Hudud Inform
8.69K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Фарғона_вилояти

Хитой Машинасозлик ва муҳандислик корпорацияси (CМЕC) Қувасой шаҳрида 142 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига логистика маркази барпо этишни режалаштирмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой Машинасозлик ва муҳандислик корпорациясининг (CМЕC) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Чен Пэн ҳамда корпорация маслаҳатчиси Чжао Даюйни қабул қилди.

Учрашувда CМЕC корпорацияси томонидан Қувасой шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган, 142 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига амалга ошириш кўзда тутилаётган йирик логистика маркази лойиҳаси муҳокама қилинди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугунги кунда юртимиз аҳолисининг оғирини енгил қилишда жамоат транспортининг, шу жумладан тобора замонавийлашиб бораётган темир йўл тизимининг аҳамияти катта.

Темирйўлчиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида, 2017 йилдан буён Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан август ойининг биринчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни сифатида нишонланиб келади.

Шу муносабат билан бугун ташкил этилган тантанали тадбирда давлатимиз раҳбарининг соҳа вакилларига йўллаган табрикларини ўқиб эшиттирдим.

Агар оила аъзоларингиз, дўсту-яқинларингиз орасида темирйўлчилар бўлса, уларни касб байрами билан табриклашни унутманг!

Сегодня отечественный общественный транспорт, в том числе активно модернизирующийся железнодорожный, имеет важное значение для комфортной жизни населения.

Для достойного стимулирования труда железнодорожников с 2017 года по инициативе Президента Шавката Мирзиёева в первое воскресенье августа отмечается День работников железнодорожного транспорта Республики Узбекистан.

На торжественном мероприятии, организованном сегодня по случаю этого праздника, я зачитал поздравление главы нашего государства представителям отрасли.

Если среди ваших родных, друзей и близких есть железнодорожники, не забудьте поздравить их с профессиональным праздником!

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йил 4 август куни Озарбайжон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралайди.

Дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз.

Ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз.

Ўзбекистон томони қардош Озарбайжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдиради.

https://t.iss.one/hudud_inform
🚙 “Lacetti-Gentra” автомобили қайси ойда кўпроқ ишлаб чиқарилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилда ойлар кесимида “Lacetti-Gentra” автомобилининг ишлаб чиқариш сони:

🚙 январда – 4 216 дона

🚙 февралда – 8 124 дона

🚙 мартда – 7 099 дона

🚙 апрелда – 6 866 дона

🚙 майда – 9 076 дона

🚙 июнда – 9 463 дона

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистондан экспорт қилинган ўрикнинг ярмидан ортиғи Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келди

Маълумотга кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий давлатларга қиймати қарийб 5,8 млн. долларга тенг бўлган 5,7 минг тонна ўрик экспорт қилган.

2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп ўрик экспорт қилган давлатлар:
- Россия - 3,7 минг тонна
- Қозоғистон - 1,3 минг тонна
- Қирғиз Р. - 707 тонна

2022 йилнинг 6 ойида хорижга энг кўп ўрик экспорт қилган ҳудудлар:
- Фарғона вилояти – 2,9 минг тонна
- Хоразм вилояти - 831 тонна
- Тошкент вилояти – 393 тонна

https://t.iss.one/hudud_inform
Меҳнат мигрантлари учун Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида қандай ўзгаришлар бўлди?

1.
Патентга эга ёки Россия Федерациясида таълим олаётган чет эл фуқароси вояга етмаган фарзандларининг вақтинча бўлиш муддатини узайтириши мумкин.

2.
"Визасиз" мамлакатлар фуқаролари (шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам) Россия Федерациясидан чиқмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириш ("иш") учун миграция картасидаги ташриф мақсадини ўзгартириши мумкин.

Бунинг учун ИИВ Миграция бошқармасига билдиришнома билан мурожаат қилиш керак. Ташриф мақсадини патентга ариза беришда дарҳол "иш"га ўзгартириш мумкин.

Агар чет эл фуқароси СТИР (ИНН)га эга бўлса ва уни аризада кўрсатган бўлса, патент олиш учун аризани кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан ошмайди. СТИР (ИНН) бўлмаса, бу муддат 10 иш кунини ташкил қилади;

3. Россия Федерациясига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган чет эл фуқаролари йилига бир марта тиббий кўрикдан ўтиши керак;

4.
Касбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ишлаши мумкин;

5.
Вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бекор қилинган тақдирда, чет эл фуқароси 15 кун ичида Россия Федерацияси ҳудудидан чиқиб кетиши керак.

Ушбу ўзгаришлар 2022 йил 14 июлдан кучга кирган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти томонидан ишлаб чиқилган "Zilzila mobile" иловаси тўғрисида тайёрланган лавҳа

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Газ жиҳозларини замонавийсига алмаштиринг ва газдан оқилона фойдаланинг!

https://t.iss.one/hudud_inform
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан республика ҳудудларидаги 190дан ортиқ бозорлар ўрганилиб

▪️ 51 мингга яқин савдо мажмуалари ва бозорларнинг савдо нуқталари қамраб олинди.
▪️ Хусусан, ўрганилган олти мингга яқин (5981) тарози асбобларидан
👉 24% ҳолда (1474 ) қўлланилаётган тарозиларнинг фойдаланишга яроқлилиги тасдиқланмади.

▪️ Сотиб олинган маҳсулотлар истеъмолчи томонидан қайта тортилиб кўрилганида вазни кам чиққани маълум бўлган.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 297 200 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилади.

Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform