🔎 АОКА ҳудудий бошқармалари қошидаги «Диалог майдонча»лари фаолияти таҳлили (2022 йил, 1 июль ҳолатига кўра)
Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар фаолиятини демократик тамойиллар асосида қўллаб-қувватлаш, уларнинг ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқларининг муҳофазасини янада кучайтириш мақсадида АОКАнинг ҳудудий бошқармалари қошида «Диалог майдонча»лари ташкил этилган.
📧 2022 йилнинг январь-июнь ойлари давомида «Диалог майдонча»ларига 41 та мурожаат келиб тушган. Уларда кўтарилган масалалар бошқармалар ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари томонидан тезкор равишда муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинган, зарур тушунтириш ва тавсиялар берилган.
☎️ Шунингдек, Агентликнинг (71) 244-23-34 ишонч телефони ва 1213 қисқа рақамли Call-марказига йўлланган мурожаатлар ҳам ўрганилиб, ижобий ҳал қилиниши таъминланган.
Батафсил
https://t.iss.one/hudud_inform

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги юртдошларимизни Қурбон ҳайити билан муборакбод этади!
Ушбу улуғ айёмда мамлакатимиз равнақи, диёримизнинг осойишталиги, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган барча хайрли ишларда, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, бағрикенглик, бирдамлик ва аҳиллик тамойилларини барқарор этишдаги эзгу интилишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин.
Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни мунаввар айласин.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

✅ Товарлар сотилиши муносабати билан сотувчи томонидан тавсия қилинадиган хизматлар фақат харидорнинг розилиги билан кўрсатилиши мумкин.
➡️ Харидор товарни сотишда тавсия этиладиган хизматларни рад этишга, шунингдек унинг розилигисиз кўрсатилган хизматлар учун тўланган суммани қайтариб беришни сотувчидан талаб қилишга ҳақлидир.
🚫 Сотувчи айрим товарлар бошқа товарлар сотиб олиниши ёки улар сотилиши муносабати билан хизматлар кўрсатилиши шарти билан сотилишини шарт қилиб қўйишга ҳақли эмас.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Конституция давлатни давлат, миллатни миллат қиладиган муҳим сиёсий ҳужжатдир."
• Шаҳноза Холмахаматова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
https://t.iss.one/hudud_inform
• Шаҳноза Холмахаматова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
https://t.iss.one/hudud_inform
Нефть ва газ соҳасида кластер ташкил қилинди
“Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–309-сон, 07.07.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарор билан Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластери ташкил этилди.
➡️ Нефть ва газ соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш таълим кластерининг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади.
🔰 Таълим кластери доирасида:
▫️ мактаб ўқувчиларини ишлаб чиқариш корхоналари учун устувор касбларга йўналтириш мақсадида:
➖аниқ ва табиий фанлар бўйича ихтисослаштирилган ўқув режаси жорий қилинади;
➖ишлаб чиқариш ташкилотлари томонидан мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ҳамда соҳа фахрийлари билан учрашувлар ташкил этилади;
▫️ профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқув жараёнини ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан интеграция қилиш йўналишида:
➖фан ва мавзулар амалиётга йўналтирилади;
➖талабаларда мустақил таълим олиш кўникмалари шакллантирилади;
➖хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари улуши оширилади.
🔘 2022/2023 ўқув йилидан Таълим кластери таркибига кирувчи:
🔸профессионал ва олий таълим ташкилотларида нефть ва газ соҳаси бўйича таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчилар ва талабалар учун ишлаб чиқариш корхоналарининг стипендиялари жорий этилади;
🔸ишлаб чиқариш корхоналарининг камида 5 йил иш стажига эга ходимларини “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тавсияномаси асосида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, кейинчалик ўзи ишлаб турган корхонада камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида мақсадли ўқитиш тартиби жорий этилади.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- 12 минг ватандошимизга насиб этаётган Ҳаж қувончи ва бахти;
- Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида бўлиб ўтган воқеалар таҳлили;
- Президент раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди;
- Ижтимоий ҳимоя давлатнинг халқ олдидаги асосий вазифаси.
Кўрсатувни бугун, 9 июль куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.
Эртага, 10 июль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.
Facebook|Instagram|Twitter

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Шу кунларда жаҳондаги жами мусулмон уммати томонидан кенг байрам қилинаётган муқаддас Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан қутловлар келмоқда.
—
В связи со священным праздником Курбан хайит –
Ийд аль-Адха, широко отмечаемым в эти дни мусульманской уммой всего мира, на имя Президента Республики Узбекистан
Шавката Мирзиёева поступают поздравительные послания
от глав государств и правительств зарубежных стран, руководителей авторитетных международных организаций
и региональных структур, видных политических, общественных
и религиозных деятелей.
#Mirziyoyev #qutlovlar #Qurbonhayiti
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Телеграм мессенжеридаги гуруҳларда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси” номи остида очилган сохта аккаунт номидан 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқарога 789 000 сўмдан бир марталик тўлов тўланиши айтилган маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆
https://t.iss.one/hudud_inform
‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆
https://t.iss.one/hudud_inform
Воронеж миграция марказининг Ўзбекистон фуқаросига қўполлик қилган ходими ишдан бўшатилди
Воронеж шаҳридаги миграция марказида ўзбекистонлик меҳнат мигранти билан юз берган ҳодиса юзасидан тегишли органларга мурожаат қилингани ҳақида маълумот берилган эди.
Ушбу мурожаат асосида Воронеж шаҳри ИИБ томонидан Миграция маркази ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили иштирокида суриштирув ишлари олиб борилди.
Маълум қилинишича, Миграция марказида ёлланма ишчи сифатида фаолият юритиб келган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Америкалик эксперт: Мирзиёевнинг тезкор муносабати Қорақалпоғистонни беқарорлаштириш бўйича режаларни барбод қилди
Марказий Осиё ва Кавказ институти (Вашингтон) директори Сванте Корнел Қорақалпоғистондаги вазиятга изоҳ берди.
С.Корнеллни таъкидлашича, Қорақалпоғистон совет давридаги иқтисодий сиёсат қурбони бўлиб қолган, бу эса ушбу йирик минтақада соғлиқни сақлаш ва ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитига ҳалокатли таъсир кўрсатган. Лекин Президент Ш.Мирзиёевнинг ҳокимият тепасига келиши билан республикада ижтимоий-иқтисодий шароитни яхшилаш учун ҳудудга муҳим сармоялар киритилди.
Экспертга кўра, жорий йилда четда ҳаракат қилаётган ташқи кучлар Конституцияга таклиф қилинаётган ўзгаришлардан фойдаланиб, Қорақалпоғистонда тартибсизликлар келтириб чиқарган.
Ушбу тартибсизликларнинг тўсатдан ва уюшқоқлик билан ташкил этилганлиги, улар асосан Интернетда фаолият юритувчи кичик сепаратистик ҳаракатнинг иши бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатади. Бошқача айтганда, ташқи кучлар шубҳасиз бунда иштирок этган. Лекин Нукусга келган Президент Ш.Мирзиёевнинг тезкор муносабати, Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон таркибидаги мақоми ҳақидаги бандларни ўзгаришсиз қолдиришга ваъда бериши уларнинг беқарорлаштириш бўйича режаларини барбод қилди.

❗️Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.
⚠️ Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.
☑️ Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
https://t.iss.one/hudud_inform
⚠️ Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.
☑️ Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📗Қоидаларга кўра, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмининг шу йўналишини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт.
‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.
https://t.iss.one/hudud_inform
‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.
https://t.iss.one/hudud_inform
Агриппина Шин Париждаги Таълим бўйича Саммит доирасида ЮНИСЕФ ижрочи директори Кетрин Рассел билан учрашди
Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Кетрин Рассел шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Кичик болаларни таълим ва тарбиялаш бўйича II-Жаҳон конференцияси”га таклиф этилди.
Кетрин Рассел Ўзбекистон ҳукумати томонидан мактабгача таълимнинг аҳамиятини халқаро миқёсда тарғиб этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади ва Тошкентда глобал конференция таклиф этилгани учун миннатдорлик билдирди.

Малайзия туристик компаниялари вакиллари диёримизга ташриф буюришди
Аввалроқ Бош вазир ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Малайзиянинг туризм, санъат ва маданият вазири Нанси Шукри билан Озарбайжондаги Ислом ҳамкорлик ташкилотининг конференцияси доирасида учрашганди. Мазкур учрашувда Малайзиядан доимий равишда зиёратчилар сафарини ташкиллаштириш борасида келишиб олишганди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги қўллаб-қувватлаши остида маҳаллий ҳамда Малайзия туристик компаниялари ўртасида Б2Б учрашувлари ўтказиш, туристик дастурлар тақдимоти ҳамда мамлакатимизда ташкил этилган янги туристик маршрутлар бўйлаб инфотур ташкил этилиши кўзда тутилган.

#Инфографика
⚡️ Очиқ танлов асосида 35 минг нафардан ортиқ фуқаро давлат хизматига қабул қилинди
Бугунги кунга келиб 905 мингдан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган EPS-Topik тест имтиҳони ҳақида
Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида 2022 йил 2 июнь куни бошланган EPS-Topik тест имтиҳони 15 июль кунига қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мамлакатимизда 9 июль куни Қурбон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 4 кунлик дам олиш куни белгиланди.
Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабларидан келиб чиқиб, 11 июль (душанба) ва 12 июль (сешанба) кунлари белгиланган тартибда ва вақтда тест имтиҳонлари ўтказилишини эслатиб ўтамиз.

Ўзгидромет 15 июль куни республиканинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати юқори нуқтаси +40 даража ва ундан юқори бўлишини прогноз қилди.
15 июль куни Туркманистон марказидаги паст босимли иссиқ ва қуруқ ҳаво сектори чекка қисми республикага чуқурроқ кириб келади. Бу пайтда Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +43 даражага, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида +41 даражага кўтарилади.
Соҳа мутахасис синоптиклари
Фарғона водий вилоятларида ҳам бу куни максимал ҳаво ҳарорати қарийиб +40 даражага етишини прогноз қилишмоқда.

Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қабул муддати узайтирилади
Хабар берганимиздек, бугун ОТМнинг чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари ҳамда академик лицейларга қабулнинг сўнгги куни.
Ҳозирда Қорақалпоғистон ҳудудида интернет тизимида айрим техник носозликлар туфайли ҳужжатларни онлайн топширишда узилишлар кузатилмоқда.
Бу жараён ҳукумат томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, ҳозирда ҳужжат топширишга улгура олмаган қорақалпоғистонлик ёшлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилиши кутилмоқда.