Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми: очиқ фикр алмашиш, мулоқот ва истиқболли ташаббуслар майдони

Суратларда: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Одиль Рени-Бассо хоним, Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Чжан Сянчен, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридебург хоним билан биргаликда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Сурхондарё вилояти Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилишига бағишланган маросим бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев бўлажак станциянинг қуввати ва самарадорлиги ҳақида сўзлади.
Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион доллар бўлиб, унинг натижасида 1 минг 560 мегаватт қувват яратилади.
Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаб берди.

В рамках Ташкентского международного инвестиционного форума состоялась церемония запуска строительства новой тепловой электростанции в Ангорском районе Сурхандарьинской области.
Президент Шавкат Мирзиёев в своем выступлении остановился на параметрах и экономической эффективности объекта.
Стоимость проекта – 1 миллиард 200 миллионов долларов, мощность – 1 560 мегаватт.
Нажав символическую кнопку, глава государства дал старт строительству ТЭС.

#Mirziyoyev #forum #energetika #IES

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари Одиль Рено-Бассо хонимни қабул қилди.
Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини илгари суришда ЕТТБнинг фаол иштирокини давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.
ЕТТБ президенти форумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлаб, банк Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси мақсадларига эришиш йўлида тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

В рамках Ташкентского международного инвестиционного форума Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял главу ЕБРР Одиль Рено-Бассо.
Обсуждены вопросы дальнейшего активного участия ЕБРР в продвижении программы социально-экономических реформ в нашей стране.
Президент банка искренне поздравила с успешным проведением форума и подтвердила готовность Банка к полной поддержке в достижении целей Стратегии развития Нового Узбекистана.

#Mirziyoyev #qabul #ETTB

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📊Шакарнинг биржадаги нархи қарийб 30 фоизга арзонлашди

📉Шакарнинг биржадаги нархи бир тоннаси учун 10 101,3 минг сўмдан 8 735,8 минг сўмгача пасайган.

❗️Шакарнинг биржадаги нархининг пасайишига бозор воситаларини қўлланилиши, жумладан, биржанинг шакар сегментида таклиф даражасини оширилиши ҳисобига эришилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Осиё тараққиёт банки президенти Масацуга Асакавани қабул қилди.
Ўзбекистоннинг ОТБ билан стратегик шериклигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ва истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.
Кенг кўламли ҳамкорликнинг янги дастурини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси, Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси раисининг ўринбосари Бинали Йилдиримни қабул қилди.
Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Истанбул саммитида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

https://t.iss.one/hudud_inform