Hudud Inform
8.49K subscribers
18.4K photos
4.03K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

✔️ Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилади.

📌 Қуйидагилар давлат томонидан аҳолини манзилли ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий ҳимоя тизимини жорий қилиш;

ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлиги ва манзиллилигини ошириш орқали аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами ижтимоийлашувини таъминлаш;

ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасигача ташкил этиш, оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган аҳолига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш;

аҳолининг ижтимоий суғурта механизмлари билан қамраб олинишини кенгайтириш;

хавф гуруҳларига тушиб қолган оилаларни аниқлаш ва комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали уларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт кечириши учун қулай муҳит яратиш.

➡️Батафсил
😉😉😉😉😉😉

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Сувтушар шаршараси ва Ҳисор қўриқхонасининг ҳозирги кунидаги гўзал манзараси

Бундай об-ҳаво шароитида Қашқадарёнинг айни саёҳатбоп бу каби кўплаб манзилларига бормасдан бошқа чора йўқ менимча.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода “Оммавий ахборот воситаларида суд органларининг ижобий имижини мустаҳкамлаш ва ижтимоий тармоқларда инқирозли вазиятларни бошқаришда самарали иштирок этиш” мавзусида тренинг ўтказилди

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

☑️ Туҳмат,
яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн 600 минг сўмдан 19 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 66 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

🔰Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️66 млн сўмдан 132 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

Агарда туҳмат:

оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
хавфли рецидивист томонидан;
ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:

▫️99 млн сўмдан 165 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️
360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Пойтахтдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

3-июн Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан веломарафон ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 4 –июн куни соат 8:00 дан 11:00 га қадар бир неча кўчалар ёпилади:

Абай кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси кесишмасигача;

Олмазор кўчаси Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасидан “Ўзбекистон” метро бекатигача;

Афросиёб кўчаси “Ўзбекистон” метро бекатидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача;

Нукус кўчаси Афросиёб кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;

Абдулла Қодирий кўчаси Фарғона йўли кўчаси билан кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.

https://t.iss.one/hudud_inform
1 миллион долларлик меҳмонхона Яккабоғда қурилмоқда

Туманнинг "Янги Ўзбекистон" массиви қурилаётган ҳудуддан "KOLAG" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати қарийб 1 миллион долларни ташкил этувчи ва таркибида бизнес марказ, спорт зали, оилавий ресторан ва савдо дўконлари бўлган меҳмонхона қурилиши бошланибди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Одиша штатида рўй берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Одиша штатида бир неча поездлар тўқнашуви оқибатида камида 288 киши ҳалок бўлди, 900 га яқин одам турли даражада жароҳат олди. Бу Ҳиндистонда 1980 йиллардан бери содир бўлган энг йирик темирйўл ҳалокатидир.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон ва Туркманистон Республикалари ўртасида  рақамли TIR дастури бўйича дастлабки  халқаро ташувларга старт берилди

Эндиликда қоғоз чекловларидан ҳоли бўлган мазкур тизим божхона чегарасидан юк ташиш чоғида икки давлат ўртасидаги расмийлаштирув жараёнини аниқ ва қисқа вақт оралиғида амалга ошириш имконини беради.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиш маросимида иштирок этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
🕋Ислом динининг бeшинчи рукни бўлган Ҳаж зиёрати бошланди.

🛫 4 июнь куни “Ҳаж – 2023” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

🔸Зиёратчилар шу йилнинг 4 -19 июнь кунлари ҳаж сафарига кузатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ёшлар ойлиги доирасидаги фестиваллар давом этмоқда

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!
” шиори остидаги ёшлар сайлининг навбатдаги манзили Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри.

Бугун, соат 19:00 да Савитcкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат ва маданият музейи ёнида эстрада юлдузлари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтади.

https://t.iss.one/hudud_inform
☑️ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан экспорт қилувчиларга банклар кредитлари, шу жумладан экспорт олди кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 4 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилиши белгиланган.

https://t.iss.one/hudud_inform