Hudud Inform
8.39K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Тошкент шаҳридаги савдо тармоқларидан бирида
одатдагидан қимматроқ нархда бўлган “уй тухуми”нинг сотилиш ҳолатлари Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан олиб борилган ўрганишлар жараёнида аниқланди.

Сотилаётган мазкур тухумнинг қадоғида ишлаб чиқарувчи, саралаш вақти, сақлаш саналари ҳақида ҳамда “уй тухуми”эканлигини асословчи маълумотлар тақдим этилмаган.

Навбатдаги бундай айёрона маркетинг ҳийласи
ИСТЕЪМОЛЧИНИ АЛДАШГА ОЛИБ КЕЛАДИ.

❗️“УЙ ТУХУМЛАРИ” ДЕГАН ТЕРМИН ВА ТУШУНЧАНИНГ ЎЗИ ЙЎҚ!
Ҳурматли истеъмолчилар,
нафақат хамёнингизга зарар келтирадиган, балки мутлақо фирибгарлик бўлган бундай айёрона маркетинг хийлаларига учраб қолманг.
❗️ Харид қилиш жараёнида ҳушёр бўлинг.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўрди.
Шавкат Мирзиёев 2018 йилда Мўйноққа ташрифи чоғида олимлар билан маслаҳатлашиб, у ерда шўрга чидамли ўсимликлар экиш вазифасини белгилаган эди.
Бугун давлатимиз раҳбарига шу борада қилинган ишлар ҳақида ахборот берилди. Экологлар ва ўрмон хўжалиги мутахассислари билан суҳбат бўлиб ўтди.

https://t.iss.one/hudud_inform