Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Даволаниш учун шифохонага борганда коронавирус инфекциясига текширилганлик тўғрисида маълумотнома сўралиши тўғрими?
❗️Йўқ, даволаш-профилактика муассасаларига даволанишга ва туғруқ мажмуаларига қабул қилишда коронавирус касаллигига текшириш ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ.
🧪 Фақат коронавирус юқиш эҳтимоли юқори бўлган қуйидаги шахслардан биологик намуна олиниб, ўрнатилган тартибда текширилиши белгиланган:
➖ бемор билан бирламчи (яқин) мулоқотда бўлган шахслар;
➖ иккиламчи мулоқотда бўлган шахслар;
➖ хорижий давлатлардан келган шахслар;
➖ тиббиёт ходимлари.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Нега Тошкент шаҳри беморлар сони кўплигига қарамай, «сариқ» ҳудуд бўлиб қолмоқда? Март-апрель ойларида кунлик касаллар сони ҳозиргидан кам бўлса-да, қатъий карантин чоралари қўлланилганди?
❗️Тошкент шаҳрида касаллик қайд этилган маҳалла, мавзе, даҳа ва йирик объектлар бўйича карантин чекловлари ўрнатилмоқда. Унга кўра:
🔴 жами 513 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 42 таси — «қизил» ҳудуд;
🟡 132 таси — «сариқ» ҳудуд;
🟢 339 таси — «яшил» ҳудудга ажратилган.
☑️ Тошкент шаҳри пойтахт эканлиги ҳисобга олиниб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари ва ҳаракатларига таъсир қилмай, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга оширилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓«Яшил» ҳудудда тиббий ниқоб тақмаса бўладими?
❗️Республика махсус комиссияси хулосасига кўра, ҳудудларда тоифаланишидан қатъий назар қуйидаги тартибга риоя қилиниши шарт:
🚧 жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаш;
😷 фуқароларнинг тиббий ниқобдан фойдаланишлари;
👨👩👦 уч кишидан ортиқ йиғилмаслик;
🧴антисептик воситалардан фойдаланиш.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓8 июндан автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Одамларни касаллик юқтириб олиш хавфи катта эмасми?
❗️Жамоат транспортларига қуйидаги талаблар белгиланган:
🚿 транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;
👨✈️ ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.
Касалликни олдини олиш ва карантин тадбирларига амал қилиш ўз қўлимизда. Илмий асосланган ва барча учун оддий бўлган гигиена қоидаларига амал қилиш орқали касалликдан ҳимояланиш мумкин.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Абдусамад Маманазаров иштирокида янги ўқув йили учун қабул жараёнлари юзасидан ўтказилган брифинг видеоси
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники