Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (733-сон, 04.12.2021 й.) билан Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга кўра, пахта-тўқимачилик кластерлари қуйидаги шаклда ташкил этилади:

🔸 қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта етиштириш;
🔸 пахта хомашёсини шартнома асосида фермер хўжаликлари ва бошқа пахта етиштирувчилардан сотиб олиш;
🔸 қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта етиштириш ҳамда пахта етиштирувчилардан шартнома асосида сотиб олиш.

➡️ Пахта-тўқимачилик кластери бу бўйича Республика комиссияси қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади.

Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун талабгор ихтиёрий равишда ҳар йили 10 сентябргача ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилади.

☑️ Мурожаат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Вазирлик) томонидан 2 иш кунида кўриб чиқилади.

Республика комиссияси талабгорларнинг аризаларини ҳар йили 1 октябргача кўриб чиқиб, қарор қабул қилади.

📌 Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли ҳужжат қабул қилингач:

👉 3 иш кунида Вазирлик талабгорларни хабардор қилади;
👉 5 иш кунида талабгор билан 30 йил (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда 25 йилгача бўлган) муддатга битим тузилади;
👉 3 иш кунида пахта-тўқимачилик кластери тегишли туман (шаҳар) ҳокими билан ер ижараси шартномаси тузади (кластер ер участкаларини ижарага олган ҳолда ташкил этилган тақдирда).

☑️ Шунингдек, ижарага олган ҳолда ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери ўзига бириктирилган ерларни шахсларга 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага (уларни учинчи шахсга бериш ҳуқуқисиз) бериш ҳуқуқига эга.

🔎 Пахта-тўқимачилик кластери фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ масалалар юзасидан бир йилда камида бир марта мониторинг ўтказилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Hudud Inform
Сурхондарё вилоятидаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш ҳодисаси бўйича маълумот 2021 йил 7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли “Инденим” савдо мажмуаси биносида чақнаш содир бўлган. Чақнаш натижасида савдо мажмуаси…
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги ҳодиса бўйича қўшимча маълумот

7 декабрь куни соат 03:57 да Денов туманидаги «Инденим» савдо мажмуасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш юзага келган эди.

9 нафар фуқаро турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган эди. Чақнаш натижасида содир бўлган ёнғин 28 дақиқа мобайнида ФВВ куч-воситалари томонидан ўчирилган.

ФВВ ахборот хизматининг сўнгги маълумотларига кўра, 30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган.

Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Профилактика инспекторлари юриспруденция йўналиши мавжуд давлат ОТМга ўқишга имтиҳонларсиз қабул қилиниши мумкин

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар

🔰 Пойтахтимиздаги йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган. Шу муносабат билан "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати,

https://t.iss.one/hudud_inform
Деновдаги портлаш қурбонлари сони икки кишига етди

Деновдаги портлаш оқибатида қулаб тушган савдо мажмуаси вайроналари остидан ҳалок бўлган бир киши аниқланган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қидирув-қутқарув ишлари давомида иккинчи ҳалок бўлган фуқаро топилганини маълум қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
☑️ Қонунчиликка кўра, давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди.

❗️Қонунда белгиланган тартибларни бузиш фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 7 бараваригача (810 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️ Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш эса жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради ҳамда БҲМнинг 25 бараваригача (6 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни самимий табриклайди.

Асосий қонунимиз — барчамизнинг эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашимиз учун энг муҳим ҳуқуқий ҳужжатдир.

Азиз юртдошлар! Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда улкан муваффақиятлар, барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз!

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси халқимизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги билан муборакбод этади!

https://t.iss.one/hudud_inform