Hudud Inform
8.61K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Президент матбуот котиби учрашган блогер 15 суткага қамалиши мумкин экан” сарлавҳали хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 28 июнь куни телеграм ижтимоий тармоғидаги “Олимжон Хайдаров” ҳамда “QO’QONJONIM” каналларида қолдирилган “Қўқон шаҳрида ноқонуний Черков фаолият олиб бормоқда” сарлавҳали хабар юзасидан “Возрождение” номли “Евангел” христианлари черкови пастори А.Айрапетовнинг аризасига асосан Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Қўқон шаҳар, Чуст кўчаси 51-уйда жойлашаган “Возрождение” номли “Евангел” христианлари черкови 2019 йилдан бошлаб расмий фаолият юритиб келаётганлиги, Адлия вазирлигининг гувоҳномасига эга эканлиги, Евангел-христиан динига эътиқод қилувчи фуқароларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар 2022 йил 22 июль куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган.

Суд томонидан блогерлар Олимжон Хайдаров ва Комил Ахмедовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184 прим 3-моддаси яъни (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) билан 15-сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон-жамият-давлат принципи асосида йўлга қўйилган инсонпарварлик сиёсати янгиланаётган Конституциянинг бош мезонига айланмоқда. Унга кўра барча баҳсли вазиятларда адолат тарозисининг палласи фақат ва фақат инсон манфаати ва фойдасига тош босиши қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Ўзгаришлар йўлида биргамиз

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев "Бхаратия жаната парти" ҳукмрон партияси бошчилигидаги Миллий-демократик альянсидан номзод Драупади Мурмуга Ҳиндистон Республикасининг Президенти этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Давлатимиз раҳбарининг мактубида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп қиррали, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтирилишига ишонч билдирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев поздравил Драупади Мурму - кандидата от Национально-демократического альянса во главе с правящей партией "Бхаратия джаната парти" - с избранием Президентом Республики Индия.
В послании главы нашего государства выражается уверенность, что совместными усилиями узбекско-индийские отношения многопланового, долгосрочного и взаимовыгодного сотрудничества будут выведены на качественно новый уровень.

Facebook|Instagram|Twitter
🚙 Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 52 мингтага ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 160 523 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51 743 тага ошган.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

Автомобил бензини 563 минг тонна

Кўмир2,5 млн. тонна

Нефт 383,4 минг тонна

Газ конденцати – 655,4 минг тонна

Енгил автомобиллар160 523 дона

Автобус483 дона

Юк автомобиллари – 2 166 дона

Автомобил двигателлари – 116,3 минг дона

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда "Ўзбекистон маданий мероси — янги ренессанс пойдевори" мавзуида 6-халқаро конгресс

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоҳжаҳон Хўжаев, Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири:

«Конституциявий кафолатлар доирасида мулкни олиб қўйиш (снос) ва унга нисбатан адолатли товон белгилаш, бу ҳолатда бозор иқтисодиёти омилларини ҳисобга олиш ҳамда айнан мулкдорнинг розилигига эътибор қаратиш лозим”».

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Онлайн рўйхатдан ўтиш якунланишига 4 кун қолди

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш:

🔹 Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти;

🔹 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали онлайн амалга оширилмоқда.

📌 Фуқаролиги бўлмаган шахслар эса олий таълим муассасаларида ташкил этилган қабул комиссияларида рўйхатга олинмоқда.

📆 Абитуриентларни рўйхатга олиш 27 июлга қадар (27 июль куни ҳам) давом этади.

❇️ Абитуриентлар мазкур муддат давомида ўз маълумотлари ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартиришлари мумкин.

📹 Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма: https://youtu.be/v1bzwnBPaxI

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишнинг қаҳратон кунларига чидаган йўл назоратчилари — ёзнинг жазирама қуёшига ҳам бардош берадилар!

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятидаги йирик ишлаб чиқарувчи Сирдарё "Mega Lux" қўшма корхонаси фаолияти кенгаймоқда

Корхонада полипропилендан катта сиғимли қоплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

“Юмшоқ контейнер” деб аталувчи бу қоплар 500 килограммдан 5000 килограммгача юк кўтаради. Уларга ишлаб чиқариш, савдо, қишлоқ хўжалиги, логистика каби кўплаб соҳаларда талаб юқори. “Сирдарё мега люкс” йилига 132 миллион дона шундай маҳсулот тайёрлаш қувватига эга.

Еттита корпусдан иборат улкан корхона изчил ривожланиб бормоқда. Ўган йилнинг май ойида икки қаватли плёнка тайёрлаш йўлга қўйилган бўлса, яқинда озиқ-овқат саноатида фойдаланиладиган стреч ишлаб чиқариш бошланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ер юзида ҳеч бир қоида қотиб қолган догма эмас. Инчунун, муайян мамлакатларнинг Бош қонуни, яъни Конституцияси – асрлар оша ҳам, бугун ҳам мудом ўзгаришларга юз тутиб турган ва бу ҳаётий эҳтиёж ҳисобланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи жорий йилнинг биринчи сентябридан ишлай бошлайди

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида олиб борилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганди.

Ўрганиш натижалари кўрсатганидек, бугунги кунда “BMP Smart Decision Private Limited” хорижий компанияси томонидан боғ ҳудудида реконструкция қилиш, бино иншоотларини қуриш ва хориждан олиб келинган аттракционлар ҳамда ўйин қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда ва шу мақсадда 71 млрд сўм маблағ сарфланган.

Ғафур
Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи жорий йилнинг биринчи сентябридан ишлай бошлайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика қишлоқ хўжалиги соҳасида кластерлар ва уларнинг имкониятлари борган сари ортмоқда.

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида жойлашган ва фаолиятини бошлаганига қарийб 5 йил бўлаётган “Bek cluster” МЧЖ бугунги кунга келиб, кўпгина ютуқларга эришди.

▪️Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Маҳаллада "Темир дафтар"ни тўғри юритиш учун зарур бўладиган инфографика

https://t.iss.one/hudud_inform
Валюталар курси (25.07.2022)

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди;
- Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви тафсилотлари;
- Ўзбекистон Президентининг ҳудудлар бўйлаб кутилмаган ташрифлари
;
- "Имкони йўқ нарсанинг ўзи йўқ".

Кўрсатувни бугун, 23 июль куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 24 июль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
📊#Инфографика: 2022 йил 1-ярим йиллигида Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши

📈Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2022 йилнинг январь-июн ойларида 5,4%га ўсди.

📌Жорий йилнинг дастлабки 6 ойида асосий капиталга киритилган инвестициялар 9,4%га ошди

🔄Ташқи савло айланмаси 32,4%га ошиб, 24,5 млрд.долларни ташкил этди

📈Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 5,1%га ўсди.

📈Бозор хизматлари кўрсатиш ҳажми 14,5%га ошди.

📈Экспорт 40,5%га ўсиб, 9,9 млрд.долларни, импорт эса 27,4%га ўсиб, $14,6 млрд.долларни ташкил этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддати нега узайтирилди?

Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Конституциявий комиссия Матбуот котиби
:

Конституция – мамлакатимиз, халқимиз, миллатимизнинг келажагини белгилаб берувчи бош ҳужжат. Бундай вазиятда асосий мақсад — жараённи белгиланган тақвим асосида қатъийлик билан ўтказиш эмас, аксинча, халқ фикрини охиригача эшитиш, сўнгра хулоса қилишдир.

Таклифларнинг сони ўсиш динамикасига кўра 25 июндан 21 июлга қадар жами 88 515 та таклиф келиб тушди.

Энг кўп таклифлар лойиҳанинг 1, 13, 41, 90, 93, 99, 100, 101 ва 102-моддалари бўйича келиб тушмоқда. Соҳалар кесимида таҳлил қилганда: маъмурий-ҳудудий масалалар (38 456 та), давлат бошқаруви соҳаси (28 297 та), инсон ҳуқуқлари йўналиши (2 125 та), таълим соҳаси (1862 та) ва маҳаллий давлат ҳокимияти (910 та) соҳаларига оид моддаларга тегишли бўлмоқда.

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида эркаклар аёлларга нисбатан анча фаол. Хусусан, 50 590 та таклифнинг ташаббускори эркаклар (яъни, таклифлар умумий сонидан 60,7 фоизи), 32 722 таси эса аёллар (39,3 фоизи). Шунингдек, 5 203 та таклиф аноним тарзда келиб тушган.

📌 Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform