Hudud Inform
8.44K subscribers
18.4K photos
4.03K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

📹 Онлайн кўриш
_____________________

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент сектор раҳбарларига маҳаллабай ишлаш бўйича кўрсатмалар берди
Вакцина олинг ва "Малибу" ютиш имконини қўлга киритинг!

15 январдан бошлаб 5 ой давомида Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар ўртасида «Вакцина - тўғри танлов» ютуқли ўйинлари ташкил қилинди. Унга кўра, ҲАР ҲАФТА 35 та велосипед, 25 та телевизор, 25 та смартфон ва 25 та планшет ўйналади.

Ютуқли ўйинлар ҳар ҳафта 20:30 да Zo'rTV каналида эфирга узатилади. Ҳар ойнинг сўнгги шанба кунида эса супер-ютуқ — "Малибу" автомобили ўйналади!

Хусусан, ўтган шанба куни Zo'rTV каналида илк ғолиб аниқланди — Фарғонанинг Фурқат туманидан Эсоналиев Баҳодиржон Халилжон ўғли "Малибу" эгасига айланди!

💉Ўз саломатлигингиз учун вакцина олинг ва қимматбаҳо ютуқларга эга бўлинг.

Эслатма: 15 январдан бошлаб вакцина олган барча фуқаролар автоматик равишда ютуқли ўйин иштирокчисига айланишади, қўшимча равишда бирор жойдан рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Вакцина турининг фарқи йўқ, исталганини олса ҳисоб. Қайси дозалигини ҳам фарқи йўқ.

https://t.iss.one/hudud_inform
📍Буйрак трансплантацияси операциялари барча вилоятларда амалга оширилади

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида соҳани ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида:

🔸пойтахтда амалга оширилаётган юқори технологик операциялар вилоят ва туман даражасида амалга оширилади;

🔸бунинг учун бюджетдан 600 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 100 мингдан зиёд беморда вилоятнинг ўзида юқори технологик операциялар бажарилади.

Мисол учун, ўтган йили Тошкентда 229 нафар беморда буйрак трансплантацияси амалга оширилган бўлса, Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида бундай имкониятдан 30 киши баҳраманд бўлган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 2 февраль, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

●Мавзу:
Республикада озиқ-овқат маҳсулоти таъминоти ва хавфсизлигини таъминлаш йўналашидаги ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Нигора Хўжаева, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
2022 йилда ҳунармандчилик йўналишида режалаштирилган халқаро фестиваллар, кўргазма ва тадбирларга тайёргарлик ишлари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Нилуфар Ҳотамова, "Ҳунарманд" уюшмаси ахборот хизмат раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ва “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: "Ўзгидромет" маркази раҳбарияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 225 110 (+1 087) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 210 647 (+301) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 571 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 209 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов Музаффар Муротович Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.
Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Дин ишлари бўйича қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Махсудов Давронбек Рустамович
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Махсудов Давронбек Рустамович 2004-2012 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходими, 2012-2018 йиллар - Тошкент ислом университети илмий котиби, магистратура бўлими бошлиги, Исломшунослик кафедраси мудири, 2018-2020 йиллар - Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедраси мудири ҳамда ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси биринчи проректори ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари қайта молиялаштирилади

💵2022 йилнинг биринчи чорагида тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитлари 42 млн.доллар миқдорида вазирлик маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштирилади.

✔️Маълум қилинишича, 2022 йил давомида компания тақдим этган маблағлар ҳисобидан иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун 2 трлн. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилади.

✔️Тижорат банкларига бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш мақсадида аҳолига ипотека кредитлари бериш учун 12,8 трлн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саҳро бағрида жойлашган улкан энергия манбаи — Тахиатош иссиқлик электр станцияси узлуксиз фаолият олиб бормоқда.

Станция Қорақлопоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи йирик энергообъект ҳисобланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Ҳаммангиз яхши биласиз, халқимиз азалдан табиатни муқаддас деб билган. Тупроқни, сувни, ҳавони, остонасини пок сақлашга интилган. Халқимизда “Бирни кессанг, ўнни эк” деган доно мақол ҳам бежиз айтилмаган.

Оилада янги фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экилган. Афсуски, мана шу эзгу одатлар бугун деярли йўқолиб кетди.

Одамларимиз ҳатто эшиги ва ҳовлиси атрофини тозалашдан, дарахт, гул, кўчат экиб, саранжом-саришта қилиб қўйишдан эринадиган бўлиб қолди.

Нимага бу масалада ОАВ орқали ҳамда маҳаллаларда бонг урилмаяпти? Қани маҳалла фаоллари, нуронийларимиз ва жамоатчилигимиз? Афсуски, кўпчилик томошабин бўлиб қолмоқда.

Бугун дунё миқёсида техника ва технология, саноат юқори даражада ривожланган XXI асрда экология билан боғлиқ муаммолар биринчи даражали муаммо сифатида кун тартибига чиқаётгани бежиз эмас.

Биз бу масалада фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутмасак, кўзлаган мақсадимизга эриша олмаймиз", деди давлатимиз раҳбари.
Президент мавзуни давом эттирди:

“Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун биз табиатга меҳр ва эътибор беришимиз, у билан уйғун бўлиб яшашимиз керак.

Бу нима дегани? Бу – табиатни тоза-озода тутиш, ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш, дарахт экиб, боғ яратиш дегани.

Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур.

Бугун кўчага ёки исталган жойга қаранг. Ҳамма жойда одамлар ташлаб кетган чиқиндиларни кўрасиз.

Биз она юртимизни муқаддас деймиз. Агар шу юрт, шу тупроқ биз учун муқаддас бўлса, нима учун уни тоза-озода сақламаймиз?

Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди. Бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин.

Маҳаллада, кўчаларда чиқинди ташлаган кишини кўрганда,
“бу ишингиз нотўғри бўлди”, дейдиган муҳитни шакллантиришимиз, одамларимизни бунга ўргатишимиз керак. Бу – ҳаммамизнинг ишимиз ва инсоний бурчимиздир”.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда дунёда қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори аҳоли жон бошига ҳар йили 1 фоизга ортиб бораётгани, мамлакатимизда сўнгги йилларда иқтисодий ўсиш, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши натижасида ўсиш 2 фоизни ташкил этиб, йиллик ҳосил бўлаётган маиший чиқиндилар миқдори 7 миллион тоннага етгани айтилди.

Лекин, ушбу чиқиндиларни йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш аҳволи қониқарли эмас, деди давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси Андижонда – 45 фоиз, Бухорода – 43 фоиз, Навоий ва Наманганда – 36 фоизни ташкил этиб, яхши натижа кўрсатилмоқда. Аксинча, Қорақалпоғистон – 10 фоиз, Фарғона ва Қашқадарё – 20 фоиз билан қолган ҳудудлардан орқада.

Сабаби - ушбу ҳудудларда маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш кластерлари фаолияти ҳали тизимли йўлга қўйилмаган.

Шунингдек, чиқиндиларни олиб чиқиш қамрови 90 фоизга етган бўлсада (2017 йилда атиги 25 фоиз эди), 781 та маҳаллада 30 йилдан буён чиқиндини олиб чиқиш масаласи ҳал этилмагани танқид қилинди.
"Ўтган йили ноябрь ойида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини бошлаб, 200 миллионта дарахт кўчати экишни режа қилиб олдик.

Куз мавсумининг “долзарб 40 кунлигида” 85 миллион дона дарахт кўчатлари экилди.

Кўплаб ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари, маҳаллалар, аҳоли, фермер-деҳқонлар, умуман кенг жамоатчилик жонбозлик кўрсатиб, катта ишларни амалга оширган бўлса-да, айрим ҳудудлардаги ишларда пала-партишликка, сусткашликка йўл қўйилган.

Мисол учун, Избоскан, Улуғнор, Арнасой, Пахтакор, Наманган, Уйчи, Деҳқонобод, Пастдарғом, Оқолтин, Мирзаобод, Пайариқ, Бўстонлиқ, Чиноз, Янгиҳаёт, Юнусобод туманларида ишлар суст ташкил қилинган.

Юнусободда куз мавсумида 20 мингдан зиёд дарахт кўчатлари экиш режаси 43 фоизга бажарилган", деди Президент.

Экология қўмитасининг раҳбариятига ишларни янги ёндашув асосида ташкил этишга топшириқ берилди.
Президент жорий йилда маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, хусусий сектор улушини 50 фоизга етказиш вазифасини қўйди. Бунинг учун:

- импорт қилинадиган махсус техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона божидан 3 йилга озод этилади;

- саралаш ва қайта ишлаш техникаси хариди учун 5 йилгача имтиёзли кредитлар ажратилади ва қайта молиялаштириш ставкасидан ошган қисми қоплаб берилади;

- чиқиндини қайта ишлашга қодир кластерларга ер, мол-мулк ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади;

- кластерларни ташкил этиш тартиби қайта кўриб чиқилади, уларга ўз ҳудудидаги чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини камида 40 фоизга олиб чиқиш талаби қўйилади;

- 1 мартга қадар 51 туман ва шаҳарда хусусий шерикчилик асосида жами 38 та корхона ташкил этиш бўйича танловлар бошланади, йил якунига қадар ушбу ҳудудлар учун 500 та махсус транспорт харид қилинади;

- 1 октябрга қадар ижтимоий муассасалар ва бозорларга 8 мингта, келгуси йил 1 майга қадар 11 мингта контейнер ўрнатилади.
Йиғилишда янги кўп қаватли уй-жойлар лойиҳасида санитар-гигиеник талаблар асосида замонавий чиқинди йиғиш шохобчалари қуриш талаби шаҳарсозлик нормаларига киритилиши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳудудлар раҳбарларига ресурсини ўтаб бўлган маиший чиқинди полигонларини (жами 165 гектар майдонда 24 та) 1 майга қадар кўмиш чораларини кўриш топширилди.

Мутасаддиларга полигонларни рекультивация қилиш дастурини ишлаб чиқиб, тегишли ишларни бошлашга топшириқ берилди.

Умуман, келгуси йилдан полигонлар ташкил этиш ва уларни ёпишни тартибга солиш бўйича аниқ молиявий манбаларини кўрсатган ҳолда қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Бир ой муддатда Оҳангарон туманида Осиё тараққиёти банки иштирокидаги 30 гектар майдонда полигон ташкил этиш бўйича 17 миллион долларлик лойиҳа доирасидаги қурилишни бошлашга кўрсатма берилди.
Йиғилишда Тошкент шаҳридаги “Махсустранс” корхонасининг трансформация жараёнларини якунлаб, унинг негизида хусусий шерикчилик корхонасини ташкил этиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, маиший чиқиндига тўлов йиғишнинг амалдаги тизими самарасиз эканлиги таъкидланиб, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда маиший чиқиндиларга тўловларни ундиришнинг мутлақо янги тизимини яратиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, органик, қурилиш, тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилишнинг хавфсиз тизимини яратиш керак. Шу муносабат билан 1 июлга қадар чиқинди корхоналари негизида ҳар бир вилоятда 1 тадан тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш марказини ташкил этиш топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас" - Президент.

Давлатимиз раҳбари бу борадаги навбатдаги устувор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, булар:

- баҳор мавсумида 125 миллион дона дарахт кўчатларини экишни самарали ташкил этиш;

- ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб, уларни етарли миқдорда етиштириш учун кўчатхоналарни кўпайтириш;

- “дафтарлар”га кирган, кўчат экиш бўйича тажрибаси бор аҳолига кўчатхоналар ташкил этиш ва зарур техника, сифатли ниҳоллар ва уруғлар харид қилиш, кўчатлар етиштириш учун субсидиялар ажратиш;

- кўчатларни етказиб беришда очиқ-ошкораликни таъминлаган ҳолда, уларнинг нархи асоссиз ошиб кетмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатиш;

- камида 10 миллион дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш;

- халқаро ва республика аҳамиятидаги йўлларнинг четларига 1,5 миллион дона дарахтдан ихотазорлар ташкил этиш.

Умуман, 1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланади.
Йиғилишда вилоят ҳокимлари маҳаллий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали “Яшил макон” лойиҳаси бўйича ўз фикр ва режалари тўғрисида ҳалққа маълумот беришлари лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

"Бу тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши, ҳар бир туман ва шаҳар, маҳалла, кўча, давлат ташкилотлари, олийгоҳлар, мактаблар, корхоналаргача кириб бориши зарур", деди давлатимиз раҳбари. Шунингдек:

- ҳокимликларга - дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича тизим яратиш;

- Ҳисоб палатасига - ҳақиқий экилган кўчатлар ва уларни парвариш қилишни тизимини назорат қилиб бориш;

- Экоқўмита, ИИВ, Миллий гвардия ва вилоят ҳокимларига - мобиль экопатруллар фаолиятини йўлга қўйиш;

- вилоят ҳокимлари ва тегишли идораларга - аукционда сотувда турган 35 мингта ер участкаларини хатловдан ўтказиб, улардаги кўп йиллик ва қимматбаҳо дарахтлар реестрини шакллантириш вазифалари қўйилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича жорий йилдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform