Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича тузилган комиссия фаолиятига оид расмий баёнот

Комиссия аъзолари 2022 йилнинг 16 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистонда иш бошлаши маълум қилинади.
👉Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Коронавирус: кеча юртимизда кунлик касалланишлар сони 100 га яқинлашди

2022 йил 15 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242 140 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Жисмоний шахсларнинг валюта операцияларига доир инфографика

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Туркманистон: Халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик биродарлик ришталари тарихида муҳим босқич.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 % га ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида 562,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,8 % га ошган.

2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобиль бензини ҳажми:

— январда – 97,8 минг тонна

— февралда – 98,2 минг тонна

— мартда – 92,6 минг тонна

— апрелда – 93,7 минг тонна

— майда – 92,7 минг тонна

— июнда – 87,7 минг тонна

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон илк бор шахмат тарихида дунё рейтингида ТОП-20 таликка кирди

Халқаро шахмат федерацияси — FIDE томонидан юритиладиган жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекиcтон илк бор кучли 20 таликка киришга муваффақ бўлди. 2022 йил июль ойи рейтингига асосан, Ўзбекистон жаҳон шахмат рейтингида 19-ўринни эгаллади.

Дунё рейтингини мос равишда АҚШ, Россия, Хитой бошқариб бормоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
☑️ 2022 йил 31 декабргача гўштни (мол гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ҳамда уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

➡️ Республика туманларидаги (Тошкент шаҳри мустасно) якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2023 йил 1 январгача БҲМнинг 50 фоизи (150 минг сўм) миқдорида қўлланилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ёнувчи суюқликлар идиш (сиғим)ларда сақланадиган ёпиқ омборхоналарда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича ЭСЛАТМА

https://t.iss.one/hudud_inform
2022-2023-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот
(2022 йил 16 июль 18:00 ҳолатига)

🖥 Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун my.dtm.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони — 727 456 нафар.

🏫 Шундан:

🔸 320 904 нафари — жорий йил битирувчилари;

🔸 406 552 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

👉Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг мамлакатимизга давлат ташрифи тафсилотлари;
- Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди;
- "Инсон қадрини улуғлаш сиёсати - амалда
".

Кўрсатувни бугун, 16 июль куни соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 17 июль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 30 йилда умумтаълим муассасалари сони 1732 тага кўпайган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/2022 ўқув йили бошига умумтаълим муассасалари сони 10 289 тани ташкил этган.

Умумтаълим муассасалари сони 1991/1992 ўқув йили бошига нисбатан 1732 тага ошган.

Йиллар кесимида умумтаълим муассасалари сони:

🔹 1991/1992 ўқув йили бошига – 8557 та

🔹 2000/2001 ўқув йили бошига – 9726 та

🔹 2010/2011 ўқув йили бошига – 9806 та

🔹 2021/2022 ўқув йили бошига – 10289 та

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий ягона мактаб формасини тайёрланиши билан боғлиқ жараёнлар тафсилотига бағишланган Пресс-тур ташкил қилинди

Жараён Наманган вилоятидаги тўқимачилик корхоналари фаолиятида кўриб чиқилди.

Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида ўтказилган ушбу пресс-тур тадбирларида қатор марказий ва ҳудудий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мактаб формаларини жорий этиш зарурати, жараёнларнинг амалга ошириш механизмлари, шунингдек, уларнинг сифат кўрсаткичлари ва белгиланган стандарт нормалари хусусида иштирокчиларга атрофлича жавоб бериб ўтилди.

2022-2023 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олувчи 6 млн. 620 минг ўқувчи учун 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари танлаб олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра аниқланган 400 000 дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун мактаб формалари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади.

💰Истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Валюталар курси (18.07.2022)

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истеъдодсиз фарзанд бўлмайди, эътиборсиз ота-оналар бор, холос!

Бугунги кунда фильм қаҳрамони каби миллионлаб болалар зўравонлик қурбонига айланишмоқда.

Ҳурматли ота-оналар фарзандингизнинг истеъдоди ва ташаббусларини қўллаб-қувватланг!

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика бўйича 2 млн 655 минг 846 тонна буғдой қабул қилинди, шундан 1 млн 842 минг 70 тоннаси давлат захирасига ажратилди

Ўзагроинспекцияга кўра, жорий йил 15 июль ҳолатига кўра республика бўйича жами 2 млн. 655 минг 846 тонна, шундан, 1 млн. 842 минг 70 тонна буғдой давлат захирасига, 572 минг 942 тонна буғдой вақтинча сақлаш учун ва 240 минг 834 тонна уруғлик дон қабул қилинди.

Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан донларнинг сифати қайта синовдан ўтказилганда, корхона лабораториялари ходимлари томонидан доннинг сифатини нотўғри аниқлаш ҳисобига фермер хўжаликларига жами 223 млн. 291 минг сўм кам, 5 млн 874 минг сўм кўп тўланганлиги аниқланиб, хўжаликларга қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўтган йили Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга кириш баллари қанча бўлган?

Абитуриентлар ўқишга ҳужжат топширган вақтда, табиийки, ўз йўналиши бўйича ўтган йилги имтиҳонларда ўтиш бали қанча бўлгани билан қизиқади.

Бу орқали ўз билимини ва имкониятларини чамалаб кўради.

Юқоридаги жадвалларда ўтган 2021-2022 ўқув йилидаги Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга кириш баллари келтирилган.

Бунда туман-шаҳар кесимида мақсадли қабул ўринлари учун ўтиш баллари ва умумий қабул ўринлари учун ўтиш баллари алоҳида кўрсатилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Корхона, ташкилот ва муассасаларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ЭСЛАТМА

https://t.iss.one/hudud_inform