Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «Тошкент» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Маълумки, мамлакатимизда маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизим жорий этилди. Шу асосида, Жомбой туманидаги 38 та маҳаллага ҳам ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари тайинланди. Президентимиз улар билан суҳбатлашди.
Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ўзлари масъул маҳалладаги ўрганиш натижалари, муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини сўзлаб берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Самарқанд вилоятига ташриф якунида ҳокимлар ва сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шаҳар ва туманлардаги долзарб иқтисодий-ижтимоий масалалар кўрсатиб ўтилди. Ўз фаолиятида масъулиятсизликка, жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун иккита туман ҳокимлари, ҳудудий идоралар раҳбарлари вазифасидан озод қилинди.
Шу билан Президент Самарқанд вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

По итогам поездки в Самаркандскую область прошло совещание с хокимами и руководителями секторов.
На совещании, прошедшем в критическом духе, рассмотрены вопросы социально-экономического развития городов и районов. За безответственное отношение к служебным обязанностям, серьезные недостатки и ошибки в работе освобождены от должностей хокимы двух районов, ряд руководителей территориальных ведомств.
На этом поездка главы государства в Самарканд завершилась, он вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 11 февраль, жума куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

●Мавзу:
Ички бозорда гўшт маҳсулотларининг нарх-навоси барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан 2022-2026 йилларда амалга ошириладиган устувор йўналишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Сарвиноз Аҳмедова, Уюшма ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
📊2021 йил якунлари бўйича Қашқадарё вилоятида истеъмол моллари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

📌Вилоятда 4615,4 млрд сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, республикадаги улуши 3,0%ни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида 9-ўринни эгаллаган.

✔️Ишлаб чиқарилган истеъмол моллари таркибида:

▫️озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши - 59,7%,
▫️ноозиқ-овқат маҳсулотлари - 38,0%,
▫️алкоголли маҳсулотлар - 2,3%ни ташкил қилган.

✔️Жон бошига тўғри келадиган истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми вилоят бўйича 1368,8 минг сўмни ташкил қилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 10 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 232 496 (+625) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 215 297 (+829) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 597 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 103 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Хавфсиз ва равон йўл" тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Унда тизимни тубдан ўзгартиришга қаратилган бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилиши кутилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугун ўта муҳим ва кечиктириб бўлмас масалани муҳокама қиламиз. Бу – йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш.

Мамлакатимизда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланди. Энг ачинарлиси, 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан 263 нафар бола ҳалок бўлгани катта фожиадир”, деди давлатимиз раҳбари.

Ўлим билан боғлиқ авариялар Тошкент вилоятида ҳар 100 минг аҳолига 21 та, Жиззахда16 та, Сирдарёда15 та, Навоий ва Самарқандда14 тадан, Қашқадарё ва Наманганда13 тани ташкил этиб, бошқа ҳудудлардан анча юқори.

Масалан, Попдан Тўрақўрғонгача бўлган 4Р-112 йўлининг 88-километри, “Термиз-Душанбе” (М-41) халқаро йўлининг Жарқўрғон-Денов қисми (80-километри), А-373-йўлининг Ёзёвон туманидан ўтган 352-километри, Самарқанд-Ғузор йўлининг (А-378) 85-километрида ҳар йили ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Айниқса, 2021 йилда Чироқчида 43 та, Наманган шаҳрида 42 та, Янгийўл туманида 34 та, Ургутда 28 та, Андижон туманида 20 та аварияда одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмган.

Ушбу туман ва шаҳар ҳокимлари, ички ишлар бошлиқлари ва прокурорлари ишдан олиниб, уч ой синов муддати берилди. Агар улар ушбу муддатда ўзгариш қилмаса, жавобгарликка тортилади, деди Президент.

Шу билан бирга, бундай фавқулоддаги ҳолатга нисбатан Олий Мажлис, маҳаллий кенгашлар депутатларининг овози эшитилмаётгани, Сенат, Қонунчилик палатаси, кенгашлар йўл ҳаракати хавфсизлигини бирор марта муҳокама қилмагани қайд этилди.

Нимага ҳокимлар, ички ишлар, “ГАИ”, транспорт соҳаси раҳбарларининг ҳисоботи эшитилиб, масъулияти кўриб чиқилмаган? Шунинг учун бу муҳим масала билан шахсан ўзим шуғулланишга мажбур бўлдим”, деди давлатимиз раҳбари.

Йиғилишда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙХҲБ бошлиқларини ишдан олишга кўрсатма берилди. Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғига қатъий огоҳлантириш берилди.
Йиғилишда соҳадаги аянчли ҳолат статистик маълумотлар асосида танқидий таҳлил қилинди.

Таҳлиллар кўрсатишича, аварияларнинг:

- 45 фоизи ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги;

- 10 фоизи ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги;

- 25 фоизи йўл ҳолати ва инфратузилмаси талабга жавоб бермаслиги;

- 20 фоизи пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида содир бўлмоқда.

“Юқоридаги муаммоларнинг барчаси ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий, ҳам хавфсизлик масалаларига бевосита боғлиқ. Шу боис, 2022 йилда барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастурини амалга оширамиз”, деди Президент.

Мисол учун, 2021 йилда аниқланган 7,7 миллион ҳуқуқбузарликдан 46 фоизи қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади. Айниқса:

- маст ҳолда бошқариш Самарқанд (12 мингта), Тошкент вилояти (8,5 минг), Фарғона (7,5 минг) ва Тошкент шаҳрида (7 минг);
- қизил чироққа ўтиш Тошкент вилояти (62 минг), Самарқанд (51 минг) ва Тошкент шаҳрида (47 минг) анча юқори.

https://t.iss.one/hudud_inform
"Қўпол қоидабузарларга жазо муқаррарлиги таъминланиши шарт" - Президент.

2021 йилда республика бўйича 95 минг нафар ҳайдовчи 5 тадан кўп, 9 минг нафари 20 тагача, 700 нафари 50 тагача, 18 нафари 100 тагача қоидабузарлик содир этган.

Юнусобод туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йилда 133 маротаба қоидабузарлик содир этган (230 миллион сўм жарима ҳисобланган). Юқоричирчиқ туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йил 11 ойида 37 маротаба қоидабузарлик содир қилиб, охир-оқибат жиддий авария содир этган.

Давлатимиз раҳбари бундан буён ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари тизими жорий этилишини маълум қилди.

Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади.

Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Шунингдек, автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда ҳайдовчиларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда тўланадиган суғурта бадалини жарима балларидан келиб чиқиб белгилаш тартиби жорий этилиши белгиланди.

Шу билан бирга, Йўл ҳаракати қоидалари анча эскиргани, халқаро стандартлар асосида янгидан ишлаб чиқилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Қонунчиликка киритиладиган ҳамма янгиликлар депутатлар, экспертлар ва жамоатчилик билан бамаслаҳат ишлаб чиқилади", деди Президент.

Сўнгги пайтларда йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиш, уларни обрўсизлантириш ҳолатлари кўпаймоқда. Қонунларни кўриб чиқишда бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Ҳайдовчиларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни имтиҳон қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.

https://t.iss.one/hudud_inform