Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Матбуот штаби: йил якунига қадар аҳоли истеъмолчиларига қўшимча равишда 150 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилади

Матнни ўқиш

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

🟢 "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси юзасидан Бухоро вилояти ҳокими Б.Зариповнинг вилоят халқига мурожаати

📹 Видеолавҳа Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

🟢 "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси юзасидан Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаевнинг вилоят халқига мурожаати

📹 Видеолавҳа Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради.

Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
"Хўжайли" ва "Шовот" чегара ўтказиш пунктлари орқали Туркманистон билан юк ташувлари қайта тикланмоқда

Туркманистон билан автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун "Хўжайли" ва "Шовот" чегара ўтказиш пунктларида контактсиз юк ташувлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бу билан, бугунги кунда халқаро юк ташувлари учун фаолият юритаётган "Олот" чегара ўтказиш пунктига қўшимча равишда яна 2 та чегара ўтказиш пункти фаолияти қайта тикланади.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни транспорт ва логистика масалалари бўйича ўзбек туркман ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Видеоконференция алоқа шаклида бўлиб ўтган мазкур учрашув давомида келишилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун “Хўжайли – Куня-Ургенч” ҳамда “Шовот – Дашогуз” чегара ўтказиш пунктлари иш фаолияти халқаро юк ташишлар учун нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли орқали ташкил этиш бўйича синов ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чегара ўтказиш пунктлари коронавирус пандемияси сабаб амалиётга жорий этилган чеклов чоралари натижасида 2020 йилда ёпилган эди.

Ҳозирда Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда ДХХ чегара қўшинлари “Хўжайли – Куня-Ургенч”, “Шовот – Дашогуз” ўтказиш пунктлари иш фаолиятини жорий йил 25 ноябрдан санитария-эпидемиология тадбирларига қатъий риоя этган ҳолда нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли билан қайта тиклаш юзасидан Туркманистоннниг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликдаги сайъи-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

🟢 "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевнинг халқ вакилларига мурожаати

📹 Видеолавҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🗻"Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлининг 228-250 километрлари оралиғида айни вақтларда қор ёғмоқда. Йўллар очиқ, музламалар мавжуд эмас. Лекин асфальт нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик мавжуд.

‼️Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.

Манба

https://t.iss.one/hudud_inform
Hudud Inform
🗻"Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлининг 228-250 километрлари оралиғида айни вақтларда қор ёғмоқда. Йўллар очиқ, музламалар мавжуд эмас. Лекин асфальт нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик мавжуд. ‼️Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗻 "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлининг 228-250 километрлари оралиғида қор ёғишда давом этмоқда. Мазкур йўлдан ҳаракатланиб ўтувчи ҳайдовчилардан:

- тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;

- оралиқ масофани сақлаб;

- ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

‼️Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини асранг!

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 26 ноябрь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️

Мавзу: “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентликлари мутасаддилари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Олий таълим соҳасида “коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш ҳолати юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари ва бошқа мутасаддилар
〰️〰️〰️

Мавзу: Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг долзарб аҳамияти
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

🟢 "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси юзасидан Наманган вилояти ҳокими Ш.Абдуразаковнинг вилоят халқига мурожаати

📹 Видеолавҳа Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Банан импорти 33,1 минг тоннага ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан 58,6 минг тонна банан импорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33,1 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар:

🔷 Эквадор – 57,8 минг тонна
🔷 Қозоғистон – 531 тонна
🔷 Туркия – 335,2 тонна
🔷Қирғиз Р. – 238,2 тонна
🔷 Россия – 58,4 тонна
🔷Ҳиндистон – 20,8 тонна

https://t.iss.one/hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Бухоро шаҳрида "Одам савдосига қарши курашиш мақсадида миллий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш" мавзусидаги халқаро конфренция давом этмоқда ва унда БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Вали иштирок этмоқда, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Ҳудудларни ўрганиш давом этмоқда

📹Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_вилояти

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ БИНОСИНИ ЎРАБ ТУРГАН ПАНЖАРА ТЎСИҚЛАРИ ОЛИБ ТАШЛАНДИ

Нурафшон шаҳрида истиқомат қилаётган аҳоли ҳамда меҳмонларнинг мазмунли дам олишлари учун бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокимлиги биносига ёндош ҳудудда жойлашган “Амфитеатр” биносини қайта таъмирлаш ҳамда атрофида кўнгилочар масканларни ташкил этиш юзасидан амалий ишлар давом этмоқда.

Шунингдек, мазкур ҳудудда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил боғ ташкил этиш мақсадида ҳокимлик биноси атрофидаги панжаралар олиб ташланиб, ўрнига дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилади.

Маълумот учун, мазкур лойиҳанинг ишга тушиш вақти 2022 йилга мўлжалланган. Боғ ва “Амфитеатр” биноси тўлиқ фойдаланишга топширилгач 150 та иш ўрни яратилади, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–731-сон, 26.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📌 Қонунга кўра, ноширлик фаолияти субъектлари ўз фаолиятида мустақилдир.

🚫 Нашрга тайёрланган қўлёзмаларни ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл қўйилмайди.

Фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, мазмунига кўра уларнинг шахсий ҳаётига аралашув деб қаралиши мумкин бўлган нашрларни ҳамда ноширлик маҳсулотини чиқариш ва тарқатиш тақиқланади.

🏢 Ноширлик фаолияти соҳаси Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тартибга солинади.

🔰 Қонунга кўра, ноширлик фаолиятининг субъектлари қуйидагилардан иборат:
нашриёт;
тайёрловчи;
буюртмачи;
тарқатувчи.

☑️ Ноширлик фаолияти хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш талаб этилмайди:

давлат органлари, марказий муассасалар, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларини нашр этишда;
республика аҳамиятига эга нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган, оммавий равишда тарқатиш ёки қўлёзма ҳуқуқи асосида кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишда;
оммавий ахборот воситалари ушбу ОАВ таҳририятлари томонидан чоп этилганда.

📋 Ноширлик маҳсулотлари тарқатувчи томонидан шартномалар асосида тарқатилади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ ҚОЗОҒИСТОН БИЛАН ҲУДУДЛАРАРО ҲАМКОРЛИГИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ

Айни пайтда Навоий вилояти ҳокими в. б. Нормат Турсунов Ўзбекистон-Қозоғистон Ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этиш мақсадида мамлакатимиз делегацияси билан бирга қўшни республиканинг Туркистон шаҳрида бўлиб турибди.

“Трансчегаравий ҳамкорлик – ўсишнинг янги нуқталари” мавзусидаги мазкур форум Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари раҳбарлари олдига янги вазифаларни қўймоқда ва ўзаро алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар эшигини очмоқда.

Маълумки, Навоий вилоятининг Учқудуқ, Томди ва Конимех туманлари Қозоғистон Республикаси Қизилўрда вилоятининг Қармақши ва Шиели, Туркистон вилоятининг Шардара туманлари билан чегарадош бўлиб, умумий чегара 620 километрни ташкил этади.

Шунингдек, форумда Нормат Турсунов Навоий вилоятининг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти, ҳудудда яратилган инфратузилма шароитлари ҳақида қозоғистонлик ҳамкорларга батафсил маълумот берди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 “Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5136-сон, 04.06.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 декабрдан:

👉 кўчма савдо фаолияти тадбиркорлар томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда “K – SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;

👉 кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича “K – SAVDO” ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

🧮 Бунда, аукционнинг бошланғич нархи тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғи миқдорида белгиланади.

Аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойининг қиймати тўлиқ тўланганидан сўнг унга “K – SAVDO” ААТ орқали автоматик равишда QR-код қўйилган гувоҳнома берилади ҳамда у мазкур жойдан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда кўчма савдо жойидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш талаб этилмайди.

Бундан ташқари, қарорга кўра:

● савдо автоматларига нисбатан назорат-касса техникаларидан мажбурий фойдаланиш талаби татбиқ этилмайди;
● сотадиган товарлари ва (ёки) кўрсатадиган хизматлари туридан қатъи назар бундай фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчи деб эътироф этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Ҳокимият ва банк ходимларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform