Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси халқимизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги билан муборакбод этади!

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу қутлуғ сана муносабати билан Ўзбекистон тиббиётининг фидойи ва жонкуяр ходимларини, барча юртдошларимизни ушбу умумхалқ байрами муносабати билан самимий муборакбод этади.

Ватанимиз равнақи ва эл-юрт фаровонлиги йўлидаги меҳнатларингизга муваффақиятлар тилайди.

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун мамлакатимизнинг Бош қомуси қабул қилинганлигига 29 йил тўлди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституция – давлатнинг асосий ҳужжати бўлиб, давлат бошқаруви, ҳукумат органлари фаолиятининг тартиби ва тамойиллари, давлат, жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари у билан белгиланади.
Асосий Қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига комил ишонч ҳосил қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ишлаб чиқиш билан шуғулланиш учун, 1991 йил 12 апрелда бўлиб ўтган Конституциявий комиссия йиғилишида 32 кишидан иборат ишчи гуруҳ - етакчи мутахассислар ва олимлар тузилди. Конституциянинг бўлимларини тайёрлаш учун 50 кишидан иборат 6 та кичик гуруҳлар ташкил этилди. 1991 йил 31 августда Ўзбекистон давлат мустақиллигининг эълон қилиниши ва ушбу қонунга конституциявий мақом берилди.
Ушбу маълумотларга оид ҳужжатлар бугунги кунда Ўзбекистон Миллий архивида сақланмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун юртимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни - муҳим сана сифатида кенг нишонланмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8 декабрь конституция куни муносабати "UzAvtoMotors" АЖ жамоаси барча юртдошларимизни табриклайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жамоаси Сиз азиз юртдошларимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга 29 йил тўлиши муносабати билан самимий табриклайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги байрами муносабати билан Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади!

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 9 декабрь, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани:

〰️〰️〰️
Мавзу: Президентимиз раислигида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
2021 йил 8 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 195098 (+194) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
"Ўзгидромет" хабарига кўра, 2021 йилнинг 12-15 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.

🌨12-14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.

🗻Тоғ ва тоғ олди туманларда 12-13 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

🌥Республика бўйича ҳаво ҳароратини меъёрдан 8-10° пасайиши кутилмоқда.

💦 13-15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° совуққача, кундуз кунлари 0-5° илиққача, шимолда кечалари 7-12° совуққача, баъзи жойларда 14-16° совуққача, кундуз кунлари 3° совуқ 2° илиққача пасаяди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 2003 йил 31 октябрь куни қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни деб эълон қилинган.

Бутунжаҳон иқтисодий форуми маълумотига кўра, коррупция сабабли жаҳон иқтисодиёти ҳар йили 2,6 трлн. АҚШ доллари миқдорида зарар кўради. Бу глобал ЯИМнинг 5 фоизига тенг.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борада давлат хизматчиларига "ҳалоллик вакцинаси"ни сингдириш, фуқароларда эса коррупцияга нисбатан тоқатсизлик кайфиятини шакллантириш — асосий масала этиб белгиланди.

Бугунги кун муносабати билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур соҳада фаолият юритаётган барча давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ОАВ вакилларини, шунингдек, барча фуқароларни 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни билан табриклайди!

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистонда 18 ёшдан катта аҳолининг 84% COVID-19 га қарши эмланган.

Бу ҳақида коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, режадаги 21 млн. аҳолидан 18 млн.дан зиёди эмланди.

Қурбонов шунингдек мамлакатда олиб келинган вакциналар сони 43 млн.дан ошганини маълум қилиб, улардан 35 млн. дозаси оммавий вакцинация жараёнида қўлланилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Бу лойиҳалар Самарқандни замонавий шаҳарга айлантириш, аҳоли, тадбиркорлар ва инвесторлар учун қулайликларни ошириш, туризм ривожи учун шароитларни яхшилашга қаратилган.
Улардан бири Самарқанд бизнес ва туризм марказидир.
Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг амалий жиҳатлари, режадаги иншоотларни замонавий ва сифатли қилиб қуриш чоралари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами, реализуемыми в Самаркандской области.
Проекты нацелены на превращение Самарканда в современный город, повышение комфорта жизни населения, деятельности предпринимателей и инвесторов, развитие сферы туризма.
В их числе – деловой и туристический центр Самарканда.
В ходе презентации обсуждены практические аспекты проектов, меры по качественному строительству сооружений с применением современных решений.

#Mirziyoyev #taqdimot #bunyodkorlik #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Уралхим” компанияси директорлар кенгаши аъзоси, бош директори Дмитрий Мазепинни қабул қилди.
Россиянинг энг йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчиси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Тегишли ресурс базасини ўзлаштирган ҳолда азот, фосфор ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял члена совета директоров, генерального директора компании «Уралхим» Дмитрия Мазепина.
Были рассмотрены вопросы развития взаимовыгодного сотрудничества с крупнейшим российским производителем минеральных удобрений.
Особое внимание уделено реализации перспективных инвестиционных проектов по производству азотных, фосфорных и сложных удобрений с освоением ресурсной базы.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter