Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

🌞 Тошкент тонгларининг файзи, кунларининг баракаси, кечки осойишталикда тозалик ва саришталикнинг аҳамияти катта.

🌇 Саҳардан то шомга қадар шаҳримизнинг озодалиги, кўрки ва зийнати учун хизмат қилаётган фидоийларнинг меҳнатини қадрлайлик.

✍️ Видеоролик шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

Япония компаниялари пойтахтимизда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул таълим олиши учун IT-мактабларни қуриш таклифини билдирди

✍️ Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, учрашувда Япониянинг "DʼS Grace FE LLC" компанияси директори Дайсуке Накамура Тошкентда кунчиқар мамлакатнинг IT-академияси иш бошлаганини билдириб, унда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул таълим олиши мумкинлигини айтиб ўтган.

Япониянинг "Beeanz" корпорацияси ҳам худди шу йўналишда фаолият олиб боради, ҳозиргача улар Зарафшон шаҳри ва Янгийўл туманида IT-мактабларни ишга туширди. Корпорациянинг мақсади Тошкентда ҳам шундай мактабларни кўпайтиришдир. Тошкент шаҳар ҳокими бу таклифни қўллаб-қувватлаб, ёш авлоднинг замонавий технологиялар асосидаги таълими учун пойтахтда зарур шароитларни яратишга тайёрлигини айтди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

🔰Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбаева Чилонзор тумани аҳолиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “маҳаллабай” тизими ижроси, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

🔊Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

🏅 Тошкент шаҳар ҳокимлигида "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

🔊Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

🤝Қозоғистоннинг 100 га яқин ишбилармонлари Ўзбекистонга ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун ташриф буюрди.

🔊Бу ҳақда Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

☀️Серқуёш юртимизда тўкинлик мавсуми бошланди. Бизнинг резаворлар, мевалар, полиз экинларининг кўриниши иштаҳани очади, мазаси оғизда қолади,

Ўзбекистонга, Тошкентга саёҳат давомида қуёшли юртимизнинг табиий озиқ-овқат неъматларини, албатта, татиб кўринг.

📹 Видеолавҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

🎖9 май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида юртимиз бўйлаб Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига эҳтиром кўрсатиш давом этмоқда.

Бугун Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи фахрийлар табрикланди.

📹Видеоматериал Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

🔰18 май куни Тошкент музейларига кириш эркин

18 май – Халқаро музейлар куни бўлиб, у 1977 йилдан бери нишонлаб келинади.

Бу йили 18 май куни барча музейларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади, ўнлаб янги кўргазмалар очилади. Бу кунда барча музейлар ташрифчилар учун бепул хизмат кўрсатади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, пойтахтда 50 га яқин музей фаолият юритади. Улар орасида давлат ва хусусий, ўлкашунослик ва адабий, тарихий, техник ва бошқа кўплаб турдаги музейлар мавжуд.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри
No comment

📹Видеоматериал Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

🔰 Бугун Олмазор тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Олмазор тумани ҳокими лавозимига Умархонов Азизхон Шарипхонович номзодини Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши сессиясида бир овоздан маъқуллади, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

А.Умархонов 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясини тамомлаган ва шу йиллар давомида тизимда самарали фаолият юритган.

2020 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

🔰Мирзо Улуғбек тумани ахборот хизмати томонидан Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган махсус репортаж тайёрланди

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

🔰 Тошкент янги таъсис этилган корхоналар сони бўйича биринчи ўринда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати берган маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Тошкентда 14 302 та янги корхона ташкил қилинган. Бу ўтган йилнинг мувофиқ даврига нисбатан 114,7 фоизни ташкил қилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

🟢 "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевнинг халқ вакилларига мурожаати

📹 Видеолавҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

Байрамона ва жозибадор: “Янги Ўзбекистон” боғи томошабинлар учун ўз эшикларини очди!

🎄 20 декабрдан 10 январга қадар юртимизнинг бош арчаси атрофида Янги йил тантаналари, рангбаранг шоу дастурлар ва байрам акциялари ўтказилмоқда.

🕔 Эртакона байрам муҳитидан ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 га қадар баҳраманд бўлинг.

🎟 Боғ ҳудудига кириш – бепул.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

Болаликда олинган билим — тошга ўйилган нақшдир

Мирзо Улуғбек туманидаги 145 давлат мактабгача таълим ташкилоти ташаббуси билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, бундай ҳолатларда ҳаракатланиш ва қандай йўл тутиш кераклиги борасида 145 ДМТТда кўргазмали тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирга тумандаги 38 ДМТТ тарбияланувчилари ҳам иштирок этди. Соҳа мутахассислари болажонларга ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва болаларнинг эҳтиётсизлиги, ўйин деб ўйлаб аксар вазиятларда ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган воситаларни катталарнинг назоратисиз ишлатиши оқибатлари, ёнғинларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берди.

Жанговар экипаж томонидан намойиш этилган ёнғин-қутқарув техникалари ва уларнинг қандай ишлатилиши юзасидан тушунтиришлар болажонларда катта қизиқиш уйғотди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

Йўл қоидаси — умр фойдаси

Мирзо Улуғбек туманидаги 145 давлат мактабгача таълим ташкилоти
ташаббуси билан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида "Йўл қоидаси — умр фойдаси" номли тадбир мазкур ДМТТда бўлиб ўтди.

Унда соҳа мутахассиси болажонларга йўл ҳаракати қонун-қоидаларини уларга тушунарли бўлган содда тилда ўргатар экан, йўлларда катталарнинг назоратисиз юрмасликларини, светафорнинг чироқларига қатиий амал қилишни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Болажонлар ўзлари билган йўл ҳаракати белгилари ҳақида айтиб бериш билан бир қаторда улар учун керакли бўлган бошқа белгилар билан ҳам яқиндан танишди.

ЙПХ инспектори томонидан жонли тарзда олиб борилган машғулотларда ҳар бир ўғил-қиз қатнашиб олам-олам таассуротлар олди.

https://t.iss.one/hudud_inform