Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Давлатимиз раҳбари Фарғона вилояти Бувайда туманида қурилган мебелсозлик мажмуасини бориб кўрди, янги бинода иш бошлаган ҳунармандлар билан суҳбатлашди.
Бувайдада кўпчилик уста дурадгор. Уларнинг маҳсулотлари Фарғона водийсидан ташқари Тошкент шаҳри, узоқ вилоятларгача етказиб берилади.
Қорақалпоғистон ва вилоятларда мебелбоп дарахтлар етиштириш, қайта ишланган ёғоч маҳсулотлар тайёрлашни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
Глава государства ознакомился с деятельностью комплекса по производству мебели в Бувайдинском районе Ферганской области, поговорил с ремесленниками, приступившими к работе в новом здании.
Мебельное дело - семейное занятие многих жителей Бувайды. Их продукция поставляется не только в Ферганскую долину, но и в город Ташкент и далекие регионы.
Даны поручения по расширению выращивания деревьев в качестве сырья для мебельной промышленности в Каракалпакстане и регионах.
#Mirziyoyev #safar #Fargona #mebelsozlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Инсон аъзолари трансплантацияси қонун билан тартибга солинди
Трансплантация реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.
👉БАТАФСИЛ
https://t.iss.one/hudud_inform

РАСМИЙ БАЁНОТ
Урганч шаҳрида автобус ва енгил автомашина иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан
Бугун 12 май, соат 14:30 ларда Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий, Шерозий ва Ғ.Ғулом кўчалари туташган чорраҳада "Isuzu" русумли автобус ва "LADA2194" русумли енгил автомашина иштирокида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Светофор орқали тартибга солинувчи ушбу чорраҳада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида "Isuzu" русумли автобус ён томонга ағдарилиши оқибатида ундаги икки нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобуснинг турли даражада тан жароҳати олган йўловчиларига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Учкўприк туманида бунёд этилаётган Енгил саноат ва логистика марказига борди.
Давлат раҳбари бу ерда иш бошлаган тикувчилик корхоналари фаолияти билан танишди, тадбиркорлар ва харидорларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Қўштепа туманида ҳам яна бир тўқимачилик корхонаси қурилмоқда. Фабрика йилига 18 миллион метр юқори сифатли мато ҳамда 10 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр легкой промышленности и логистики, строящийся в Учкуприкском районе Ферганской области.
Глава государства ознакомился с деятельностью открывшихся здесь швейных предприятий, условиями, созданными для предпринимателей и покупателей.
Еще одно текстильное предприятие строится в Куштепинском районе. Фабрика будет иметь годовую мощность в 18 миллионов метров высококачественной ткани и 10 миллионов единиц готовой продукции.
#Mirziyoyev #safar #Fargona #tuqimachilik

Бухоро Аркида жойлашган "Жомеъ" масжидини тиклаш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан юртимизнинг ноёб тарихий обидаси — Бухоро Аркида жойлашган "Жомеъ" масжидини тиклаш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда.
Жорий йилнинг январь ойида Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллоев TIKA (Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги) раҳбари Жемалеттин Туней билан учрашиб, "Жомеъ" масжидининг лойиҳа ва таъмирлаш-тиклаш ишларига сарф бўладиган маблағ тахминан 4,5-5 млрд. сўмга режалаштирилганлиги маълум қилинган.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги "Нурли обод" фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова қаттиқ бетоб.
Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
"Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев, Президент маслаҳатчиси ўринбосари А.Журабаев ва мен вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказида даволанаётган Лола опа ҳолидан хабар олдик, давлатимиз раҳбарининг саломи ва тезда шифо топиш тилагини етказдик",- деб ёзади Асадов.
Айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Тўлаганов, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари Х.Фозилов, Ф.Тўраев, М. Ирисметов, тиббиёт фанлари доктори О.Аҳмедов ва бошқа қатор тиббиёт муассасалари директорларидан иборат консилиум бошчилигида тажрибали шифокорлар томонидан керакли муолажалар олиб борилмоқда.

Мактаб директори лавозимига номзодлар фақат менежерлик сертификатига эга бўлган шахслар орасидан танлаб олинади
🔷 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 декабрга қадар мактаб директори лавозимига номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш амалиёти йўлга қўйилади
Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб:
✅ мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик сертификатини олиш учун Миллий-тадқиқот институтида махсус пуллик дастурлар асосида жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молия ҳамда ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича ўқитилади;
✅ ўқитиш якуни бўйича Миллий-тадқиқот институти томонидан мактаб директори лавозимига номзодларнинг менежмент соҳаси бўйича билими ва кўникмалари баҳоланади ҳамда натижаси бўйича менежерлик сертификати берилади;
☝️⚠️мактаб директори лавозимига номзодлар фақат менежерлик сертификатига эга бўлган шахслар орасидан танлаб олинади.

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларига сел келиши кутилмоқда
13–14 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиб, айрим жойларда момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин.
❗️ Кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.