Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🧅 Пиёз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархини барқарорлаштириш бўйича қилинаётган ишлар

АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги агротехнологиялар бош бошқармаси бошлиғи Зафар Ортиқов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Андижон сув таъминоти МЧЖ Андижон шаҳар филиали метрология бўлими бошлиғи А.Хотамов

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Қиш мавсуми мамлакатимизда кузатилаётган об-ҳавонинг пасайиб кетиши натижасида жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган брифингда “Қорақалпоғистон сув таъминот” корхонаси раҳбари ўринбосари Муратбай Халкоразов

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Гулистон деҳқон бозорида савдо павилёни атрофи ўралиб, сотувчи ва харидорлар учун қулай шароит яратилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Қиш мавсумида об-ҳавонинг кескин пасайиб кетиши натижасида жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган брифингда “Ҳудудгаз Тошкент” ГТФ раҳбари в.б. Жамшид Муҳаммедов

https://t.iss.one/hudud_inform
18 январь кунидан бошлаб Сурхондарёнинг қатор туманларига Тожикистондан қўшимча электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилган.

Вилоятнинг Шўрчи, Олтинсой, Қумқўрғон, Жарқўрғон туманларининг 70 фоиз, Бандихон, Қизириқ, Шеробод туманларининг 90 фоиз ва Бойсун, Сариосиё, Узун, Денов туманларидаги барча истеъмолчиларга Тожикистоннинг «Регар-500» подстанциясидан чиқувчи 220кВли Л-Регар-Зарчоп ва Л-Регар-Шеробод электр узатиш тармоқлари орқали электр токи билан таъминланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Миржон Файзуллаев аномал совуқ об-ҳаво шароитида юзага келаётган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликка ахборот берди

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

Қиш мавсуми мамлакатимизда кузатилаётган об-ҳавонинг пасайиб кетиши натижасида жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган брифингда “Сурхондарё сув таъминоти” корхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Қудрат Набиев

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Тергов жараёнида шахс қадр-қиммати камситилса, унга етказилган зарар қоплаб берилади

☑️ Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суд томонидан шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар давлат томонидан тўла ҳажмда қоплаб берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар

Қиш мавсуми мамлакатимизда кузатилаётган об-ҳавонинг пасайиб кетиши натижасида жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган брифингда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати раҳбари Муслима Обидова

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

Қиш мавсуми мамлакатимизда кузатилаётган об-ҳавонинг пасайиб кетиши натижасида жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган брифингда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин назорати ва профилактикасини ташкил этиш бўлими инспектори Иззатбек Мадаминов

https://t.iss.one/hudud_inform
🗓 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун қуйидаги солиқлар 50 фоизга камайтирилиши белгиланган:

🔸 фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари);

🔸 юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

🔸 юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

🔸 сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.

▶️ Шунингдек, балиқ етиштирувчи хонадон эгаларига ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида белгиланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Ўқиш 23 январдан анъанавий тарзда бошланади

Жорий йилнинг 23 январидан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда
бошланади.

Назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биласизми

💰Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади.

❗️Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн саккиз ёшга тўлмаган тўрт ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.

📃 Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗞 Айни пайтда Сурхондарё вилоятида 37 та газета ва журнал, 2 та телевидение, 1 та радиоэшиттириш, 4 та веб-сайт, 4 та хусусий нашриёт, иккита босмахона, 58 та матбаа корхонаси ҳамда 54 та ахборот хизмати фаолият юритмоқда.

📹 Марказий оммавий ахборот воситаларининг 13 нафар мухбири вилоятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва янгиликларни мунтазам ёритиб бораётир.

🎤 Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ОАВ вакиллари, ахборот-кутубхона марказлари ва давлат бошқарув органлари ахборот хизматлари раҳбарлари, блогерлар билан учрашувида уларнинг муаммо ҳамда таклифлари тингланиб, биргаликда ечиш йўллари изланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ «Tata Steel Chess-2023»: Абдусатторов ва Синдоровдан навбатдаги ғалабалар

Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат мусобақасида Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Эригаиси Аржун устидан ишончли ғалабага эришиб, «Master» гуруҳидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. Энди унинг ҳисобида 7 турдан сўнг 5.5 очко мавжуд.

Шунингдек, «Chellenjer» гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров ҳам навбатдаги ютуққа эришди. Жавоҳир мезбон Элин Роберсни мағлуб этиб, очколарини 5 тага етказиб олди.

https://t.iss.one/hudud_inform
VID_20230121_232158.m4v
22.5 MB
#Наманган_вилояти

«Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали рахбари Шавкатжон Атаханов иштирокида брифинг

https://t.iss.one/hudud_inform
Moody’s Ўзбекистон кредит рейтинг баҳосини оширди

Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистонга бағишланган навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатнинг кредит рейтинг баҳоси “B1” (ижобий кутилма)дан бир поғона юқорига “Ba3” (барқарор кутилма)га оширилди.

Агентлик буни қуйидагилар билан изоҳлаган:

Ўзбекистон томонидан 2017-2021 йилларда муҳим ислоҳотларнинг амалга оширилгани, эркин бозор томон дадил қадам ташлангани, муҳим қонунлар ишлаб чиқилгани ва қабул қилинаётгани, нархларни эркинлаштириш давом этаётгани;

2020-2022 йиллардаги ташқи шокларга қарамай, Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръатлари юқорилиги ҳамда фискал (мўътадил давлат қарзи) ва ташқи сектор (халқаро захиралар) кўрсаткичлари мустаҳкам даражада сақлангани натижасида иқтисодиётнинг барқарорлиги ва сиёсат юритиш самарадорлигининг яхшилангани;

Марказий банкнинг инқироз даврида тезкор чоралар кўргани (асосий фоиз ставканинг 17 фоизга оширилгани), миллий валюта алмашув курсининг инқироз даврида барқарор экани, инфляциянинг пасайиш кутилмалари ва бошқалар.

Moody’s ҳисоботига кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 5 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Хоразм ҳудудий филиали бош муҳандиси Ойбек Раджапов иштирокида брифинг

https://t.iss.one/hudud_inform
Никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни электронлаштирилади

“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон, 20.01.2023 й.) қабул қилинди

📁Қарор билан Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023–2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

🔰Дастурда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

🔸аҳоли орасида ОИВ инфекциясини фаол аниқлаш мақсадида 15 та ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг 63 та туманлараро диагностика лабораторияларини сўнгги авлодга мансуб диагностик тест-тизимлар (ИФА) билан узлуксиз таъминлаш;
🔸мигрантларни ОИВ инфекциясини ихтиёрий текшириш билан қамраб олишни кенгайтириш;
🔸ОИВнинг онадан болага юқишининг олдини олиш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 6 ойликкача бўлган болаларни қуруқ сут аралашмаси билан узлуксиз таъминлаш;
🔸ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

Қарорга кўра, никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнини электрон тизим орқали амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида:

▫️2023 йил 1 июнгача Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида;
▫️2023 йил якунигача бошқа ҳудудларда ФҲДЁ органлари ва тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида электрон ҳамкорлик ташкил қилинади.

📲 2023 йил якунигача ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида препаратлар ва диагностикумларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими яратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform