Hudud Inform
8.55K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Aндижон_вилояти

Бугун Aндижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Aбдураҳмонов Aндижон вилоят телерадикомпанияси орқали андижонлик ёшлар билан жонли мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида вилоят ёшлари ўз муаммоларини телефон орқали вилоят раҳбарига айтган бўлса, телеграм мессенжер боти орқали 4000 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Мурожаат қилган ёшлар асосан бандлик, кредит олиш, бўш ер майдонлари ва чет элга чиқиш масалаларида муаммоларини, таълим, фан, ахборот коммуникациялари ва бошқа йўналишларда ўз таклифларини айтиб ўтган. Aйни пайтда ёшларнинг мурожаат ва таклифлари ўрганилиб, ижобий ҳал етилмоқда.

"Ҳоким ва ёшлар" жонли мулоқоти соат 9:00 дан 12:00 га қадар давом етди.



Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

“Сардоба” сув омборидаги техноген офат натижасида Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 39,5 минг гектар майдоннинг сув таъминоти узилиб қолган эди.

🏗 Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида Сардоба туманига 17 та техника, жумладан, 6 та экскаватор, 44 нафар ишчи ходим жалб қилинган ҳолда сув иншоотлари реконструкция қилинаяпти. Бугунга қадар туманда 43,3 минг м³ тупроқ ва 0,48 минг м³ бетон ишлари бажарилди.

🧱 Оқолтин туманида 13 та техника ва 41 нафар ишчи-ходим, Мирзаобод туманида 32 та техника ва 67 нафар ишчи-ходим ишлаяпти. Улар томонидан Оқолтин туманида 79,9 минг м³ тупроқ ва 0,37 минг м³ бетон, Мирзаобод туманида 140 минг м³ тупроқ ва 0,28 минг м³ бетон ишлари бажарилди.

Мазкур ҳудудлардаги қишлоқ хўжалик экинлари ва аҳоли томорқаларини суғоришни йўлга қўйиш учун кечаю-кундуз иш давом этаяпти.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

COVID-19: Шофирконда эҳтиёт чоралари кучайтирилмоқда

🦠 Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича туман штабидан олинган маълумотга кўра, айни пайтда “COVID-19” вируси аниқланган фуқаролар билан мулоқотда бўлган 268 нафар фуқаро, бу демак, 80 та хонадон аъзолари шу йил 23-29 май кунлари уй карантинига олинди. Бу хонадонларга кириш-чиқишни назорат қилиш учун жами 26 нафар, шундан 15 нафар ички ишлар бўлими ва 11 нафар Миллий гвардия ходими жалб қилинган.

🚍 Шунингдек, жорий йил 29 май куни туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан карантинга олинган ҳудудларда зарарсизлантириш ишлари, 4 та 600 литрли бочкада “ОДН” кимёвий эритма пурковчи трактор, вилоят ИИБ нинг 1 дона “водомёт” автотранспорт воситасида 685 та хонадонда зарарсизлантириш ишлари мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

ЗАРАФШОН ШАҲРИДА КОНТЕЙНЕРЛАРДАН ИБОРАТ КАРАНТИН МАЙДОНИ ҚУРИЛМОҚДА

28 май куни
Зарафшон шаҳри яқинида карантин майдони қурилиши бошланди. Ушбу қарор коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш ва шаҳарда олиб борилаётган ишлаб чиқариш жараёнларига зарар етказмаслик мақсадида қабул қилинди.

Карантин майдонининг қурилиши учун 10 гектар ер ажратилди. Бу ерда 650 ўринга мўлжалланган 98 та контейнер жойлаштирилади. Қурилиш ишларини бажариш учун “Zarafshan Golden Group” масъулияти чекланган жамияти бош пудратчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани «Маданкон» маҳалласида истиқомат қилувчи С. С.нинг фарзандларига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ололмаётгани, карантин даврида ҳеч қайси ташкилот ишламаётганлиги ҳамда мутасаддилардан ёрдам сўраётгани ҳақида видео тарқалганди

Ушбу материал юзасидан Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби расмий баёнот берди.

❗️Унда айтилишича, бугунги кунда карантин чоралари кўрилаётган бўлса ҳам, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ.

ДХМларда кечиктириб бўлмайдиган хизматлар кўрсатилиб, ФҲДЁ бўлимларида фақатгина туғилганлик ва ўлим ҳақида гувоҳнома берилиши йўлга қўйилган.

Мазкур мурожаатга аниқлик киритиш учун ДХА Сурхондарё вилояти бошқармаси Сариосиё туманининг 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Д. Саматова ва фуқаро яшаб турган маҳалланинг хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосари Ю. Махатовалар фуқаро билан учрашди.

Маълум бўлишича, С. С.нинг 2014 йилда туғилган ўғли ва 2015 йилда туғилган қизининг ҳужжатлари ҳали-ҳануз олинмаган экан.

Сабаби — ушбу болаларнинг ота-онаси қонуний никоҳдан ўтмаган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган, бола туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотномалар эса мавжуд эмас.

❗️Мазкур ҳужжатларсиз эса ФҲДЁ туғилганлик ҳақида гувоҳномани бера олмайди.

Ўрганиш давомида 2020 йил 3 март куни С. С. номига Сариосиё туман ИИБ ва ФРБ томонидан биометрик талабнома шакллантирилганлиги, бироқ карантин муносабати билан фуқаро шу кунгача тайёр паспортини ололмаганлиги аниқланди.

Давлат хизматлари агентлиги Сариосиё тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими масъуллари томонидан қисқа фурсатларда туман тиббиёт бирлашмасидан бола туғилганлиги ҳақидаги маълумотнома нусхаси олиниб, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан С.С. фарзандларига гувоҳнома расмийлаштириб берилади.

Бу ҳақида фуқарога ҳам батафсил тушунтириш берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️⚡️"Ўрикзор" бозорида коронавирус чиққан сотувчининг ўғли ва қизида ҳам инфекция аниқланди

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги "Ўрикзор" савдо мажмуаси сотувчиси коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди.

🦠 Эндиликда унинг ўғли ва қизида ҳам коронавирус аниқланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
‼️ Тошкент шаҳрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантирди, Тошкентда аҳоли орасида аниқланаётган касалланишлар сони кўпаяётгани сабаб ҳудудда вазият оғирлашиши мумкин:

📌 «Сўнгги кунларда Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари қатори Тошкент шаҳридан ҳам аҳоли орасида коронавирус инфекциясига чалинганлар сони кун сайин ошиб бормоқда. Касалланиш кўрсаткичлари шу темпда ўсиб борса эпидемия авж олиш хавфи янада кучаяди.

☝️Бу эса аҳолидан янада ҳушёр бўлиб, ўзи ва яқинлари саломатлигига ўта масъулият билан ёндашишларини талаб этмоқда.

Жумладан, бугун, ҳозирга қадар пойтахтимизда коронавирус инфекцияси аниқланган 11 нафар фуқаронинг барчаси аҳоли орасидан касалликни юқтириб олган", — дейилади вазирлик хабарида.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️⚡️Тошкентда коронавирусга чалинган уч бемор реанимацияга олинди

Сўнгги соатларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 3 нафар беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани учун реанимация бўлимига олинган.

📈 (+8) —
2020 йил 31 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3554 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги беморларнинг 3 нафари — Карантин марказида, 1 нафари — Тошкент шаҳрида карантинда бўлганлар орасида, 4 нафари — Бухоро вилоятида аниқланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
​БЕПУЛ ТАЙЁРЛОВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2020-2021 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 1-13 июнь кунлари давомида бепул масофавий тайёрлов курси ташкил этилмоқда.

Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2020 йилнинг 2 июнига қадар [email protected] электрон почта ёки телеграмдаги @HIM_tayyorlovkursiBot манзили орқали қабул қилинади.

❗️Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсига фақат ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирган абитуриентлар иштирок этишлари мумкин.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

▫️ Паспортнинг электрон нусхаси;
▫️ Ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжатнинг электрон нусхаси

Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

▪️ Ҳадис истилоҳлари;
▪️ Ҳадис шарҳлари;
▪️ Араб тили.

Тайёрлов курси абитуриентлари учун дарс машғулотларини Ҳадис илми мактаби ўқув жараёнларига Миср Араб Республикасининг нуфузли Ал-Азҳар университетидан жалб этилган 2 нафар профессор-ўқитувчилар Ҳадис илми фанлари доктори Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон ва Балоғат ва мунозара фанлари доктори Али Саад Али Саад ҳамда Мактабни малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

☎️ Мурожаат учун телефон: (+99866) 240-20-51.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қашқадарё вилояти Миришкор туманида ғалла йиғим-терим ишлари бошланди

Миришкор туманида жорий мавсумда 601 та ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари жами 24 650 гектар ер майдонга уруғ экди. Давлат шартномаси асосида 71 485 тонна ҳосил олиш режа қилинган.

Бугун — 31 май куни мазкур вилоятда биринчилардан бўлиб, Миришкорлик фермерлар Кўҳна-фазли массиви ҳудудида ғалла йиғим-терим ишларини бошлашди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🌾 ҒАЛЛА ЎРИШ КОМБАЙНИ ВИЛОЯТЛАРГА ЖЎНАБ КЕТДИ

Жорий йилнинг шу даврига қадар “Ўзагролизинг” АЖ томонидан жами 108 дона ғалла ўриш комбайнлари “ҒАЛЛА-2020” мавсуми учун ҳудудларга лизинг асосида етказиб берилди.

Мамлакатимизнинг Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Жиззах, Сирдарё ҳамда Андижон вилоятларига шу кунга қадар 34 дона “ЎзКлаасАгро” “DOMINATOR-130” ҳамда 74 дона “УзКейсМаш” “CASE 4088” русумли ғалла ўриш комбайнлари етказиб берилди.

Тез фурсатларда қолган вилоятларга ҳам ғалла ўриш комбайнларини “Ўзагролизинг” АЖ томонидан лизинг асосида етказиб берилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича вилоят штабида иш қизғин

Республика махсус комиссиясининг хулосаси асосида ҳудудлар қизил, сариқ, яшил тоифаларга ажратилиб, мазкур тоифалар учун татбиқ этиладиган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

👨‍💼👩‍💼Вилоят аҳолиси республикамизда бўлгани каби карантин шароитида яшаши, ишлаши, шунингдек, айрим фаолият турлари учун меҳнатни ташкил этилиши – вилоят штаби олдига тезкорлик билан ҳал қилинадиган вазифаларни қўймоқда.

⚡️Бу борада вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 88 та секторлар қошида ҳам пандемияга қарши курашиш бўйича штаблар ташкил этилган бўлиб, ушбу штаблар вилоят марказий штаби билан узвий алоқада фаолият олиб бормоқда.

🚿Жойларда инфекция юқишининг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот, шунингдек, санитар-тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Кореядан меҳнат таътилга келган ва авиақатновлар бекор қилингани сабабли иш жойига қайта олмаётган фуқаролар юзасидан кореялик ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориляптими?

Биз бундай муаммоларга дуч келган фуқаролар учун хавотирга тушдик. Шу боис, Корея Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Инсон ресурслари департаменти билан музокаралар олиб бора бошладик. Эндиликда, Кореяга кетишни режалаштирган, яъни таътилга келиб, қайтиб кетиши лозим бўлган ўзбекистонлик Кореяда 14 кунлик ўзини изоляция қилиши талаб этилади. Бунинг учун у манзилини тақдим этиши керак. Сўнгра, Инсон ресурслари департаменти кўрсатилган манзил бўйича бориб, карантин талабига мос келиши ёки йўқлигини аниқлайди. Хулоса ижобий бўлсагина, етарли фуқаролар бўлса, чартер рейслар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилади.

Бунда яна бир масала ҳам ҳал этилдики, бу карантинда қолиш учун маблағни ким тўлайди, деган мавзудир. Бу харажатни ёки ўзбек меҳнат мигранти ёки Корея иш берувчиси тўлаши лозим. Бу тўловни ишчиларимиз тўлашга рози бўлди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

🔄 2020 йил 30 майда ҚҚС ҳисоботини инвентаризация қилишда Давлат солиқ қўмитаси ҚҚС ҳисоботининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушумини молиявий ҳисобот соф тушум кўрсаткичлари билан таққослади.

📁Унда 93 888 ҚҚС тўловчиларининг молиявий ҳисоботи кўриб чиқилди ва 2019 йил ва 2020 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича 18% маълумотларда тафовут мавжудлиги аниқланди. Хусусан, соф тушум кўрсаткичлари 11%да минг бараварга, 7%да эса миллион бараварга ошган (ўлчов бирлиги минг сўм бўлганда ҳисоботларда маълумотлар бирлик (сўм)да ифодаланган).

↪️ Солиқ хизмати органлари ушбу солиқ тўловчиларга бу камчиликларни тузатишга имкон беради.

☑️ Солиқ хизмати органлари келгусида бундай тафовутларни бартараф этиш учун молиявий ҳисоботлар кўрсаткичларининг ўлчов бирлигини мингдан бир (сўм) ҳисобга ўтказадилар.☝️II чорак учун молиявий ҳисоботларни тўлдиришда ушбу фактни ҳисобга олишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰Навоий вилоятида ҳам замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш ишлари бошланди

Бугунги кунда Навоий вилоятида табиий газдан фойдаланувчи 152 минг 559 нафар аҳоли истеъмолчилари мавжуд бўлиб, 2021 йилнинг якунига қадар уларнинг барчаси замонавий газ ҳисоблагич ускуналари билан таъминланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform