Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Йўлларда инсон хавфсизлигини кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йўл ҳаракатига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш вазифаси қўйилди. Барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастури амалга оширилиши таъкидланди.
Автомактаблар ва имтиҳон марказларига бўлган талабларни қайта кўриб чиқиш, ҳайдовчиликка ўқитиш самарадорлиги ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди.
Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўтган йил декабрь ойидаги саммитда Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари эришган келишувларнинг амалга оширилишини таъминлаш борасида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан қабул қилинаётган чоралар кўриб чиқилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 11 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 233 000 (+504) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 216 153 (+856) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 599 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 89 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дақиқаларда «Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, 11 февраль тунги вақтдан буён йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда.

Вазият оқибатларини бартараф этишга ФВВ ва тегишли ташкилотлардан 104 та махсус техника ҳамда ФВВдан 100 нафар шахсий таркиб жалб этилди. Бу борадаги амалий ҳаракатлар давом этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилардан барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўраб қолади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚛 Ясама давлат рақам белгиси

🛣Қарши шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходими А.Усмонов томонидан "DAF" русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг орқа томонига ўрнатилган давлат рақам белгиси ясама эканлиги маълум бўлган. Ҳайдовчига нисбатан юқоридаги қоидабузарлик ҳамда тегишли ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

📗 Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси 6-қисмига кўра, давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини бошқариш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,8 мингтани ташкил этиб, улардан 13,4 мингтаси фаолият юритмоқда.

Фаолият ку́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 474 тага ошган.

❇️ Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар:
🇷🇺 Россия – 2 313 та
🇨🇳 Хитой – 1 948 та
🇹🇷 Туркия – 1 912 та
🇰🇿 Қозоғистон – 1 071 та
🇰🇷 Корея – 900 та

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш истиқболлари (+интерактив графикалар)

🇺🇿Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган
Тараққиёт стратегиясида рақамли иқтисодиётни иқтисодий ривожланишнинг асосий "драйвери"га айлантириш ва унинг ҳажмини камида 2,5 баравар ошириш режалаштирилган. Дастурий таъминот ишлаб чиқариш ҳажмини 5 баробар, уларнинг экспортини 10 баробар 500 миллион долларга етказиш лозим.

📈Сўнгги йилларда мамлакатимизда рақамли иқтисодиётнинг жадаллик билан ривожланиши кузатилмоқда. Бунга мисол сифатида, ахборот иқтисодиёти ва электрон тижорат соҳаларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 2015-2020 йиллар оралиғида қарийб 3 баробарга кўпайган, яъни 3,8 трлн. сўмдан 11,2 трлн. сўмга ошди ва бу кўрсаткичнинг ЯИМдаги улуши 2 фоизни ташкил этди.

📈Рақамли иқтисодиётнинг ўсиш суръатига таъсир этивчи омиллар қаторига барча соҳа ва тармоқларда илғор ахборот технологияларнинг кенг жорий қилиниши, замонавий рақамли платформаларни яратилиши, рақамли инфратузилмани янада кенгайтирилиши ҳамда ахборот технологиялари соҳасида дастурий маҳсулотлар, телекоммуникация ва аутсорсинг хизматлари бозорини ривожлантириши киради.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Раҳмонов Шавкат Наврўзович бошқа ишга ўтганлиги боис вилоят ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Маматов Рахмат Тошназарович Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИ

Бугунги кунда Ўзбекистонда 159 та, шу жумладан Тошкент шаҳрида 72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан:

🏛Университет — 28 та;
🏛Институт — 47 та;
🏛Академия — 3 та;
🏛Консерватория — 1 та;
🏛Филиал — 26 та;
🏛Хорижий ОТМ ва унинг филиаллари — 30 та;
🏛Нодавлат ОТМ — 24 та.

✔️Давлат олий таълим муассасалари тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар тасарруфига бириктирилган:

🔹Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги - 53 та;
🔸Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - 5 та;
🔹Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 11 та;
🔸Маданият вазирлиги - 9 та;
🔹Бадиий академия - 1 та;
🔸Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги - 7 та;
🔹Адлия вазирлиги - 2 та;
🔸Транспорт вазирлиги - 1 та;
🔹Навоий кон-металлургия комбинати - 2 та;
🔸Ташқи ишлар вазирлиги - 1 та;
🔹Дин ишлари бўйича қўмита - 1 та;
🔸Қурилиш вазирлиги - 2 та;
🔹Туризм ва спорт вазирлиги - 4 та;
🔸Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - 3 та;
🔹Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси - 1 та;
🔸Давлат солиқ қўмитаси - 1 та;
🔹Президент таълим муассасалари агентлиги - 1 та.

Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний олий таълим муассасалари, жумладан, магистратура мутахассисликлари ташкил этилган ташкилотлар киритилмаган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Мамлакатда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди;
- Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрига ташрифи - Президент ишга туришилган ва қурилаётган объектлар билан танишди, маҳалла фаоллари билан учрашди ҳамда ҳокимлар ва сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди;
- Йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш масаласи - ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастури амалга оширилади
.

Кўрсатувни бугун, 12 февраль куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 13 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.
Хитой коронавирусни тўрт дақиқадан камроқ вақт ичида аниқлайдиган қурилмани яратди

Фудан университети олимлари томонидан янги коронавирус тести ишлаб чиқилди, у лаборатория ПЦР тести каби аниқ, аммо тўрт дақиқада натижа беради.

БAAда COVID-19 чекловлари босқичма-босқич бекор қилинмоқда

БAAдаги чекловларни босқичма-босқич бекор қилиш мунтазам равишда амалга оширилмоқда, деди Миллий инқироз ва фавқулодда вазиятларни бошқариш (NCEMA) вакили

"КовиВак" вакцинасининг самарадорлиги 86,9% ни ташкил этди

МедРхив тиббий илмий мақолалар препринтлар порталида эълон қилинган тадқиқотга кўра, КовиВак коронавирус вакцинасининг самарадорлиги тадқиқот босқичи иштирокчиларида антитана ишлаб чиқариш билан ўлчанган ҳолда 86,9% ни ташкил этди.

Сибир олимлари коронавирусга қарши янги дори устида тадқиқот олиб бормоқда

Россия Фанлар академиясининг Ситология ва генетика институти Федерал илмий-тадқиқот маркази ходимлари SARS-CoV-2 га қарши истиқболли янги препаратни клиник синовларгача тадқиқ қилишни бошлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💳 Эски намунадаги гувоҳномаларни янги намунага алмаштириш муддатларини биласизми?

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг:

10 фоизи Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);

90 фоизи банкларнинг имтиёзли кредитлари ҳисобига қопланади.

📌 Аризалар туман ҳокими бошчилигидаги ҳудудий комиссияга берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида ўз иштирокини бошлади.

Биринчи машқдан кейин 60 бўлиб стартга чиққан К.Тўхтаев етакчига 9.84 сония имкониятни бой бермоқда. Ҳозирча ушбу кўрсаткич билан у 89 нафар спортчи орасида 35 натижани кўрсатиб турибди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official