Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар, спорт, соғлиқни сақлаш, электр энергияси соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маҳалла марказларини барпо этиш, мактаб таълими қамровини ошириш, онкология марказини қуриш доирасида режалаштирилган ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Электр таъминоти барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган қарор лойиҳасини тайёрлашга кўрсатма берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов в сферах молодежи, спорта, здравоохранения и электроэнергетики.
Доложено о проводимой и запланированной работе по содержательной организации досуга молодежи, строительству махаллинских центров, расширению охвата школами, возведению онкологического центра.
Дано указание подготовить проект поставления, нацеленный на повышение стабильности и безопасности системы электроснабжения.

#Mirziyoyev #taqdimot #mahalla #iqtisodiyot #ijtimoiysoha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 31 январь, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Стратегик ривожланиш агентлиги томонидан амалга оширилаетган лойиҳалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Лазиз Қудратов, Агентлик бош директори

〰️〰️〰️
📍Мавзу: «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмат раҳбари

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2022 йил 30 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 223 008 (+1 089) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 210 167 (+145) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 564 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 203 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏗 2021 йилда бажарилган қурилиш ишлари кўрсаткичлари

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда жами 107,4 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

2020 йилга нисбатан ўсиш суръати 106,8 % ни ташкил этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтага мўлжалланган иш режасида қатор тадбирлар кўзда тутилган.

Тақдимот ва йиғилишларда инвестиция соҳаси, ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бошқарув компаниялари фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Ҳафта якунида давлатимиз раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан журналист, блогер ва жамоатчилик вакиллари учун Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига Пресс-тур ташкил этилди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, дастлаб ОАВ вакиллари Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишга туширилган янги қурилмалар фаолияти билан танишдилар.

Улар Қашқадарё вилояти Ғузор тумани аҳолисини газ билан таъминлаётган қурилмалар, кон ва қудуқларга ҳам ташриф буюришди.

Журналистлар томонидан бошқармага қарашли “Шўртан” конининг энг қуйи қатламларини ўзлаштириш мақсадида, янги “Терриген-1” юра қудуғини бурғилашга тайёргарлик жараёнлари ҳам ўрганилди.

Айни пайтда “Шўртан” кони ҳудуди тарихда илк бор 4750 метр қуйи терриген қатламигача тушиш ва шу чуқурликка қадар бурғилаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” корхонасининг мутахассислари ва ишчи-ходимлари узлуксиз иш олиб бориб, ҳар куни 120 метргача масофани бурғилашмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Омбудсманнинг 2021 йилги фаолияти таҳлил қилиниб, 2022 йилги режалар белгилаб олинди.

2022 йилнинг 31 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзоларининг онлайн шаклдаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

📱Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 60A600AA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси турли хавфли "дрифт"лар қилиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

❗️Видео, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 60A600AA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1999 йилда туғилган М.Х.га нисбатан транспорт воситасига рухсат этилмаган мослама ўрнатганлиги ва қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланганлиги бўйича ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Олий суд томонидан аввал хабар қилинганидек, 2021 йил 3 декабрь куни, жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг судланувчилар М. Кучкаров (1987 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Каттақўрғон тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Ш. Рахимбердиев (1990 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 4-отряд катта инспектори лавозимида ишлаган)га оид жиноят иши юзасидан ҳукми эълон қилинган эди.

Бугун, 2022 йил 31 январь куни, Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида ушбу жиноят иши бўйича судланувчи М. Кучкаров ва унинг ҳимоячиси – адвокат Ш. Махаммадиев ҳамда жабрланувчи И. Жамолов томонидан келтирилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, апелляция инстанциясининг ажрими қабул қилинди.

Унга кўра М. Кучкаров ва Ш. Рахимбердиев ўз мансаб ваколатларидан четга чиқиши ва белгиланмаган тартибда ҳаракат қилишлари натижасида эҳтиётсизликдан А. Ахмедовнинг ўлимига сабабчи бўлганлиги ҳолати судлов ҳайъати мажлисида сўралган суд-тиббий эксперти ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида мавжуд суд-тиббий экспертиза хулосаси, мурдани, автомашинани ва ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси, боди-камераси ёрдамида ёзиб олинган видео ёзувлар ва уларнинг стенограммаси, хизмат текшируви хулосалари, тушунтириш хатлари ва бошқа инкор қилиб бўлмайдиган далиллар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг 2021 йил 3 декабрдаги судининг ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Мазкур ажримдан норози тарафлар қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протест) келтиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент ҳузурида Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Маҳаллаларни ўрганиш асосида, Инсон қадри индексини жорий этиш таклифи муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бу бўйича илмий асосланган тизим яратиш, индекс мезонларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Инвестиция ва экспорт масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан маҳаллабай ишлаш масалалари юзасидан мулоқот бўлди.

При Президенте состоялась презентация проектов, которые будут реализованы в городе Ташкенте.
Рассмотрено предложение о внедрении Индекса человеческого достоинства на основе изучения махаллей.
Глава государства дал указание создать научно обоснованную систему и доработать предложенные критерии оценки.
Рассмотрены также вопросы инвестиций и экспорта.
Состоялся диалог с хокимами районов и руководителями секторов по вопросам работы в разрезе махаллей.

#Mirziyoyev #taqdimot #mahalla #investitsiya #tashqisavdo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter