Hudud Inform
8.62K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
❗️Тўловларни амалга оширишда воситачилик ҳақининг чегаравий миқдори белгиланди

Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3429, 25.04.2023 й.)

🔰 Қарорга кўра, жисмоний шахслар томонидан Президент қарорида кўрсатилган тўловларни амалга оширишда ҳар бир транзакция бўйича тўлов хизматлари учун бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори БҲМнинг 20 фоизи этиб белгиланди.

📌 Мазкур қарор 2023 йил 1 майдан кучга киради.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон фуқаролари Черногорияга визасиз боришлари мумкин бўлади

Шунингдек, 2023 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилиши мумкин.

Маълумот учун, Черногория Республикаси — Болқон яримороли ғарбида жойлашган мамлакат. Майдони 13,8 минг км². Аҳолиси 620 минг киши (2021), пойтахти — Подгоритса шаҳри.

https://t.iss.one/hudud_inform
Истеъмолчиларга тўланган кэшбек 1 трлн сўмдан ошди

Март ойида 2,2 млн нафарга яқин истеъмолчилар томонидан 118 млрд сўмдан ортиқ кэшбек йиғилди. Айни пайтда 1,6 млн нафарга яқин истеъмолчига 76,3 млрд сўм тўлаб берилди.

Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида ўтган ойлар учун яна 1,2 млрд сўм кэшбек тасдиқланди.

Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кэшбеклар 1 трлн 79 млрд сўмдан ошди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди.

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Ўзбекистонда ҳаваскор ва профессионал футболни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилма ва ўқитиш базасини барпо этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади. Мамлакатимизда ёшлар ўртасида Осиё чемпионатлари муваффақиятли ўтказилгани ва яқинда миллий терма жамоамиз ғалаба қозонгани билан чин дилдан табриклади.

Учрашув давомида Осиё футбол конфедерацияси билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, йирик тадбирлар, шу жумладан хотин-қизлар ва ёшлар ўртасидаги биринчиликларни ташкил этиш ва ўтказиш, ушбу спорт турини оммалаштириш, илғор тажрибани жорий қилиш ва методологик ёрдам кўрсатиш, мураббийларнинг малакасини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

Сессияда Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров, БМТ Бош котибининг ўринбосари Ольга Алгаерова, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян ҳам қатнашади. Сессияга Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори Жонатан Чарльз модераторлик қилади.

Давлатимиз раҳбари форум доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Умуман, тадбирда 70 мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🛩 Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади – Президент


“Биз транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирамиз. Бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқарувини ҳам хусусий секторга топширамиз.

Темир йўл соҳасида ҳам катта ўзгаришларни бошлаяпмиз ва бунда инвесторлар фаол иштирок этишларини сўраб қоламан”, - деди Президент.

Шу билан бирга, тез ўсиб келаётган IT, туризм, таълим, тиббиёт каби соҳаларда Ўзбекистон минтақавий хабга айланиб бораётгани ҳам бу йўналишдаги катта имконият.

Бу йил давлат-хусусий шерикликни жорий қилиш бўйича 14 миллиард долларлик алоҳида дастурлар халқаро молия институтлари кўмагида ишлаб чиқилди. Булар давлат учун муҳим бўлган транспорт, коммунал ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш каби тармоқларни қамраб олади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Бугун Сирдарё архитектура ва қурилиш техникумига Германия Федератив Республикасининг "Planco Consulting" GmbH компанияси вакили Людмила Чиковани ташриф буюрди.

Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Худойназаров, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси шўъба мудири С.Қўзибоев ҳамда техникум масъул ходимлари кутиб олишди.

Ташриф жараёнида  меҳмонлар техникумнинг ички ҳамда ташқи инфратузулмалари билан яқиндан танишишди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#брифингдайжест

📝Президент мактабига кириш имтиҳонлари 2 босқичда ўтказилади.
1-босқич — математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест, 2-босқич — фикрлаш қобилиятини аниқлаш бўйича — 40 та ҳамда инглиз тилидан — 40 та топшириқдан иборат тест шаклида ўтказилади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
https://t.iss.one/hudud_inform
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ажимуратов Азамат Лепесбаевич 1990 йил 28 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. У 2022 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Ажимуратов 2019-2022 йилларда Қорақалпоғистон ахборот агентлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

https://t.iss.one/hudud_inform
🗳 Референдум участкасини аниқлаш

🔹
Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin) |Русский

https://t.iss.one/hudud_inform
30 апрель якшанба куни бўлиб ўтадиган Реферундум муносабати билан Тошкент метрополитенининг барча бекатлари соат 05:00 дан иш фаолиятини бошлайди.

«Тошкент метрополитени» ДУК

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Матбуот тадбирларини ўтказиш графиги

📍Мазкур тадбирлар Алишер Навоий кўчаси, 1-уй Симпозиумлар саройида ташкил этилган Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида ўтказилади.

Мазкур тадбирларда Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
🎙МСК матбуот маркази хорижий ва маҳаллий ОАВ учун фаолият кўрсатмоқда

Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида ташкил этилган МСК матбуот марказида 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум ва унга тайёргарлик масалалари юзасидан давлат органлари раҳбарлари ҳамда мутасаддилар иштирокида брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказилмоқда.

📹 Тадбирлар "Ўзбекистон 24" ва "UzReport TV" телеканалларида тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

➡️ Шунингдек, эфирларнинг видеоформати ва иштирокчилар фотосурати қуйидаги ҳаволада фото&видео банкда жойланмоқда.

📝 Брифинг ва матбуот анжуманларининг матн шакли билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

📝 29 апрелдан 1 майга қадар давом этадиган тадбирлар дастури қуйидаги ҳаволаларда кўрсатилган.

🇸🇱ўзбек тилида

🇷🇺рус тилида

🇺🇸инглиз тилида
✍️✍️✍️✍️✍️

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM