Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Олмазор туманидаги Университет маҳалласига борди.
Фуқаролар йиғини биноси замонавий таъмирланган. Уйлар ҳовлиси, майдончалар обод қилиниб, ички йўллар бетон билан текисланган, 700 метр узунликдаги велосипед йўлаклари қурилган. 19 та кўп қаватли уйнинг қиёфаси, йўлаклари яхшиланди.
Президентимиз маҳаллада бажарилган ишларни кўздан кечирди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди, шу ерда фаолият юритаётган бошқарув сервис компанияси фаолияти билан танишди.

Президент посетил махаллю “Университет” в Алмазарском районе.
Выполнен современный ремонт здания схода граждан. Благоустроены дворы домов, детские площадки, внутренние дороги покрыты бетоном, построено 700 метров велосипедных дорожек. Обновлены фасад и подъезды 19 многоквартирных домов.
Президент ознакомился с работой, проделанной в махалле, побеседовал с активистами и старейшинами, а также ознакомился с работой местной управляющей сервисной компании.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда “Саховат”, “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда махсус мактаб- интернатлари шароитларини яхшилаш, кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳрга муҳтож ва имконияти чекланган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги
#инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари Олмазор туманидаги 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатни бориб кўрди.
Айни пайтда бу ерда 221 нафар ўқувчи тарбияланмоқда.
Давлат раҳбари ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Тарбияланувчиларнинг машғулот жараёнларини кўздан кечирди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигига мактаб-интернатнинг ошхонаси ва технология хоналарини таъмирлаш, спорт комплекси ва ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Глава государства посетил специализированную школу-интернат для слабослышащих детей №102 Алмазарского района.
В настоящее время здесь обучается 221 ребенок.
Президент побеседовал с учителями, понаблюдал за учебным процессом.
Хокимияту города Ташкента поручено отремонтировать кухню и кабинет технологии школы-интерната, организовать спортивный комплекс и производственную мастерскую.

#Mirziyoyev #tanishuv #maktabinternat #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter