Hudud Inform
8.51K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🗳 Муддатидан олдин овоз бериш тартиби

Аввал хабар берилганидек, 19-26-апрел кунлари референдумда муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади
.

✔️ Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin)

https://t.iss.one/hudud_inform
Муротжон Азимов тадбиркор ва ишбилармонлар билан мулоқот қилди

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов воҳамиз тадбиркор ва ишбилармонлари билан бир пиёла чой устида самимий мулоқот қилиб, уларни таклиф ва муаммоларини тинглади.

Дастурхон атрофида Қуръон тиловат қилиниб, юртимизга тинчлик-осойишталик, тадбиркорлар фаолиятига, шунингдек, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ривож тилаб, дуолар қилинди.

Учрашувда вилоят сектор раҳбарлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ходжиматов ҳамда бир гуруҳ олима ва маданият ходимлари ҳам иштирок иштирок этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Наманган Давлат университетига ташриф буюрди.

Сенат Раиси университетда талаба-ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар билан яқиндан танишди. Ташрифи чоғида "Референдум ва ёшлар" тадбирида иштирок этиб, талабалар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди.

Президентимизнинг топшириғига асосан, афғон халқига 185 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига етказилди.

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15,7 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 20 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша (Hot lanch) ўрин олган.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
📣📣📣

Ҳурматли юртдошлар!

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази, республикамизда давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари ҳақида соҳа вакиллари ва истеъмолчиларни янада тўлиқ маълумотлар билан таъминлаш мақсадида, ташкилот расмий сайтида дори воситаларининг кенгайтирилган реестри юритилаётганлигини маълум қилади.

Эндиликда сиз, қуйидаги ҳавола орқали дори воситаларининг:

Савдо номи;
Ишлаб чиқарувчиси;
Халқаро патентланмаган номи;
Рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси;
Қўллаш йўриқномаси (2 тилда)
;
Улгуржи ва чакана савдодаги чекланган (рефенрент) нархлари ҳақида
батафсил маълумотларга эга бўласиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, айрим ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Бизга келган мурожаатга кўра Навоийдаги боғчаларнинг бирида 4 бола учун берилган полдник овқат эканлиги айтилмоқда” сарлавҳали маълумотлар ва фото лавҳалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

❇️Мазкур ҳолат ва фото лавҳалар Навоий шаҳридаги 5-сонли давлат МТТга (10.5 соатли) тегишли бўлиб, жорий йилнинг 19-апрел куни эрталаб соат 08.30 да бошқарма бошлиғининг Мактабгача таълим бўйича ўринбосари У.Тиллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан шу МТТга борган ҳолда тегишли масъуллар ва айрим ота-оналар иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди.

❇️Хусусан, ўрганиш давомида ушбу фото лавҳалар "Юлдузча" номли кичик гуруҳига тегишли эканлиги аниқланиб, уни шу гуруҳ тарбияланувчисининг онаси (исм-шарифи очиқланишини истамаган) 18-апрел куни соат тахминан 15:00-15:10лар атрофида фарзандини МТТдан барвақтроқ олиб кетиш учун келган вақтда ўзининг шахсий қўл телефонига олганлиги ва ҳолат бўйича МТТнинг раҳбар ва масъулларидан изоҳ сўрамасдан ва ҳолатларни тўғри тушунмасдан, ўзича талқин қилиб, айрим ижтимой тармоқларга ташлаб берганлиги маълум бўлди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан муносабат

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16-апрель куни тахминан соат 11:30 ларда Қашқадарё вилояти Косон тумани “Қорабайир” маҳалласида яшовчи 2009-й.т. Х.Г. онаси 1982-й.т. М.М. ҳамда отаси 1978-й.т. Т.Р. томонидан калтакланган.

Мазкур ҳолат вояга етмаган қизнинг амакиси томонидан видеотасвирга олиниб, Ички ишлар органларига хабар берилган.

Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчаси аниқланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Вояга етмаган қизнинг отаси Т.Р. руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган. Жабрланувчи Х.Г.га нисбатан етказилган тан жарохатларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қашқадарёнинг Косон туманида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform