Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Халқаро улоқ-кўпкари мусобақаси ғолиблари аниқланди

Республикада илк маротаба ўтказилаётган улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнирнинг финал баҳслари янада шиддатли ва завқли ўтди.

Финалда "Қозоғистон" терма жамоаси ҳамда "Ўзбекистон-1" жамоалари фахрли биринчи ўрин учун куч синашишди. Жамоавий тарзда муросасиз кечган баҳсларда, қозоғистонлик чобоғонларнинг қўли баланд келди. 6:0 ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Якуний натижаларга кўра:

🥇"Қозоғистон" жамоаси - 1-ўрин;
🥈"Ўзбекистон-1" жамоаси - 2-ўрин;
🥉 "Ўзбекистон-2" жамоаси - 3-ўринни қўлга киритди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими.

Барча идораларнинг матбуот котиблари Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев каби ишлаши керак…

https://t.iss.one/hudud_inform
1000 нафар ўқитувчи ва шифокорлар донорлик қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган “Қон топшир — ҳаёт инъом эт!” хайрия акцияси тизимнинг ҳудудий муассасаларида ҳам қизғин давом этмоқда.

Хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор Жасур Ризаев бошчилигидаги 1000 нафар профессор-ўқитувчи ва шифокорлари, магистратура ҳамда клиник ординатура талабаларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи вилоят қон қуйиш марказида беғараз донор сифатида қон топширди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти таркибида иккита клиника фаолият кўрсатиб, айни пайтда уларда қатор мураккаб жарроҳлик операциялари, шунингдек, туғуруқ амалиётлари ўтказилмоқда. Бу жараёнларда эса, табиийки, қон захираларига эҳтиёж катта.

Вилоятда донорлик қонига эҳтиёжи бўлган кўплаб беморлар борки, ушбу хайрия акцияси ортидан уларнинг ҳам мушкули осон бўлиб, соғлом ҳаётга қайтишига умид уйғонади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 Илм-фан тадқиқотчилари ҳамда ноширлик ва кутубхона фаолияти тарғиботчилари учун муҳим янгилик!

Жорий йилнинг 29 март куни «Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва муаллифларнинг нашр этиш фаоллиги» мавзусида анъанавий VI Миллий илмий-таълимий форум бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Фанлар Академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети, «E-LINE PRESS» МЧЖ.

Етакчи жаҳон нашриётлари ва агрегаторларининг электрон илмий-таълим ресурсларидан фойдаланиш;
юқори рейтингли журналларда илмий мақолаларни нашр этиш имкониятлари;
диссертация ишларини юқори даражада тайёрлаш бўйича маҳорат дарсларида иштирок этмоқчи бўлганлар Форумга таклиф этилади.

📝 Форумнинг оффлайн иштирокчиларига сертификат тақдим этилади.

👨🏻‍💻 Қатнашиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
🏁 27 март куни пойтахтимизда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро ярим марафони ҳамда “Наврўз” IV халқаро марафони ўтказилади.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Вилоят ҳокими тадбиркорлар муаммоларини тинглади

Хабар берганимиздек, вилоят ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш вилоят штаби” ҳафта давомида тадбиркорлар муаммоларини тинглаб, бартараф этмоқда.

Ечими топилмаган муаммолар ҳафта якунида вилоят ҳокими ҳузурида тингланиб, ечими топилмоқда.

Маълумот учун, ҳафтани душанба - жума кунлари соат 09.00 дан - 18.00 гача вилоят штабининг (75) 221-15-07, (75) 221-08-01, (75) 221-10-10 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ш.М.Мирзиёев халқимизни Наврўз байрами билан табриклади;
- Президент биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади
;
- Ялпи мажлисда халқаро молиявий институт ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистоннинг ривожланиш истиқболлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Кўрсатувни бугун, 26 март куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 27 март куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги йилларда барча соҳалар қатори маданият тизимида, жумладан, театрларимиз ҳаётида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг театр соҳасига доимий эътибори, шу борада қабул қилинган қатор фармон ва қарорлари миллий театримизни янада ривожлантириш, унинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, халқимиз ўртасида театр санъатига бўлган қизиқиш ва эътиборни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Президент Матбуот хизмати томонидан 27 март – Халқаро театр кунига бағишлаб тайёрланган "Юрак талпинган даргоҳ" фильми - шу ҳақда. Фильм эртага, 27 март куни соат 20:30 да "O'zbekiston 24" телеканалида намойиш этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform