Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸 Эндиликда суднинг ҳал қилувчи қароригача шахс 48 соатдан ортиқ муддатга қамоқда сақланишига мутлақо йўл қўйилмайди.

📄 Конституциявий ўзгартишлар вақтида айни мавзуга оид киритилаётган норма умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқилмоқда.

⁉️ Хўш бу борада фуқароларнинг фикри қандай?

https://t.iss.one/hudud_inform
Туркия Президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистондаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Туркия Президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуниация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ЎЗБЕКИСТОН ТИВ БAЁНОТИ

Жорий йилнинг 5 июль куни Тахминан соат 16:20 да Aфғонистон ҳудудидан Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга бешта ракета ўқлари учиб ўтгани ҳақида хабар берилган.

Қайд этиш жоизки, снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган, натижада қурбон бўлганлар ва ҳеч қандай зарар йўқ. Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган тўртта хусусий уйга кичик зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёрлар томонидан зарарсизлантирилди.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Aфғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
ОКМК 543,9 млн долларлик экспортни амалга оширди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, экспорт кўрсаткичлари ошиғи билан бажарилди.

ОКМК томонидан 2022 йил январь-июнь ҳолатига 543 888 000 долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, режавий вазифа 138,2%га бажарилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Маҳсулотлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак 39459 тонна мис маҳсулотлари экспорт қилиниб, режа 115,4%га уддаланган.

36907 тонна мис катоди импортёрларга юборилиб, вазифа 128.6 %га бажарилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида Россия Президенти давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор между Президентом Республики Узбекистан Шавкатом Мирзиёевым и Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.
В начале беседы Президент России выразил поддержку решительным мерам, принятым главой нашего государства по стабилизации ситуации в Каракалпакстане.
Рассмотрены вопросы дальнейшего укрепления узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества, расширения многопланового сотрудничества двух стран.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда гўёки "Click" тўлов тизими бузилганлиги ва ҳар бир фуқарога 1 200 000 сўмдан тўланишини билдирган ҳолда фирибгарлик билан шуғулланувчи веб-сайтлар ҳаволаси келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 6 июль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

📍Мавзу: Давлат дастурлари ижро этилишида қонунийликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Фаррух Султонов, Бош прокуратура бўлим катта прокурори

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Марказий авиачипталар кассасининг ёзги иш вақтига ўтиши ва саёҳатчилар учун қўшимча қулайликлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Камола Икромова, «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Кадастр агентлиги томонидан Геодезия ва картография соҳасида 2022 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Агентлик ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистондаги ҳайвонот боғлари ва ҳайвонлар сони маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган ҳайвонот боғлари сони 3 тани ташкил этган.

Ушбу ҳайвонот боғлари Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган.

Мазкур ҳайвонот боғларида жами 14 443 турдаги ҳайвонот дунёси жонзотлари мавжуд. Улар қуйидагилар:

— қуруқликда ва сувда яшовчилар - 28 та
— судралиб юрувчилар - 304 та
— сут эмизувчилар - 449 та
— паррандалар - 1810 та
— балиқлар - 6670 та
— бошқалар - 5182 та

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 Соғлиқни сақлаш вазири ижтимоий тармоқларда тарқалган «уқалаш муолажаси» билан боғлиқ видеолавҳа бўйича мурожаат билан чиқди

«Ушбу хатти-ҳаракатлар нафақат тиббиёт, балки инсонийлик туйғуларига ҳам ётдир. Вазирликнинг бу каби ҳолатларга нисбатан позицияси аниқ ва қатъий: биз инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган, қадр-қиммати ва шаънини топтовчи ҳар қандай хатти-ҳаракатга муросасиз муносабатдамиз.

Шунинг учун ҳам мазкур масала юзасидан ўрганиш натижалари ва хулосаларимизни, хусусан, уқалаш муолажасини бажарган шахснинг тегишли рухсатнома, сертификат, ижара шартномаси, физиотерапия йўналишида диплом ва малака тоифасига эга бўлмай фаолият юритганига доир фактларни ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этамиз. Ишонамизки, тез орада ушбу ҳолат ўз ҳуқуқий баҳосини олади.

☎️ Шу ўринда, ота-оналардан тегишли лицензия, рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини, агар бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга дуч келса, дарҳол вазирликнинг 71-241-10-67 ёки 71-241-82-40 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўраймиз».

https://t.iss.one/hudud_inform
🛩Марказий авиачипталар кассасининг ёзги иш вақтига ўтиши ва саёҳатчилар учун қўшимча қулайликлар

АОКАда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбариКамола Икромова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари Камола Икромова иштирокида брифинг

Марказий авиачипталар кассасининг ёзги иш вақтига ўтиши ва саёҳатчилар учун қўшимча қулайликлар юзасидан маълумот

https://t.iss.one/hudud_inform
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилади

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни тасдиқланди.

📌 Унда 2022-2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Олмалиқ кон-металлургия комбинати олти ойликни 4,0 трлн сўм фойда билан якунлади

Олмалиқ КМК 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 16,5 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариб, прогноз кўрсаткичини 120,4 фоизга бажарди.

Бюджетга тўловлар 7,3 трлн сўмни ташкил этди ва бизнес режа 199,7 %га бажарилди.

Комбинат олти ойликни 4,0 трлн сўм соф фойда билан якунлади. Ўсиш суърати 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 145,7 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 543,9 млн. долларни ташкил этди ва прогноз 138,2 фоизга бажарилди. Экспортнинг ўсиш суърати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 264,0 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида мис ишлаб чиқариш ҳажми 58 625 тоннани ташкил этиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 135,0 %, олтин 117,4 %, кумуш 147,0 %, рух -112,5 %, олтингугурт кислотаси 125,3 %, портландцемент 196,6 % ташкил қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Президент Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларда ўз яқинларини йўқотган оилаларга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.

"Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиийдир.

Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди.

Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман.

Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз".

https://t.iss.one/hudud_inform
«Йиллаб тайёргарлик кўрилган», — Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон воқеалари ҳақида

"Албатта, бу воқеалар бир кунда ёки ўн кунда ташкил қилинган эмас.

Бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган.

Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.

Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.

Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганилсин ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилсин.

Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин".

https://t.iss.one/hudud_inform
Барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқдаПрезидент Қорақалпоғистон ҳақида

“Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги вазият изга тушмоқда. Энг асосийси, аҳолининг тинчлиги ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.

Иқтисодиёт тармоқлари ишламоқда. Одамлар кундалик ишлари ва юмушлари билан банд. Деҳқонлар ўз даласида ишламоқда, пешона тери билан яратган ҳосилларини йиғиштирмоқда.

Бозорлар, дўконлар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари фаолият юритмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан бу ерга озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари томонидан ҳудудда барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқда".

https://t.iss.one/hudud_inform
«Агар ўз вақтида қатъий чора кўрилмаса, машаққат билан эришилган ютуқ ва марралар ғаразли ташқи кучларнинг таъсири билан жиддий хавф остида қолиши мумкин» — Шавкат Мирзиёев

"Юз берган воқеаларни таҳлил қилар эканмиз, биз бир нарсани ҳеч қачон унутмаслигимиз керак: агар ўз вақтида қатъий чора кўрилмаса, меҳнаткаш ва бунёдкор халқимиз ўн йиллар давомида машаққат билан эришган ютуқ ва марралар ғаразли ташқи кучларнинг таъсири билан жиддий хавф остида қолиши мумкин экан.

Агар доимо ҳушёр ва огоҳ, қатъиятли бўлиб иш кўрмасак, юртимиз, хонадонларимиз тинчлиги ва осойишталиги, фарзандларимиз келажаги осонгина хавф остида қолиши ҳеч гап эмас экан.

Мана шу ҳақиқатни, бугунги кунда қандай нотинч ва мураккаб замонда яшаётганимизни жойлардаги барча раҳбарлар яна бир бор ҳар томонлама чуқур тушуниб олишлари лозим".

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент: «Ўзбекистоннинг изчил ва барқарор ривожланишидан манфаатдор бўлмаган турли бузғунчи ташқи кучлар мавжуд»

"Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида янги кескинлик ўчоқлари пайдо бўлмоқда, миллатлар ва конфессиялар ўртасида қарама-қаршиликлар кучаймоқда, радикализм ва экстремизм хавфи тобора ортиб бормоқда.

Мана шундай таҳликали шароитда биз барқарорлик ва хавфсизлигимизга зиён етказадиган ҳар қандай таҳдид ва хатарларга кескин қарши туришимиз шарт.

Айни вақтда шуни эътироф этиш керакки, мамлакатимизнинг изчил ва барқарор ривожланишидан манфаатдор бўлмаган турли бузғунчи ташқи кучлар ҳам мавжуд.

Ушбу кучлар томонидан юртимиздаги осойишта вазиятни издан чиқариш, фуқароларимизнинг ишончига кириб, уларни тўғри йўлдан чалғитишга қаратилган ғаразли мақсадлар амалга оширилди ва бундай уринишлар бундан кейин ҳам содир бўлиши мумкин".

https://t.iss.one/hudud_inform
«Давлатимиз, эл-юртимизга нисбатан душманлик кайфиятида бўлган бундай кучларнинг ҳар қандай ёвуз фитна ва ҳаракатларига ўз вақтида ва кескин зарба беришга қодирмиз» — Президент

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида бугунги барча қийинчиликларни албатта муносиб равишда, мардона енгиб ўтишимизни таъкидлади:

〰️〰️〰️
«Чунки халқимиз азал-азалдан ўзининг донишмандлиги, мардлиги ва матонати, дўстлик ва тинчликсеварлик фазилатлари билан дунёда обрў-эътибор ва ҳурмат қозониб келади.

Бундай эзгу қадриятлар бизнинг қонимизга, руҳимизга ёшлик чоғимиздан бошлаб чуқур сингиб кетган. Ва ҳеч ким уларни биздан тортиб ололмайди.

Бугунги кунда бутун халқимиз ва жамоатчилигимиз янада жипслашиб, барча даражадаги раҳбарлар ҳушёрлик ва огоҳликни кескин ошириб, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, мамлакатимизни жадал ривожлантириш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш ҳамда одамларни рози қилиш борасида белгилаб олган вазифаларимизни амалга ошириш учун барча куч-имконият ва ресурсларни сафарбар этишимиз шарт», — деди Президент сўзининг якунида.

https://t.iss.one/hudud_inform
🏗 Президент қурилиш қиймати ва таннархини 10 фоизга камайтириш йўлини айтди

Йиғилишда сўнгги беш йилда қурилиш соҳаси иқтисодиётимизнинг “драйвер” йўналишига айлангани таъкидланди. Бу даврда:

250 минг хонадонли 8 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар, 21 минг сервис-хизмат кўрсатиш ва 10,5 минг ижтимоий соҳа объекти қурилди, 31 минг корхона ташкил этилди;

қурилишда рухсат бериш жараёнлари 17 тадан 6 тагача, ер ажратишдан бошлаб қурилишга рухсат олишгача бўлган муддат 286 кундан 86 кунга қисқарди;

“Шаффоф қурилиш” дастури яратилиб, тендерларда қатнаша оладиган қурилиш корхоналари сони 18 мингга етди;

натижада қурилиш ишлари ҳажми 4 бараварга ошиб, 2021 йилда 107 триллион сўмни, жорий йил 5 ойида эса 46 триллион сўмни ташкил этди.

“Очиқ айтиш керак, тадбиркорларимиз қурилиш қилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ўрганиб олди.
Лекин соҳада ҳали ечимини кутаётган энг катта масала, бу – лойиҳалаш ва сифат.

Лойиҳаларга тўғри ечим топиш, маҳаллий материалларни ишлатиш орқали қурилиш қиймати ва таннархини бемалол 10 фоизга камайтирса бўлади.

Бу ҳар йили 10 триллион сўмни иқтисод қилиб, бошқа эҳтиёжларга ишлатиш мумкин, дегани”, деб таъкидлади Президент.

https://t.iss.one/hudud_inform