Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирларининг биринчи кўп томонлама учрашуви тадбирларида иштирок этаётган Озарбайжон Республикаси делегациясини қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Азербайджанской Республики, участвующую в проходящих сегодня в нашей столице мероприятиях первой многосторонней встречи министров Узбекистана, Азербайджана и Турции.

#Mirziyoyev #qabul #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш муассаса директорининг буйруғи билан тасдиқланган ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.

Кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига ва бошқа бир қатор мезонлар асосида белгиланади.

Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

▫️65–75 балл тўпласа — 10 фоиз;
▫️76–85-балл тўпласа — 15 фоиз;
▫️86–100 балл тўпласа — 20 фоиз.

⚠️ Кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
В.Норовнинг сўзларига кўра, 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши бўйича уч томонлама ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Ҳозир томонлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш устида фаол ишламоқда.

Қайд этилишича, ушбу темир йўл коридорини Транс-Кавказ йўлаги билан боғлаш мамлакатлар ўртасида ягона транспорт тармоғини яратади ва Хитойдан Европага савдо географиясини кенгайтиради.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ягона мактаб формасини жорий этишга доир аҳоли ва тадбиркорлар томонидан келиб тушаётган саволлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги ВИДЕОБАЁНОТИ

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 3 август, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
“Ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор мазмун-моҳияти
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Олий таълим муассасалари миллий рейтингини аниқлаш учун иш берувчилар ўртасида ўтказиладиган сўровнома хусусида
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Шавкат Хўжақулов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаларининг «АрМИ—2022» халқаро армия ўйинларидаги иштироки юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Отабек Йўлдошев, Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг ташкил этилиши ва ўтказилиши
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида" ги қарори имзоланди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йилнинг 7 ойи давомида нечта никоҳ қайд этилди?

2022 йилнинг 7 ойи давомида ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 133 381 та никоҳлар қайд этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 279 тага кам.

Шулар жумласидан:

эр ва хотин 30 ёшгача бўлганлар ўртасида - 107 248 та

эр ва хотин 50 ёшдан ошганлар ўртасида - 900 та

Ҳудудлар кесимида:

30 ёшгача бўлганлар ўртасида Самарқанд вилояти энг юқори кўрсаткични қайд этди.

50 ёшдан ошганлар ўртасида Тошкент шаҳар энг юқори кўрсаткични қайд этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти ҳамда раҳбариятига нисбатан турли асоссиз ва уйдирмалардан иборат хабарлар тарқалмоқда

Компания ахборот хизмати маълум қилишича, ҳақиқатдан йироқ бўлган хабарлардан бошланган ахборий манипуляция, кейинчалик, жиноят иши очиш тўғрисидаги бекор қилинган қарор нусхасини ошкор қилишгача бориб етди.

Бу билан халқ орасида шубҳа-гумонлар пайдо бўлишига, ёлғон маълумотларнинг кенг жамоатчилик томонидан жиддий қабул қилинишига сабаб яратилмоқда, дейилади хабарда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни банк картасидан пул ечиб олиниши билан боғлиқ овозли хабарлар тарқатилмоқда.

Марказий банк ушбу хабарлар юзасидан видео изоҳ берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Андижон

🚨 ИИВ ижтимоий тармоқларда ёш қизалоқнинг қариндошлари қамалиб, ўзи чорасиз қолгани ҳақида тарқалган видеолар бўйича баёнот берди

Вазирлик ахборот хизмати: «Бу оиланинг жиноий ҳаракатлари ҳақида маълумот тарқатиш ниятимиз йўқ эди. Лекин ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш илинжида жажжи қизалоқдан фойдаланган одамларни ҳаракатларига жамоатчиликнинг ўзи хулоса беради деган умиддамиз».

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

https://t.iss.one/hudud_inform
Каналнинг маълумот саҳифасига Twitter аккаунтим қўшилди. Энди янгиликларни у ерда ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

В описании канала добавлен мой аккаунт в Twitter. Теперь за новостями можно следить и там.

Facebook|Instagram|Twitter
"Tashkent Pharma Park" ҳудудида жойлашган Фармацевтика техника университетига қабул бошланди

Фармацевтика техник университети янги ташкил этилган университет бўлиб, Британиянинг етакчи академик стандартларига мувофиқ фармация, табиий фанлар, косметика фанлари, технология ва саноат менежменти бўйича бакалавриат ва магистратура дастурларини таклиф этади.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди.

Состоялось совещание о ходе подготовки к диалогу Президента Республики Узбекистан с предпринимателями.

#Mirziyoyev #yigilish #tadbirkorlik #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб келган 48 ёшли аёлнинг ўзига ўт қўйиб, ўз жонига қасд қилишга уриниши билан боғлиқ ҳолат юзасидан қуйидагилар
маълум қилинади:

Дастлабки келиб тушган хабар бўйича, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб келган 48 ёшли Ҳ.С., фаолияти тўхтатилган цехдаги иши ўрнига завод қошидаги унитар корхона – “РСМУ Нефть”да таклиф қилинган ҳудди шундай ўриндаги ишга ўтишга кўнмай, кеча, 2 август куни корхона олдида устига бензин қуйиб, ўзига ўт қўйиб юборган. Завод тиббиёт пунктида биринчи ёрдам кўрсатилиб, сўнгра Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Комбустиология бўлимига олиб келиб ётқизилган.

Аёлнинг ўз жонига қасд қилишга уриниши билан боғлиқ ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев ва вилоят прокурорининг ўринбосари Беҳзод Исмоилов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ таркибидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Эркин Нуралиев ҳам ўрин олган. Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан тўлиқ ахборот тақдим этилади.

Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавланова Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалида бўлиб, аёлнинг ҳолидан хабар олди.

https://t.iss.one/hudud_inform