Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Кучли шамол вақтида хавфсизлик чоралари

- яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
- электр ва газ воситаларини ўчириш;
- кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
- кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
- шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
- очиқ майдонда юрган ҳолларда пастликлар, чуқурликлар ва барча хавфсиз ерларга ётган ҳолда ҳимояланиш;
- бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;
- кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш талаб этилади.

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автомобилларни дарахтлар остида қолдирмасликни тавсия этади.

https://t.iss.one/hudud_inform
✍️Ижтимоий тармоқларда турли тўловлар ва бир марталик нафақалар ажратилганлиги ҳақидаги ҳукумат номидан ёлғон маълумотлар тарқалмоқда.

Молия вазирлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, вазирликнинг барча расмий каналлари текширилган тармоқ эканлигилигини тасдиқловчи махсус белгига эга.

⁉️Шунингдек, барча қизиқтирган саволларга @MoliyaPress телеграм манзили ҳамда 71 2391570 рақамлар орқали аниқлик киритишингиз мумкинлиги маълум қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🚘 “UzAuto Motors” АЖ 2022 йилнинг 1-чорагида ишлаб чиқариш кўрсаткичларини оширди.

👉 “UzAuto Motors” АЖ 2022 йилнинг 1-чорагида барча белгиланган ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажаришга эришиб, самарали натижаларни қайд этди.

🚘 Компания 2022 йилнинг 1-чорагида Асака ва Хоразмдаги заводларида жами 68 905 дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришди. Шу билан бирга, Асака заводида 1-чоракда 19 192 дона Cobalt ва 19 439 дона Lacetti автомобиль моделлари ишлаб чиқарилди. Хоразмдаги заводида ушбу давр мобайнида 17 668 дона Damas ва 3 540 дона Labo русумли автомобиллар ишлаб чиқарилди.

👉 Таъкидлаш жоизки, UzAuto Motors 1-чоракда Асакадаги заводда асосий ишлаб чиқаришни тўхтатмаган ҳолда, янги "Tracker-2" автомобилини ҳам синов тариқасида ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Сурхондарё вилоятининг 2022 йил 1-чорак учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари

▪️2022 йилнинг январь-март ойларида:

✔️ЯҲМ ҳажми 5374,9 млрд сўмни ташкил этди, ўсиш 104,6%.

✔️1269,5 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 103,8%.

✔️381,1 млрд сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 94,1%.

✔️2 434,6 млрд сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш 103,8%.

✔️Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 2 732,8 млрд сўмни ташкил қилди, ўсиш 112,1%.

✔️Чакана савдо ҳажми 3 669,9 млрд. сўмни ташкил қилди, ўсиш 105,7%.

✔️Қурилиш ишлари ҳажми 1269,7 млрд. сўмни ташкил қилди, ўсиш 106,7%.

✔️Асосий капитилга киритилган инвестициялар ҳажми 2 444,2 млрд сўмни ташкил қилди, ўсиш 128,6%.

▪️2022 йил 1-чорагида вилоятда 1372 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган инвестицион лойиҳаларнинг вазирликлар, идоралар ва тармоқлараро кесимида маълумот

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.

Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.

Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:

- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;

- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:

- 11 фоизи – кам даромадли;

- 47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

- 6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;

- 36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.

Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.

Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади ҳамда 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди.

Натижада ҳудудларда 47 мингта янги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилди, 8 мингта кичик саноат ва сервис лойиҳалари ишга туширилди, 2,5 мингта корхона қувватлари тикланди ва оширилди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта бундай катта рақамлар амалда бўлганини гапиряпмиз.

Маҳаллада тизим ва шароит яратганимиз
, албатта, қайси туман ва шаҳар раҳбарлари фидойи бўлиб ишлаган бўлса, натижа беряпти”, деди Президент.

Энг яхши натижа кўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш, ижобий натижага эришган 2 минг 943 нафар ҳоким ёрдамчиларига ташаккурнома юбориш топширилди. Ижобий натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига муносиб номзодлар захираси экани кўрсатиб ўтилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.

“Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ.

Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, деди Президент.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек:

- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;

- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;

- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;

- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;

- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;

- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.

Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.

“Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди”, деди давлат раҳбари.

https://t.iss.one/hudud_inform
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига “қониқарсиз” деб баҳоланган 3 минг 636 нафар маҳаллага шахсан бориш ва муаммоларни ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Иқтисодий тараққиёт вазирлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда ушбу маҳаллалар кесимида муаммоларни ҳал қилиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш топширилди. Бунда, йил якунига қадар:

- 434 та маҳаллада суғориш тизими ва сув таъминотини яхшилаш;

- 715 та маҳаллада сув, йўл, электр, табиий газдан муаммосини ҳал қилиш;

- иқтисодий аҳволи оғир 545 та маҳалладан ҳар 5 тасига банк вакилини бириктириб, “лидер” тадбиркорларни топиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Молия вазирлиги ушбу маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорлик кредитлари учун 800 миллиард сўм ажратади.

Қанчалик қийин бўлмасин, ушбу маҳаллаларда ишларнинг юриши учун шунча қўшимча маблағларни ажратаяпмиз.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, бириктирилган вакиллар ва ҳоким ёрдамчилари ушбу маблағларнинг ҳар бир сўмидан самарали фойдаланиб, аниқ натижа кўрсатиши керак”, деди Президент.

https://t.iss.one/hudud_inform
Барча инфратузилмаси ва молиявий имкониятлари мавжуд бўла туриб, республика бўйича 12 та шаҳар ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Самарқанднинг 2 тадан туманидаги аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз” деб топилгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан:

- Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Фарғона, Марғилон, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод шаҳарлари;
- Учтепа, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ ва Ургут туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳам ишдан олишга кўрсатма берилди.

Тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, ушбу шаҳар ва туманлар ҳоким ёрдамчиларини тўхтовсиз ўқитиш, йўналишлар бериб бориш, яхши-яхши тажрибаларни ўргатиб бориш кераклиги таъкидланди.

Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши қайд этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Деҳқончилик ва боғдорчиликка ихтисослашган 2,5 мингта маҳалла “лидер” тадбиркорлар орқали ривожлантирилади.

Деҳқонларимиз мавсумга ўз вақтида тайёргарлик кўриши учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасига ажратилган 2 триллион сўм ресурс ҳисобидан иккинчи чоракда қўшимча 350 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу маблағлар “лидер” тадбиркорлар орқали уруғ, кўчат, ўғит сотиб олиш ва бошқа харажатлар учун берилади.

Ушбу маблағлар ҳисобига 250 та оғир маҳалладаги 165 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Яна 2,5 мингта маҳалла чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликка ихтисослашган. Уларни ривожлантириш учун:

- камида 1,5 мингта маҳаллага инкубатор;

- ҳар бир вилоятда камида 20 мингта хонадонга 20-100 тадан хонаки товуқ;

- 1000 тагача маҳаллада 5-10 та хонадонга асалари уялари тарқатилади.

Бу чора-тадбирлар орқали биринчи ярим йилликда аҳоли хонадонларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларда камида 140 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳунармандчилик, тикувчилик, косибчилик, қандолатчилик каби уй шароитидаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини маҳалланинг ўзида кенгайтириш кераклиги таъкидланди.

Шу муносабат билан бир ой муддатда саноат, ҳунармандчилик ва касаначилик микро марказларини 700 та ихтисослашган маҳаллада ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Бу марказларнинг 70 таси ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда очилиши зарур. Ушбу марказлардан 5 йил муддатда ер ва мол-мулк солиғи ундирилмайди.

Жорий йилда бу мақсадларга 500 миллиард сўм йўналтирилади, ушбу саноат марказлари орқали 50 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Яна бир масала – йил бошидан буён ҳоким ёрдамчилари томонидан 5 мингга яқин бўш бинолар аниқланди. Ҳоким ёрдамчилари аниқлаган бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағлар ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланиши белгиланди.

Умуман, йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас”, деди Президент.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда касаначиликни ривожлантириш хотин-қизлар, ногиронлиги бор аҳолини иш билан таъминлаш учун яхши имконият эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан, касаначилар билан ишлайдиган тадбиркорларга:

- оилавий тадбиркорлик дастуридан 500 миллиард сўм йўналтирилади;

- оладиган кредитлари бўйича Тадбиркорлик жамғармасидан 75 фоизлик кафиллик берилади ҳамда фоиз харажатларининг 10 фоиздан юқори қисми қоплаб берилади.

Касаначиларга эса:

- ўзини ўзи банд қилган фуқаролар каби фақат ижтимоий солиқ тўлаш имконияти берилади;

олис ҳудудда ишлаётган касаначиларнинг дастлабки 1 ойлик иш ҳақи давлат томонидан қоплаб берилади.

Вилоят ҳокимларига ушбу имкониятлардан фойдаланиб йил якунига қадар 100 минг нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Республика бўйича 2 мингдан зиёд маҳалла хизматлар соҳасига ихтисослашган.

Президент аҳолиси кўп қишлоқларда шаҳарлардаги мавжуд хизматларни имкон қадар йўлга қўйиш лозимлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга аҳолиси 20 мингдан ошадиган 3-4 та маҳалла учун камида 1 тадан маҳаллалараро чакана савдо ва хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш топширилди.

Ушбу марказлар ҳам, микро саноат марказлари каби, 5 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиши белгиланди.

Бу орқали вилоят ҳокимлари маҳаллаларда иккинчи чоракда хизматлар соҳасида 140 мингта иш ўрни яратиши зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари ҳисобот берди, ҳоким ёрдамчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шер тишлаб олган боланинг аҳволи қониқарли

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 7 апрель куни Тошкент туманидаги уйларнинг бирида ноқонуний боқилаётган шер боласи соат 17:30 ларда онаси ва ҳомиладор янгаси билан дўконга сут олиш учун чиққан болакайга ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълум бўлишича, тўсатдан орқа томондан келиб ташланган йиртқич боланинг бош ва елка қисмини тишлай бошлаган. Она фарзандини шер оғзидан қутқариб қолган. Воқеа кечки пайт, шернинг эгалари жониворни уйдан ташқарига айлантириш учун олиб чиққан пайтда юз берган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморнинг аҳволини назоратга олган. 2-сонли клиник шифохонанинг травматология ва нейрохирургия бўлими бошлиғи Исмат Ниғматов ҳамда Республика бош рабиологи Саидворис Ғаниев томонидан беморнинг ҳолати мунтазам тарзда текшириб борилмоқда.

👉БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/hudud_inform