журналистлар, блогерлар билан доимий ҳамкорликка интилиш бор ва энг муҳими, ҳар икки томонда бунга мойиллик бор.

☑️ Тўғри, бу борадаги муаммолар ҳам етарли, лекин муҳими, бу муаммоларни бартараф этиш учун доимий ечим изланмоқда ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бу борада фаоллик кўрсатмоқда. Матбуот котиблик заҳматини, турли мураккабликларини ўз тажрибасида кўрган бир журналист сифатида мени Агентлик мисолида ахборот сиёсати соҳасини ривожлантиришга жиддий бел боғлаган ва бунга астойдил ҳаракат қилаётган бутун бошли бир жамоанинг борлиги қувонтиради.
💢 Жаҳоннинг илғор давлатларида матбуот котиблари аллақачон VIP (Very important person) шахсларга, яъни жуда муҳим одамларга айланиб улгурган. Жамоатчилик уларнинг баёнотини кутади, уларни излайди ва қадрлайди.

🔰 Юртимизда бу йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида келгусида матбуот котибларимиз ҳам том маънода жамиятимиздаги муҳим шахсларга айланишига ишонаман.

🔰 Ҳамкасбларимни янада фаолликка, дадилликка ва хатолардан чўчимасликка чақирган бўлардим. Матбуот котиби энг зарур пайтда, энг зарур ва рост гапни айтиши лозим. Шундагина у профессионал сифатида обрў қозониши мумкин.

🔰 Фурсатдан фойдаланиб ҳамкасбларимизни, мамлакатимиздаги кўпсонли журналистларни яқинлашиб келаётган касб байрами билан самимий муборакбод этаман.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Salomatlik_
Соя донлари Альцгеймер хасталигига даво бўлиши мумкин

Япониянинг Кюсю университети мутахассисларига кўра, соя дони оқсили Альцгеймер билан касалланганларнинг хотираси тикланишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Соядан ажратиб олинган моддадан тиразин ва пролин аминокислотаси ёрдамида дипептид (ҳазм қилиш жараёнида ҳам ўзгармайдиган ягона оқсил қўшилмаси) ҳосил қилинади. Ушбу дипептид осонлик билан гематоэнцефалитик тўсиқлардан ошиб ўтади ва организмнинг зарур нуқтасига ўзгаришсиз етиб боради.

Дипептид билан кемирувчилар устида олиб борилган тажрибалар яхши натижа кўрсатган.

"Дипептиднинг фойдасини ҳали турли тадқиқотлар билан, жумладан одамларда синаб кўриб исботлаймиз", деган илмий иш муаллифлари.

Манба

_______

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔺2020 йил 24 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6755 (+93) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 51 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 37 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 35 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4560 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2176 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

НИДЕРЛАНДИЯДАН НАСЛЛИ МОЛЛАР ОЛИБ КЕЛИНМОҚДА

🐄 Куни кеча Оҳангарон туманида қорамолчиликка ихтисослашган “Қурама қорабайирлари” МЧЖ ташаббуси билан Нидерландиядан 61 бош наслли қорамол олиб келинди.

✔️Шу ойнинг охирига қадар чет элдан яна 600 бош зотдор қорамол олиб келиш режалаштирилган.

💰41 миллиард сўм қийматга эга бўлган ушбу лойиҳа асосида қорамолчиликка асосланган комплекс барпо этилиб, йилига 9000 тонна сут, 86 тонна гўшт етиштириш кўзда тутилган.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан Бўстон туманда онлайн мулоқот ўтказилди

30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан Бўстон туман ҳокими С.Мамитова ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Вилоят Кенгаши раиси О.Юлдашев иштирокида ZOOM платформаси орқали Вилоят хотин-қизлари билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда хотин - қизлар ўзларининг таклиф ва саволлари билан иштирок этдилар. Туман ҳокимининг фикр ва мулоҳазалари ёшларда келажакка янада ишонч ва шижоат уйғотди.

Манба: Бўстон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform