Hudud Inform
8.45K subscribers
18.4K photos
4.03K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига ташриф буюрди.
Хитой пойтахтининг “Шоуду” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини ушбу мамлакатнинг расмий шахслари кутиб олди.
Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бошланади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Пекин для участия в церемонии открытия зимних Олимпийских игр 2022 года.
В международном аэропорту «Шоуду» китайской столицы высокого гостя встретили официальные лица КНР.
Церемония открытия зимней Олимпиады начнется сегодня вечером на Пекинском национальном стадионе «Птичье гнездо», начало – в 17:00 по ташкентскому времени.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #Pekin2022

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2022 йил 3 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 226 997 (+961) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 211 274 (+348) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 579 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 195 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Хоразм вилоятининг 2021 йил якунлари бўйича асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлили

📌2021 йил Хоразм вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти 9,2 фоизга ўсди ва 26,9 трлн. сўмни ташкил этди.

✔️Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми эса 14 млн. сўмни,
✔️Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 13,6 трлн. сўмни,
✔️Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 8,6 трлн. сўмни
✔️Ташқи савдо айланмаси қарийб 516,7 млн. долларни ташкил қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун бир гуруҳ юртдошларимиз муборак сафарга йўл олди

https://t.iss.one/hudud_inform
Чанғи ёки сноубордда учиш қоидалари

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинлари очилишида иштирок этиш учун Пекинда бўлиб турибди. Бугун "Қуш уяси" миллий стадионида ўтадиган маросимда давлатимиз раҳбари тоғ чанғичимиз Комилжон Тўхтаевни шахсан қўллаб-қувватлайди. Спортчимиз юртимиз спорт делегацияси билан биргаликда Ватанимиз байроғини Миллатлар парадида тантанали олиб ўтади. У 13 февраль куни гигант слалом ва 16 февраль куни слалом йўналишида беллашади.
Олимпиячимизга омад ва юксак натижалар тилаймиз!

https://t.iss.one/hudud_inform
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ўз кундалик ишини оддий одамлар ичида олиб бормоқда ва улар билан суҳбатлашиш асносида аҳолини қийнаётган муаммолар билан яқиндан хабардор бўлмоқда.

Вазир Р.Маматов Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги “Балуж” маҳалласига ташрифи давомида ҳудуд аҳолиси учун ташкил этилган хайрия дастурхонида меҳмон бўлди ва турли аҳоли қатлам вакиллари билан дилдан мулоқот қилди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикаси бўйича минтақавий вакили Зухра Реймовага «QANIYGELESTIRILGENQURILISMATERIALLARI» МЧЖда ўз мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларига чек қўйилишида амалий ёрдам бериш бўйича мурожаат келиб тушган эди.
Мурожаат Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий вакили томонидан назоратга олиниб, ўрганиш учун тегишли органга юборилди.
Ўрганиш натижасига кўра, ҳақиқатдан ҳам ушбу жамиятнинг бир гуруҳ мансабдор шахслари мансаб мавқеидан фойдаланиб, ходимларнинг жамиятда ишламаган даврини ишлаган деб сохта маълумотлар тайёрлашгани ва жами 182,9 млн сўмлик жамият маблағларини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-тарож қилишгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Нукус шаҳар бўлими томонидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси, 2-қисми «Б,В,Г» банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Пекинда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси очилиш маросими бошланди!

Хитой пойтахти Қишки олимпиада ўйинларига мезбонлик қилмоқда. Айни вақтларда Олимпиада очилиш маросими бошланди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ХХР раиси таклифига биноан мартабали меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Очилиш маросимини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://tas-ix.tv/tv-tasix/62-kanal-uz-24.html

https://tas-ix.tv/tv-tasix/72-sport-uzbekistan.html

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Тадбир хорижий давлатлар, расмий делегация ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Қуш уяси” стадионида бўлиб ўтди.
Иштирокчи мамлакатларнинг спорт делегациялари, шу жумладан Ўзбекистон жамоаси стадион бўйлаб юрди. Ўйинларда ўзбекистонлик тоғ чанғичиси Комилжон Тўхтаев юртимиз байроғини тантанали кўтариб ўтди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественной церемонии открытия XXIV зимних Олимпийских игр в городе Пекине.
Мероприятие состоялось на стадионе «Птичье гнездо» с участием лидеров зарубежных стран, официальных делегаций и международных организаций.
По стадиону маршем прошли спортивные делегации стран-участниц, в том числе Узбекистана, который представляет горнолыжник Комилжон Тухтаев. Он торжественно пронес флаг Узбекистана.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #Pekin2022

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter