Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
📊Февраль ойида Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида энг юқори ишбилармонлик фаолияти кузатилди (+инфографика)

📌Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишбилармонлик фаолияти таҳлили ҳар ойда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан олиб борилади:

📈Сирдарё (52%), Бухоро (45,2%), Наманган (40,6%), Фарғона (40,4%), Қашқадарё (39,8%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (62%) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

📈Таҳлил қилинаётган давр учун божхона тўловлари бўйича тушумларнинг энг катта ўсиши Жиззах (3,1 баробар), Хоразм (2,6 баробар), Андижон (2,2 баробар), Қашқадарё (82,8%), Сирдарё (84,3%) вилоятларида кузатилди.

📈Товарлар экспорт ҳажмининг ўсиши Қашқадарё (89,9%), Фарғона (58,8%), Наманган (46,4%) ва Самарқанд (44%) вилоятларида қайд этилди.

📈Берилган кредитлар ҳажмининг ўсиши Тошкент (2,1 баробар), Хоразм (26,3%), Фарғона (17,7%), Наманган (17,4%) вилоятларида кузатилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар, телефонингизни бегоналардан йироқда сақланг!

https://t.iss.one/hudud_inform
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг тарбиячиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида тўланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг бугун ZOOM платформаси орқали ўтказилган навбатдаги сайёр қабулидан яна бир видеолавҳа

https://t.iss.one/hudud_inform
🌬Айрим ҳудудларда, шунингдек пойтахт Тошкентда ҳам шамол тезлиги кучаймоқда

❗️ИИБ ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз жойларда қолдирмасликларини тавсия қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Халқаро улоқ-кўпкари мусобақаси ғолиблари аниқланди

Республикада илк маротаба ўтказилаётган улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнирнинг финал баҳслари янада шиддатли ва завқли ўтди.

Финалда "Қозоғистон" терма жамоаси ҳамда "Ўзбекистон-1" жамоалари фахрли биринчи ўрин учун куч синашишди. Жамоавий тарзда муросасиз кечган баҳсларда, қозоғистонлик чобоғонларнинг қўли баланд келди. 6:0 ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Якуний натижаларга кўра:

🥇"Қозоғистон" жамоаси - 1-ўрин;
🥈"Ўзбекистон-1" жамоаси - 2-ўрин;
🥉 "Ўзбекистон-2" жамоаси - 3-ўринни қўлга киритди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими.

Барча идораларнинг матбуот котиблари Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев каби ишлаши керак…

https://t.iss.one/hudud_inform
1000 нафар ўқитувчи ва шифокорлар донорлик қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган “Қон топшир — ҳаёт инъом эт!” хайрия акцияси тизимнинг ҳудудий муассасаларида ҳам қизғин давом этмоқда.

Хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор Жасур Ризаев бошчилигидаги 1000 нафар профессор-ўқитувчи ва шифокорлари, магистратура ҳамда клиник ординатура талабаларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи вилоят қон қуйиш марказида беғараз донор сифатида қон топширди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти таркибида иккита клиника фаолият кўрсатиб, айни пайтда уларда қатор мураккаб жарроҳлик операциялари, шунингдек, туғуруқ амалиётлари ўтказилмоқда. Бу жараёнларда эса, табиийки, қон захираларига эҳтиёж катта.

Вилоятда донорлик қонига эҳтиёжи бўлган кўплаб беморлар борки, ушбу хайрия акцияси ортидан уларнинг ҳам мушкули осон бўлиб, соғлом ҳаётга қайтишига умид уйғонади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 Илм-фан тадқиқотчилари ҳамда ноширлик ва кутубхона фаолияти тарғиботчилари учун муҳим янгилик!

Жорий йилнинг 29 март куни «Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва муаллифларнинг нашр этиш фаоллиги» мавзусида анъанавий VI Миллий илмий-таълимий форум бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Фанлар Академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети, «E-LINE PRESS» МЧЖ.

Етакчи жаҳон нашриётлари ва агрегаторларининг электрон илмий-таълим ресурсларидан фойдаланиш;
юқори рейтингли журналларда илмий мақолаларни нашр этиш имкониятлари;
диссертация ишларини юқори даражада тайёрлаш бўйича маҳорат дарсларида иштирок этмоқчи бўлганлар Форумга таклиф этилади.

📝 Форумнинг оффлайн иштирокчиларига сертификат тақдим этилади.

👨🏻‍💻 Қатнашиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform