Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
📣 Бизнес-омбудсман Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани тадбиркорлари билан учрашув ўтказди.

⚠️ Жорий йилнинг 12 июнь куни Бизнес-омбудсман Тошлоқ туманига ташриф буюриб, туман тадбиркорлари билан учрашув ўтказди. Тадбирда 140 та тадбиркор қатнашди.

Айни пайтда, жойларда тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалий ёрдам берилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📍Чирчиқ шаҳри «қизил» ҳудудга киритилди

11 июндан бошлаб, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри «юқори хавфли ҳудуд» сифатида тоифаланди.

🚧 Барча блок-постлардаги назорат кучайтирилган ҳолда иш олиб бормоқда. Автотранспорт воситалари қатнови эрталаб 7:00 дан 10:00 га қадар ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Сардоба» сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар

🗣 Спикер: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Ходжаева

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёев Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносини бориб кўрди.
- Барча соҳаларни модернизация қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиб, шундай шароитлар яратдик. Бу жамоа йил якуни бўйича аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак, - деди давлатимиз раҳбари.
Вазирликка берилган ваколат ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш, ишланмаларни соҳа ва тармоқларга татбиқ этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новым зданием Министерства инновационного развития.
- Мы создали Министерство инновационного развития, вот такие вот условия, чтобы модернизировать все сферы и идти в ногу с миром. Эта команда должна показать конкретные практические результаты к концу года, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Министерству поручено эффективно использовать полномочия и созданные условия, внедрить разработки в отраслях и сферах.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #innovatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Шавкат Мирзиёев олим ва педагоглар учун қурилган уйлардаги шароитларни кўздан кечирди

Талабалар шаҳарчасида 6 та 9 қаватли турар жой бунёд этилди. 216 та хонадон жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилди.

🔹Президент хонадон эгалари билан суҳбатлашди:

— Сизларни, сизлар орқали бу ерда яшайдиган барча оилаларни табриклайман, мана шу шинам, замонавий уйлар муборак бўлсин! Ўзим ҳам қишлоқдан келиб, 15 йил ижарада яшаган одам сифатида бу нарсанинг қадрини жуда яхши ҳис қиламан. Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Илмли одамлар — мамлакатимизнинг олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади. Ўқитувчилар уйли бўлиб, оиласидан кўнгли тўқ бўлса, касбига меҳр билан, Ватанга садоқат билан ишлайди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин, — дея эзгу ниятлар билдирди Президент.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Давлатимиз раҳбари Талабалар шаҳарчасида олим ва педагоглар учун бунёд этилган уйлардаги шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.
- Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин, – дея эзгу ниятлар билдирди Президент.

Глава государства ознакомился с условиями, созданными в домах, возведенных для ученых и педагогов в Студенческом городке Ташкента.
- Мы требовали от ученых и педагогов результат, но не интересовались их жизненными условиями. Пришло время удовлетворить и ваши запросы. Желаю, чтобы вам счастливо жилось в этих домах, чтобы здесь устраивались свадьбы. Пусть ваши дети и внуки знают, что их родители не ошиблись, выбрав науку, - сказал Президент.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #uyjoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter