Hudud Inform
8.57K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида аграр соҳада таълимни янада ривожлантириш масалалари ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларнинг бориши юзасидан йиғилиш бошланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент ҳузурида қишлоқ хўжалигида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларнинг бориши ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Сўнгги беш йилда соҳага 2,5 миллиард доллар хорижий ресурслар жалб қилинди. Шундан, 1,7 миллиард доллар ўзлаштирилиб, 4 мингга яқин лойиҳа амалга оширилди.

Бунинг ҳисобига 2,5 минг гектар замонавий иссиқхоналар, 11 минг гектар интенсив боғлар, 6 та кўчатчилик хўжалиги ва 350 минг тоннали музлаткичли омборхоналар ташкил этилди.

Бугунги кунда, соҳада 810 миллион доллар ўзлаштириладиган маблағ мавжуд.

Давлатимиз раҳбари ушбу маблағлар ҳисобига қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.
Йиғилишда 2022 йилда Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида агрохизматлар марказлари ташкил этилиб, 100 дан ортиқ хизматлар йўлга қўйилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек:

- қишлоқ хўжалигида маблағларни бошқариш ва мониторинг қилиш ахборот тизимини ишга тушириш;

- ерлар ва экинлар ҳисоби ҳамда мониторингини юритишни рақамлаштириш;

- 1 августга қадар 7 турдаги, 2023 йилда барча турдаги субсидия тўлашни электрон тизимга ўтказиш;

- сув баланси ва сарфи ҳисобини юритиш ҳамда ерларни тўғри суғориш ишларини масофавий мониторинг қилиш ахборот тизимини 1 декабргача Фарғона ва Самарқандда, 2023 йилда барча ҳудудларда жорий қилишга топшириқ берилди.

Президент янги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети 2022-2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаши зарурлигини қайд этди.

Биринчи ўқув йилида университетда 7 та мутахассислик бўйича 200 нафар талаба ўқитилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда аграр соҳа учун замонавий билимга эга ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Аграр университет билан тизимдаги коллеж ва техникумларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди.

Бугунги кунда Жиззах, Тошкент ва Фарғонада 3 та қишлоқ хўжалиги техникумини модернизация қилиш бошланди.

“Лекин қолган 31 та техникум ва коллеж билан, 83 та касб-ҳунар мактаби билан қачон шуғулланамиз?”, дея савол қўйди Президент.

Қишлоқ хўжалиги ва олий таълим вазирларига икки ой муддатда техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Бунда:

- аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилади;

- кластер ва бошқа йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ҳамкорликда техникумлардаги ўқув дастурлар, методологияси, дарсликлар ва амалиёт тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади;

- техникумлар янги ташкил этиладиган агрохизматлар марказлари билан узвий боғланади.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ҳисобот берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қишлоқ хўжалигида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига лойиҳаларни ўзи ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати юклатилди.
Давлатимиз раҳбари соҳада хизматларни ривожлантириш, экинлар ҳисоби ва сув сарфини онлайн мониторинг қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Аграр соҳада таълим сифатини яхшилаш, ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш чоралари белгиланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 28 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Жамшид Ҳасанов, Бизнес омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фондини ташкил этилганлигининг 5 йиллиги: фаолият таҳлили ва хулосалар
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Фонд раҳбарияти

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" умумхалқ хайрия ҳашари юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Дилшод Усманов, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ соҳасида жамоатчилик томонидан муҳокама қилинаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг аҳамияти ҳамда натижалари таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Молия вазирлиги мутасаддилари

🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳукумат фармойишига (199–Ф, 26.04.2022 й.) асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Аграр соҳада таълимни янада ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларнинг бориши масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш юзасидан #инфографика.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Жиззах вилоятининг 2022 йил 1-чорак учун ташқи савдо айланмаси

📍2022 йилнинг январь-март ойларида Жиззах вилоятининг ташқи савдо айланмаси 154,3 млн. долларни ташкил этди.

Шундан:
▪️импорт - 66 фоиз – 101,3 млн. доллар;
▪️экспорт - 34 фоиз – 53 млн.доллар.

📈ТСА энг кўп Жанубий Корея билан 39,8 млн. долларни ташкил этди.

✔️Кейинги ўринларда Хитой (33,2 млн.долл.), Туркия (23,1 млн.долл.), Россия (20 млн.долл.) давлатлари туради.

✔️ I чорак якунлари бўйича вилоятда

▪️саноат маҳсулотлари экспорти 30,8 млн. доллар,
▪️озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти 14,3 млн доллар,
▪️ҳар хил тайёр маҳсулотлар 4,6 млн. доллар,
▪️ноозиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 1,5 млн. доллар,
▪️кимёвий моддалар ва маҳсулотлар экспорти 1,4 млн.долларни ташкил этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️ 30 АПРЕЛЬ – "МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ — ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ" УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИДА ФАОЛ ҚАТНАШИНГ!

Наманган вилоят ҳокимлиги
ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚐 "Damas"нинг салонига қўшимча газ баллон ўрнатган ҳайдовчига чора кўрилди

⚡️Чироқчи туманида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари томонидан "Damas" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг салонига, йўловчи ўриндиғи тагига қўшимча газ баллон ўрнатилганлиги аниқланган.

📄Қоидабузарлик ҳолати юзасидан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

‼️Барча ҳайдовчилардан ўрнатилган тартиб ва қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз. Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўйманг.

https://t.iss.one/hudud_inform
🌷 Наманганда 61-Халқаро гуллар фестивали ўтказилади

22 майдан 5 июнгача Наманган шаҳрида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида 61-Халқаро гуллар байрами бўлиб ўтади.

Унда 100 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий гул етиштирувчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Фестивал доирасида гулга бурканган автомобиллар карвони, рангли композициялар, ноёб ўсимликлар кўргазмалари, кўнгилочар дастурлар, маҳорат сабоқлари, машҳур санъаткорларнинг чиқишлари ва бошқа жуда кўп қизиқарли тадбирлар ўтказилади.

Байрамни 22 май куни гуллар паради очиб бериши режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ БАХТИЁР САИДОВ НАМАНГАНДАГИ МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНДИ

https://t.iss.one/hudud_inform
Валюталар курси (29.04.2022)

https://t.iss.one/hudud_inform