Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Илҳом Алиевни 60 йиллик юбилейи билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Етакчилар Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

https://t.iss.one/hudud_inform
«ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖ ХАБАРИ

Ҳурматли истеъмолчилар!

Ҳаво ҳарорати пасайиши ва ёғингарчилик эҳтимоли мавжудлиги муносабати билан табиий газ истеъмолининг кўпайиши кутилмоқда, шунинг учун газдан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя қилиш, иситиш асбобларини қаровсиз қолдирмаслик, шунингдек, ёниш маҳсулотларининг вентиляция тизимига алоҳида эътибор беришингизни сўраймиз.

Тегишли вентиляцияси мавжуд бўлмаган хоналарда тунашга йўл қўймаслигингизни ва газ ҳиди пайдо бўлган ҳолда, ☎️104 телефон рақами орқали газ хизматига мурожаат қилишингизни илтимос қиламиз.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ, айниқса, совуқ об-ҳаво пайтида, газ таъминоти тизимидан ўзиб қўйишларнинг олдини олиш мақсадида, истеъмол қилинган «зангори» ёқилғи учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишни ва газ таъминоти хизматлари учун олдиндан тўлов қилишни астойдил сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, тўловларни туман газ таъминоти шохобчаларида ва банкларнинг тегишли филиалларида, шунингдек «Апельсин», «Пайме», «Осон», «Мароқанд», «УПай» ва шу каби мобил иловалар орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин.

Малумот учун: Табиий газ таъминотини қайтадан бошлаш учун тўловни амалга ошириш ва, ҳисоблаш асбоби блокировка бўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида, ўлчагични ёқишдан олдин барча газ ускуналарини ўчириб қўйиш лозим. Кўк рангли «Энтер» тугмасининг уч марта босилиши ёнилғи таъминотини давом эттиришга имкон беради. Нотўғри ёқилганлиги сабабли «ақлли» ҳисоблагич блокировка бўлиб қолган ҳолда 1104 рақамига қўнғироқ қилиш керак. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Салл-маркази оператори ҳисоблагичингизни улашда ёрдам беради.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ Матбуот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 25 декабрь, шанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

Мавзу: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятининг 2021 йил якунлари ҳисоботи
Вақти: 11:00
Иштирок этади: Иномжон Абдураҳмонов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Бош бошқармаси бошлиғи
〰️〰️〰️

Мавзу: ОКМК Мис кластери: “Хом-ашёдан тайёр маҳсулотгача” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Умида Қаршибоева, "Олмалиқ" КМК ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари келгуси йилда IT хизматлар ҳажмини 35 фоиз ошириб, 21 триллион сўмга етказиш учун барча имконият борлигини таъкидлади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига келгуси йилда IT тармоқлар тезлигини 1,8 баробар ошириш ҳамда 1 миллион қўшимча кенг полосали тармоқлар ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по развитию сферы IT.
Глава государства указал на наличие всех возможностей для увеличения объема IT-услуг в следующем году на 35 процентов - до 21 триллиона сумов.
Перед Министерством по развитию информационных технологий и коммуникаций поставлена задача повысить в следующем году скорость интернет-каналов в 1,8 раза и установить дополнительно 1 миллион портов для широкополосного доступа.

#Mirziyoyev #taqdimot #AKT #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2021 йил 24 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198 099 (+181) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаевнинг мурожаатини қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатиш мумкин

➡️https://fb.watch/a6ppSw-6aZ/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
Янги заводда Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади.
Ташриф чоғида Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳасига ҳам тамал тоши қўйилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилган Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этади.
Янги корхона GTL, яъни "газни - суюқликка" технологияси асосида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн. тонна тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.
Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилади

“Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (771-сон, 24.12.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, хориждан Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) негизида “Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими ташкил этилади.

🔢 Мазкур тўлов тизими бир қатор аппарат ва дастурий-техник воситаларни ўзида мужассам қилган тизимли платформа бўлиб, унинг иштирокчилари (кредит ташкилотлари) учун вакиллик ҳисобварақлари орқали трансчегаравий ўтказмалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади.

➡️ “Азия – Инвест Банк” АЖ (Москва шаҳри) ушбу тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Россия Федерациясидаги ҳисоб-китоб банкларидан бири ҳисобланади.

📌 Қарорга кўра, Россия Федерациясида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг ишга жойлашиш бўйича харажатларини қоплаш мақсадида кредитлар ажратиш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Янги Ўзбекистон” боғининг сиз билмаган янги масканларини биз билан биргаликда кашф қилинг.

https://t.iss.one/hudud_inform