Ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилда бу мақсадлар учун бюджетдан 2 триллион сўм ажратилиши, 245 миллион доллар жалб этилиши қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари асосий эътибор сув таъминоти ва сифати паст ҳудудларга қаратилишини таъкидлади. Хусусан, сув тармоғи йўқ 1 минг 545 та маҳаллани сув билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Дарёлар ва ерости сувларини асраш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
t.iss.one/hudud_inform

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Қандай оғир бўлмасин, ўзимиз тан олиб, бу муаммога ечим топмасак, одамлар қийналаяпти
t.iss.one/hudud_inform
t.iss.one/hudud_inform
Водий вилоятларига электр энергияси барқарор етказилади
Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти ишончлилигини янада ошириш мақсадида 500 кВли электр узатиш тармоғи ҳафта давомида тунда таъмирга чиқарилиши режалаштирилган.
Ушбу ишлар тунда соат 00:00 дан 04:00 гача (4 соат муддатда) 70 метр баландликда олиб борилишини, бунда истеъмолчиларнинг электр таъминотида узилиш сезилмаслигини маълум қиламиз.
Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу режалаштирилган таъмирлаш ишлари ёмғирли об-ҳаво бўлганлиги сабабли, 8-9 февраль кунлари амалга оширилмайди.
Таъмирлаш ишлари амалга оширилишидан аввал истеъмолчилар олдиндан қўшимча хабардор қилинади.

Беш йилда ичимлик суви таъминотини 90 фоизга етказиш режалаштирилган
t.iss.one/hudud_inform
t.iss.one/hudud_inform
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Марҳамат туманида юз берган ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Унга кўра, ушбу ҳолат нафақат ўқитувчиларнинг шаънини ерга уриш балки давлат сиёсатига қарши амалга оширилган ҳаракат деб баҳоланган.
Батафсил
t.iss.one/hudud_inform
Унга кўра, ушбу ҳолат нафақат ўқитувчиларнинг шаънини ерга уриш балки давлат сиёсатига қарши амалга оширилган ҳаракат деб баҳоланган.
Батафсил
t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗓 9 февраль — Алишер Навоий таваллуд топган кун
Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ўрин эгаллаган.
Алишер Навоий қаламига мансуб бой маънавий мерос асрлар оша инсонлар қалбига эзгулик зиёсини таратиб келмоқда.
〰️〰️〰️
✍️ Президент Шавкат Мирзиёев: «Инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган ислоҳотларимиз буюк Алишер Навоий бобомизнинг битта кўнгли ўксик одамни хурсанд қилиш — Каъбани обод этиш билан баробар, деган теран маъноли сўзларига ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир».
https://t.iss.one/aoka_uz

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республиканинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:
👨👩👧👦 Аҳоли сони – 35,3 млн. киши
🧍🏻♀️Аёллар сони – 17,5 млн. киши
🧍🏻♂️Эркаклар сони – 17,8 млн. киши
🌇Шаҳарда яшовчилар – 17,9 млн. киши
🏘Қишлоқда яшовчилар – 17,4 млн. киши
t.iss.one/hudud_inform
👨👩👧👦 Аҳоли сони – 35,3 млн. киши
🧍🏻♀️Аёллар сони – 17,5 млн. киши
🧍🏻♂️Эркаклар сони – 17,8 млн. киши
🌇Шаҳарда яшовчилар – 17,9 млн. киши
🏘Қишлоқда яшовчилар – 17,4 млн. киши
t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган челленжга старт берилди
Республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида буюк шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган ғазалхонлик соатлари ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
“Навоийни ҳар ким, ҳар куни ўқиши керак!” шиори билан
#NavoiyIftixorim!, #NavoiyTavalludining581yilligiga номли ҳештеглар остида бошланган челленж нафақат мактаб ўқувчилари, балки устоз-мураббийларимиз томонидан ҳам давом эттирилмоқда.

🌐 Oyina.uz электрон портали фаолият юритмоқда
Порталда маънавий-маърифий, илмий-ижтимоий мавзулардаги долзарб мақолалар, жамоатчилик вакилларининг илғор фикрлари, шунингдек, мафкуравий жараёнлар таҳлили мунтазам бериб борилади.
Порталнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
● Веб-сайт
● Телеграм
● Фейсбук
● Инстаграм
https://t.iss.one/hudud_inform

Жорий йилнинг январь ойида қўшимча 27,0 млн куб метр табиий газ, 382 тонна конденсат ҳамда 94 тонна нефть қазиб чиқарилди.
t.iss.one/hudud_inform
t.iss.one/hudud_inform
#NavoiyTavalludining581yilligiga
ҲАЗРАТ НАВОИЙ ҲАЙКАЛИ ПОЙИДА
Мен бу жойга минглаб келдим, юзлаб келдим,
Кўнгил куйин тинглаб келдим, бўзлаб келдим,
Ҳазратдан сўз қарз олиб, сўнг, сўзлаб келдим,
Қақраб келдим, ёниб келдим, музлаб келдим,
Бу даргоҳга мен ўзимни излаб келдим,
Нигоҳингиз сел қилди-ку, оҳ, Навоий,
Сўз мулкида султон бобом – шоҳ Навоий.
Бобо, дейман, вужудларим титроқ тортиб,
Тўзғиб ётган дунёларга берган тартиб,
Кафтидадир сайёралар, Машриқ, Мағриб,
Ҳазрат сабаб шу тупроққа меҳрим ортиб,
Бахтиёрман пойларини кўзга суртиб,
Ким ул зотга талпинса гар – ёр Навоий,
Иймондир ҳам, номусдир ҳам ор Навоий.
Баъзан хурсанд, баъзан эса нолиб келдим,
Баъзан нафсга мағлуб, баъзан ғолиб келдим,
Ғазал тинглаб, дилга меҳр солиб келдим,
Энг покиза туйғуларим олиб келдим,
Ул кишига шогирд тушиб – толиб келдим,
Шогирдларин ҳар дам қўллар – боғ Навоий,
Забт этилмас юксак чўққи, тоғ Навоий.
Одам десам, ёлғон бўлгай, фариштадир,
Еру кўкни боғлаб турган оқ риштадир,
Ҳазрат мисол пок яшаб, пок қаришни бил,
Муборак тут ёдларини – ҳар ишда бил,
Пок номларин пок тутгай ҳар қарични бил,
Қабоҳатга қарши турган – дов Навоий,
Разолатнинг йўлин тўсар – ғов Навоий.
Кел, набирам, деса, бир бор боқиб қўйса,
Ғайрат қилгин, деб, елкамга қоқиб қўйса,
Назар ташлаб қалбимга ўт ёқиб қўйса,
Ёшим дарё, қани унда оқиб бўлса,
Авлиё зот ҳар онимдан воқиф бўлса,
Мадад бўлинг, ё, Ҳазратим – ё, Навоий,
Олам бутун – бор эканки то Навоий.
Этагидан маҳкам тутиб ўтингайман,
Назаридан қолмай дея ютингайман,
Ул сиймога содиқ навкар тутингайман,
Бир қарасам, тўзғиб ётган тутундайман,
Исмин айтсам, бошдан оёқ бутундайман,
Қуёш янғлиқ зиё сочар – нур Навоий,
Икки дунё баҳоси йўқ – дур Навоий.
Бахтимиз шу – ўзбек бўлиб туғилганмиз,
Юлдузларга нарвон қўйиб, туғ илганмиз,
Душман келса кўкрагига тиғ илганмиз,
Бутун миллат бир мушт бўлиб тугилганмиз,
Бор оламда Навоий деб ўқилганмиз –
Эл дегандан, юрт дегандан шод Навоий,
Қайтиб жаҳон кўрмас шундай зот – Навоий!
Жўрабек Жаҳон,
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Бухоро вилояти ҳокими номига дам олиш куни мажлис ўтказилгани сабабли тақдимнома киритилди
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими дам олиш куни учта туманда йиғилиш ўтказгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида Бухоро вилояти ҳокими томонидан 2022 йил 6 февраль куни (якшанба дам олиш кунида) Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида учрашув ўтказилгани сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган.
Қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, дам олиш кунлари ишга жалб этилган ходимларга икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг истагига қараб бошқа дам олиш куни («отгул») бериш бўйича Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ёзма кўрсатма ва вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари томонидан вилоят ҳокими номига тақдимнома киритилган.

Жиззах шаҳридаги "Sambhram" университетида ташкил этилган пресс тур ва матбуот анжуманида Ўзбекистон томонидан ректор Сирож Тавбаев ва олийгоҳнинг Ҳиндистон давлати томонидан ректори Chadrakanth Gowda журналист ва блогерларни қизиқтирган саволлар ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бўйича ўз муносабатини билдиришди
Батафсил👉https://bit.ly/3J5ozWi
https://t.iss.one/hudud_inform
Батафсил👉https://bit.ly/3J5ozWi
https://t.iss.one/hudud_inform
📊#Инфографика: 2021 йил якуни бўйича Сурхондарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси
📌2021 йилда Сурхондарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 443,1 млн. долларни, экспорт ҳажми 235,3 млн. долларни, импорт ҳажми эса 207,8 млн долларни ташкил қилган.
📈2021 йил давомида вилоятда экспорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 110,2 фоизга ошган.
📈2021 йил давомида Сурхондарё вилоятида амалга оширилган импорт ҳажми 207,7 млн АҚШ долларини ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан 102,1% га ошган.
https://t.iss.one/hudud_inform
📌2021 йилда Сурхондарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 443,1 млн. долларни, экспорт ҳажми 235,3 млн. долларни, импорт ҳажми эса 207,8 млн долларни ташкил қилган.
📈2021 йил давомида вилоятда экспорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 110,2 фоизга ошган.
📈2021 йил давомида Сурхондарё вилоятида амалга оширилган импорт ҳажми 207,7 млн АҚШ долларини ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан 102,1% га ошган.
https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Ўзбекистон фуқаролари ва ОАВ вакиллари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 1213 қисқа рақамли Call-марказ фаолиятини йўлга қўйилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.
❗️Агар сизда:
▫️Ахборот-кутубхона фаолияти, китоблар ва бошқа зарур архив-ҳужжатлар билан электрон ишлаш тартиби;
▫️нашриёт-матбаа, оммавий ахборот воситаларининг муайян турини очиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш;
▫️лицензия бериш тартиби;
▫️мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, Ахборот агентликларининг ишлари юзасидан юридик саволларингиз туғилса 1213 рақамли Call-марказга қўнғироқ қилишингиз мумкин.
🔰Саволларга Агентлик юридик бўлим мутахассислари амалдаги қонунчилик доирасида жавоб беришади. Жавоблар Агентлик расмий сайтида эълон қилинади.
🌐 Веб-сайтга www.aoka.uz ҳаволаси орқали кириш мумкин.

Навоий абадияти
Дунёнинг турли шаҳарларида бўлиб турган юртдошларимиз томонидан Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги кенг нишонланмоқда
https://t.iss.one/hudud_inform
Дунёнинг турли шаҳарларида бўлиб турган юртдошларимиз томонидан Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги кенг нишонланмоқда
https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 10 февраль, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
📍Брифинг
●Мавзу: Қурилиш соҳасида смета - давлат маблағларини самарали сарф этилишига хизмат қиладими?
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Даврон Адилов, Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: Миллий ўқув дастури асосида 1-2-синфлар учун яратилган "Она тили ва ўқиш саводхонлиги" дарслиги бўйича ўқитувчилардан келиб тушган саволлар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Моҳира Нуруллаева, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани
● Мавзу: Қурилиш материаллари саноатининг 2022-2026 йилларда ривожланиш стратегияси юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси мутасаддилари
〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Деҳқончилик учун 1 гектаргача ер ижарага берилади
“Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон ҳўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–20-сон, 23.11.2021 й.) қабул қилинди.
✅ Қарор билан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022-2025 йилларда захирага қайтарилади.
➡️ Захирага қайтарилган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали ижарага берилади.
☑️ Ижарага беришда деҳқончиликда яхши натижаларга эришган, мутахассисликка эга, “дафтар”ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга устунлик берилади.
💰 100 млн доллар пул банкларга миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга 10 фоиз ставкада жойлаштирилади.
🔘 Кредитлар деҳқон ва фермерларга:
👉 100 млн сўмгача 14% ставкада;
👉 кичик интенсив боғ ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва сабзавотчиликка 6 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача ажратилади.
📝 Кредитлар янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсиясига асосан берилади.