Hudud Inform
8.36K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Хоразм_вилояти

🔰 Ирландиянинг “IDI” компанияси вакиллари Хоразм вилоятида

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов Ирландиянинг “IDI” компанияси экспертлар гуруҳи раҳбари Пол Шиен, стратегик маслаҳатчи Саймон Гланси ва вилоятга бириктирилган стратегик маслаҳатчи Кевин О‘Коннорни қабул қилди.

Маълумотларга кўра, “IDI” (International Development Ireland) компанияси 1989 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Вилоят ҳокими меҳмонларга ҳудуднинг инвестициявий ва ишлаб чиқариш салоҳияти, амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар ҳақида маълумот берди. Мулоқот чоғида вилоятга туризм, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, автомобилсозлик, олий таълим соҳаларига тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Навоий вилоятида Лолазор номли чўл ҳудудида тупроқ таркибидан тилло қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро қум остида қолиб, вафот этди

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, Навоий вилояти Конимех тумани Караката О.Ф.Й. ҳудудида жойлашган Лолазор номли чўл ҳудудида тупроқ таркибидан тилло қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган бир гуруҳ фуқаролар қум остида қолганлиги (4 нафари вафот этган) ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда 40-50 кишини қум босиб қолганлиги ҳақида тарқалган маълумотлар ҳақиқатга туғри келмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!

@SirdaryoUzbot орқали Сирдарё вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу бот шахсан вилоят ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли сирдарёликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами (67) 235-01-23

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Москва шаҳрида икки мамлакат етакчилари учрашув ўтказадилар.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биринчиi_қор_2021

📸 Муаллиф / Автор: Мансур Белялов

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик II форуми иштирокчиларига видеомурожаати

https://t.iss.one/hudud_inform
📍 Коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонларининг бешинчи кун натижалари эълон қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, 2021-йил 16-ноябр куни коллеж ва техникумларга КУНДУЗГИ таълим шаклида ўқишга кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

👨🏻‍💻 16-ноябр куни тест синовларида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини ruxsatnoma.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда билишлари мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 18 ноябрь, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

Мавзу: “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Адлия, Қурилиш, Олий ва ўрта махсус таълим, Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорига олиб чиқишдаги янги имкониятлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Шаҳзода Қўчқорова, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
АТ "Халқ банки"нинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: АТ "Халқ банки"нинг бошқарув аъзолари

〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти бўйича вақтинчалик чеклов жорий этилди

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 17 ноябридан бошлаб Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида хизмат кўрсатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилди.

Бунинг натижасида биринчи навбатда аҳолига газ етаказиб берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🇺🇿 18 ноябрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Давлат
байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, Давлат байроғига ҳурматсизлик қилиш тегишлича маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!

@turdimov_bot орқали Самарқанд вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу бот шахсан вилоят ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли самарқандликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами 1177

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform