Hudud Inform
7.4K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
❗️Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлиги оширилади


“Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-434-сон, 13.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг штат жадвалига, биринчи котиб – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили қўшимча лавозими киритилди.

Қуйидагилар Вакилнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

🔹Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган ҳолда яқин ҳамкорликни кучайтириш;

🔹Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда пухта ишланган амалий таклифларни тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш;

🔹Ўзбекистон ҳамда Россия Федерациясининг Ички ишлар вазирликлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, одам савдоси, ноқонуний миграция ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашиш, уларнинг фош этилишига кўмаклашиш ҳамда ушбу йўналишларда тезкор маълумот алмашинувини ташкил этиш бўйича амалий ҳамкорликни кучайтириш;

🔹Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича консуллик функцияларини бажаришга кўмаклашиш;

🔹Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, одам савдоси ва ноқонуний миграция масалалари бўйича оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги мурожаатларини қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
Ҳокимлар Бўстонлиқ туманидаги туристик мажмуалар билан таништирилди

Туман ва шаҳар секторлари раҳбарлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги туристик лойиҳалар билан яқиндан танишишди. Уларга Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ҳамкорлик қилишди.

Таъкидлаш жоизки, 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ижро ҳокимияти органлари раҳбар кадрлари, туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар бошланган бўлиб, тадбир давлат раҳбарининг 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасида сўзлаган нутқларида, шунингдек, 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши муносабати билан раҳбарлар олдида турган вазифаларни чуқур ўрганишга йўналтирилган.

Бўстонлиқда туризмни ривожлантиришга доир ўтган амалий семинар машғулотида А.Абдуҳакимов ва У.Шадиев экотуризмни ривожлантириш ҳамда замонавий дам олиш масканларини ташкил этишга оид маълумотлар билан ўртоқлашиб, семинар иштирокчиларига туман туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги туристик маҳсулотларини ишга тушириш ва замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан таништиришди.

Ҳокимлар тумандаги “Угам Ривер”, “Чорвоқ дарвозаси” туристик мажмуалари, “Чиноркент” дор йўли ҳамда “Капсула” уйларда бўлиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Қонунчиликка кўра, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқаролар учун плацкарт ва умумий вагонларга бўлган темир йўл билетларининг нархларига 20 фоиз миқдорда чегирмалар берилиши белгиланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
🎆 “Энг намунали вазирлик ва идора” танловида Олмалиқ кон-металлургия комбинати иккинчи ўринни эгаллади

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040 сон қарори ижроси юзасидан “Энг намунали туман ва шаҳар” ҳамда “Энг намунали вазирлик ва идора” танловлари ўтказилди.

Эътиборлиси, маънавий ва маърифий ишлар бўйича “Энг намунали вазирлик ва идора” танловида Олмалиқ кон-металлургия комбинати фахрли 2-ўринни эгаллади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АДОЛАТ ТАНТАНАСИ
Қорақалпоғистонлик Аманбай Жениязов Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ҳукмига мувофиқ оқланди

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2025 йил 1 январь кунидан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади

Электрон тўлов турларидан фойдаланувчи йўловчилар йўл ҳақи учун тўловни эски нархда 1700 сўм эвазига амалга оширишлари мумкин. Яъни нарх ошмайди!

Шунингдек, алмашиш тарифлари фақат АТТО транспорт картасида мавжуд бўлиб, ушбу транспорт картасидан фойдаланувчи йўловчилар 1 соат давомида автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба ҳаракатланишлари мутлақо бепул бўлади.

Тошкент шаҳрида ўрнатилган 5000 мингдан ортиқ Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскаларидан 3000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилишингиз мумкин бўлади.

📌Ўз вақтингизни ва маблағингизни тежаш учун эса автобусларда йўл ҳақини электрон тўлов турлари, яъни:

⏺️Банк карталари,
⏺️Мобил иловалар ҳамда
⏺️АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга оширишингизни тавсия этилади!


https://t.iss.one/hudud_inform
⚠️ Савдо дўконида содир бўлган ёнғин ўчирилмоқда

Бугун, 14 декабрь куни Ғиждувон тумани "Дегрезон" МФЙ йўли ёқасидаги савдо дўконида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБ га хабар келиб тушди. Хабарга асосан 4 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари жалб қилинган. Айни пайтда вазият тўлиқ назоратга олинган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ, Прокуратура ва барча ФВДТ хизматлари раҳбариятлари жалб қилинган.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Бу ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1😢1
📈 Гендер тенглик ва бошқарув индексида (GEGI) Ўзбекистон 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилди

Гендер тенглик ва бошқарув индекси GEGI бешта асосий соҳада гендер тенгсизликни баҳолаб келмоқда.

Бошқарув, таълим, IT, меҳнат, тадбиркорлик ва зўравонликни олдини олиш соҳаларида эришилган ижобий натижаларга кўра Ўзбекистон 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилди.

Ушбу индекс 158 мамлакатни қамраб олиб, гендер тенгликка эришиш йўлида муваффақият ва камчиликларни аниқлаш имконини беради.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1😢1
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍2😢1
Тошкент шаҳрида Асосий арча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг олд майдонида ташкил қилиниб, 25 декабрь — 10 январь кунлари, соат 11:00 дан 23:00 гача ташриф буюрувчиларни қабул қилади.

Шунингдек, байрам тадбирлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:

🌲 Бектемир тумани: “Food city” мажмуаси — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
🌲 Миробод тумани: «Фурқат» боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
🌲 Мирзо Улуғбек тумани: Марказий боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
🌲 Сергели тумани: Туман марказий ҳиёбони — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
🌲 Олмазор тумани: Талабалар шаҳарчаси — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
🌲 Шайхонтоҳур тумани: “Анҳор Локомотив” боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
🌲 Шайхонтоҳур тумани: “Ташкент Сити” боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
🌲 Учтепа тумани: «Сеул» Эко-боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
🌲 Чилонзор тумани: “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳат боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
🌲 Чилонзор тумани: “Ҳумо Арена” муз саройи олд майдони — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
🌲 Чилонзор тумани: “Magic city” боғи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00;
🌲 Яккасарой тумани: «Next» савдо мажмуаси — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;
🌲 Яшнобод тумани: «Ашҳобод» сайилгоҳи — 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 20:00;
🌲 Янгиҳаёт тумани: «Меҳригиё» 24/7 савдо ва хизмат кўрсатиш кўчаси майдони — 25 декабрь — 10 январь, соат 13:00 — 19:00;

https://t.iss.one/hudud_inform
😢1
🇹🇷Истанбулда IV Халқаро стратегик коммуникация форуми бўлиб ўтди

Жорий йил 13-14 декабрь кунлари Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси томонидан тўртинчи марта ташкил этилаётган Халқаро стратегик коммуникация форуми (Stratcom Summit 24) “Коммуникацияда сунъий интеллект: тенденциялар, тузоқлар ва ўзгаришлар” мавзусида бўлиб ўтди.

Туркиянинг энг катта алоқа саммити бўлган Stratcom Summit 24'да 30 давлатдан етакчи давлат ва хусусий ташкилотлар, фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари, илмий доиралар ва таҳлил марказларидан маҳаллий ва хорижий экспертлар, шу жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов ҳамда Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил килиш ва мувофиклаштириш бошкармаси бошлиғи Жасур Ҳусанов иштирок этди.

Тадбир Туркия Вице-президенти Жевдет Йилмаз ва Президент ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси раҳбари Фаҳреттин Алтуннинг очилиш нутқлари билан бошланди.

Икки кун давом этган Халқаро стратегик коммуникациялар форумида 8 та панел, 4 та маъруза ва 6 та индивидуал сессияларда сунъий интеллектнинг коммуникация соҳасида юзага келтирган ўзгаришлари барча жиҳатлари билан кўриб чиқилди, янги технологиялар томонидан тақдим этилган имкониятлар ва қийинчиликлар таҳлил қилинди.

Маълумот учун: Stratcom Summit 24 коммуникация соҳасидаги сунъий интеллектнинг ўзгартирувчи таъсирига эътибор қаратади ва оммавий коммуникация, янги алоқа стратегиялари, журналистика, рақамли медиа ва дипломатия, дезинформацияга қарши кураш ва инқирозни бошқариш, рақамли ахлоқ ва киберхавфсизлик каби турли долзарб масалаларни муҳокама қилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6