Hudud Inform
8.5K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Валини қабул қилди.
Учрашувда глобал ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хавф ва хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Минтақадаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш ва ушбу мамлакатга амалий ёрдам кўрсатиш муҳим экани таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял заместителя Генерального секретаря ООН, исполнительного директора Управления по наркотикам и преступности Гаду Вали.
Рассмотрены актуальные вопросы взаимодействия
в сфере борьбы с современными вызовами и угрозами глобальной и региональной безопасности.
Особое внимание было уделено развитию ситуации
в регионе, важности предотвращения гуманитарного кризиса в Афганистане и оказания практической помощи этой стране.

#Mirziyoyev #qabul #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🏛 Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиали ташкил этилди

● Ҳукумат қарорига кўра, филиалда таълим 2022/2023 ўқув йилидан кундузги шаклда ўзбек, инглиз ва рус тилларида контракт асосида амалга оширилади.

● Филиалда геология бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади, геология йўналишида тадқиқотлар ўтказилади ва уларнинг натижалари амалиётга жорий этилади.

● Филиал битирувчиларига Пиза университети дипломи берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган «Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 68-мактаб оғир аҳволда» номли мақоладаги вазиятни ўрганиш учун Халқ таълими вазири мазкур мактабда бўлди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Ўрганишлар натижасида 338 нафар ўқувчи таҳсил оладиган ушбу мактаб 1985 йилда қурилган бўлиб, мактабнинг аҳволи ҳақиқатдан ҳам талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Ҳолатни ўрганар экан Халқ таълими вазири Б. Саидов мактабни келгуси йил инвестиция дастурига киритиш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма берди.

Шунингдек, вазирнинг вилоят мактабларини ўрганиш жараёни давом этади, дейилади хабарда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳукумат қарори (707-сон, 22.11.2021 й.) билан Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

💼 Эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар 5 нафаргача ходим ёллаши мумкин.

Илгари 1-3 нафар эди.

🏦 Низомга мувофиқ, ЯТТ банк ҳисобварағи очганидан сўнг ходим ёллаш ҳуқуқига эга бўлади.

🧾 ЯТТ ходимни ёллашда ёзма меҳнат шартномаси тузади, улар томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди.

ЯТТ ходимини солиқда ҳисобга қўйиш учун аризани шартнома тузган вақтдан 3 иш кунидан кечикмай солиқ органига беради.

Солиқ органи 1 иш кунида ходимнинг ҳисобга қўйилганлигига оид карточкани тақдим қилади. ЯТТлар ходим учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлайди.

ЯТТ фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса солиқ органига юборган хабарномаси асосида солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

Навоий шаҳридаги муҳташам “Маънавият ва маърифат маркази”да “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги IV анъанавий халқаро илмий-амалий конференциясининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 25 ноябрь, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
Мавзу: Мажбурий ижро бюросининг қидирув тармоқлари томонидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Оролбўйи минтақасида ўрмончилик бўйича олиб борилаётган ишлар, амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Зафар Эшонқулов, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Товарлар божхона қиймати аниқланмаганда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали чиқариб юборилади

Ҳукумат қарори (712-сон, 24.11.2021 й.) билан Декларант ёки божхона брокери томонидан товарларни божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Низомга кўра, товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаганда улар тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона органлари томонидан шартли равишда чиқариб юборилади. Бунда божхона органи товарларнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.

☑️ Шартли божхона қийматини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш декларант хоҳишига кўра, жумладан, товар-хомашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг якуний нархи аниқ бўлмаганда амалга оширилиши мумкин.

➡️ Декларант товарларни шартли божхона қиймати асосида аниқлаб, божхона органлари ахборот тизими орқали божхона органларига мурожаат этади.

Шунга кўра, божхона органи декларантни шартли божхона қиймати ҳақида 1 иш куни ичида хабардор қилади.

💰 Декларант тегишлича ҳисобланган божхона тўловларини тўлайди.

🗓 Тўлов амалга оширилгач, божхона органи 2 иш кунида товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштиради.

📂 Декларант якуний божхона қийматини белгилаш мақсадида маълум қилинган божхона қийматини асослаш учун товарлар чиқариб юборилгандан сўнг 60 кунда зарур ҳужжатларни тақдим этади.

📲 Ҳужжатлар 3 иш кунида ўрганиб чиқилиб, божхона қийматини асослаш учун етарли деб топилган тақдирда, декларант хабардор қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳамкорлик–2021»: Термизда Ўзбекистон - Қозоғистон қўшма ўқуви муваффақиятли якунланди

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборотларни тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жазолар белгиланган?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу борада батафсил маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

⚖️Ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарлик билан жазоланади;

📢Туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида жавобгарлик белгиланган;

🔰Шунингдек, ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам мавжуд. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 102(1) моддасида шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли маънавий зарар етказилган бўлса, етказувчининг айбидан қатъий назар қопланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган;
〰️〰️〰️〰️

⚠️Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ 658-сон Қонуни билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.

💰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 (икки) моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (11 млн 150 минг сўм) бараваридан 100 (22 млн 300 минг сўм) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, Жиноят кодексининг 244 (олти) моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Матбуот штаби: йил якунига қадар аҳоли истеъмолчиларига қўшимча равишда 150 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилади

Матнни ўқиш

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

🟢 "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси юзасидан Бухоро вилояти ҳокими Б.Зариповнинг вилоят халқига мурожаати

📹 Видеолавҳа Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

🟢 "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси юзасидан Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаевнинг вилоят халқига мурожаати

📹 Видеолавҳа Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради.

Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
"Хўжайли" ва "Шовот" чегара ўтказиш пунктлари орқали Туркманистон билан юк ташувлари қайта тикланмоқда

Туркманистон билан автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун "Хўжайли" ва "Шовот" чегара ўтказиш пунктларида контактсиз юк ташувлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бу билан, бугунги кунда халқаро юк ташувлари учун фаолият юритаётган "Олот" чегара ўтказиш пунктига қўшимча равишда яна 2 та чегара ўтказиш пункти фаолияти қайта тикланади.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни транспорт ва логистика масалалари бўйича ўзбек туркман ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Видеоконференция алоқа шаклида бўлиб ўтган мазкур учрашув давомида келишилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун “Хўжайли – Куня-Ургенч” ҳамда “Шовот – Дашогуз” чегара ўтказиш пунктлари иш фаолияти халқаро юк ташишлар учун нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли орқали ташкил этиш бўйича синов ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чегара ўтказиш пунктлари коронавирус пандемияси сабаб амалиётга жорий этилган чеклов чоралари натижасида 2020 йилда ёпилган эди.

Ҳозирда Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда ДХХ чегара қўшинлари “Хўжайли – Куня-Ургенч”, “Шовот – Дашогуз” ўтказиш пунктлари иш фаолиятини жорий йил 25 ноябрдан санитария-эпидемиология тадбирларига қатъий риоя этган ҳолда нейтрал зонада тиркама ва ярим тиркамаларни контактсиз алмашиш йўли билан қайта тиклаш юзасидан Туркманистоннниг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликдаги сайъи-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

🟢 "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевнинг халқ вакилларига мурожаати

📹 Видеолавҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🗻"Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлининг 228-250 километрлари оралиғида айни вақтларда қор ёғмоқда. Йўллар очиқ, музламалар мавжуд эмас. Лекин асфальт нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик мавжуд.

‼️Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.

Манба

https://t.iss.one/hudud_inform
Hudud Inform
🗻"Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлининг 228-250 километрлари оралиғида айни вақтларда қор ёғмоқда. Йўллар очиқ, музламалар мавжуд эмас. Лекин асфальт нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик мавжуд. ‼️Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗻 "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлининг 228-250 километрлари оралиғида қор ёғишда давом этмоқда. Мазкур йўлдан ҳаракатланиб ўтувчи ҳайдовчилардан:

- тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;

- оралиқ масофани сақлаб;

- ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

‼️Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини асранг!

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 26 ноябрь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️

Мавзу: “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентликлари мутасаддилари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Олий таълим соҳасида “коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш ҳолати юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари ва бошқа мутасаддилар
〰️〰️〰️

Мавзу: Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг долзарб аҳамияти
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz