Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Хорижий мамлакатлар етакчиларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига унинг жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда давлат раҳбари лавозимига қайта сайлангани муносабати билан қутловлар келмоқда. Уларда Ўзбекистон Президентига янги зафарлар, халқимизга эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари билдирилган.

От лидеров зарубежных стран на имя Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева поступают поздравления в связи с его переизбранием на должность главы государства. В них выражаются искренние пожелания новых успехов Президенту, мира, благополучия и процветания народу Узбекистана.

#Mirziyoyev #qutlovlar #saylov2021 #galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди

@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

🔰 Тошкент вилоятидаги умумий овқатланиш нуқталарининг 809 тасига солиқ имтиёзи берилди

Батафсил

@hudud_inform
🔰 Айрим давлат хизматлари кўрсатишдаги тўлов миқдорлари камайтирилади

"Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинди (28.10.2021 й, 661-сон).

Қарор билан бир қатор давлат хизматлари кўрсатишдаги тўлов миқдорлари камайтирилди.
Жумладан, Чет тилини билиш даражаси тўғрисида малака сертификатининг дубликати берилганлиги учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланди (илгари БҲМнинг 50 фоизи).

Қарор 2021 йил 1 декабрдан бошлаб кучга киради.

@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбектелеком" АК ахборот хизмати раҳбари Тимур Мамажанов иштирокида брифинг

Ҳудудларнинг оптик толали алоқа линиялари билан таъминланиши юзасидан

Манба:

@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

🔰 Фарғонада Япония ишбилармонлари иштирокида бизнес-учрашув бўлиб ўтди

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Yana bir yangi xizmat ishga tushdi

💁🏻‍♂️My.gov.uz tizimida roʼyxatdan oʼtgan fuqarolar endi shaxsiy kabineti orqali “Mehnat daftarchasidan koʼchirma olish”lari mumkin boʼldi.

👏🏻Buning uchun ulardan hech qanday hujjat talab qilinmaydi.

👩🏻‍💻Xizmat bir muddatda va bepul koʼrsatiladi.

Ushbu elektron xizmat fuqarolarimizga tashkilotlar tomonidan mazkur hujjat soʼralganida tezkor taqdim etish qulayligini beradi.

Maʼlumot oʼrnida: Elektron hukumatni rivojlantirish yoʼlidagi islohotlar tufayli davlat rahbarining 2019-yil 31-oktyabrdagi qarorida 2020-yilning 1-yanvaridan ish beruvchilar va xodimlar oʼrtasidagi mehnat munosabatlari (mehnat shartnomalarini tuzish, mehnat shartnomalariga oʼzgartirish va qoʼshimchalar kiritish, shuningdek, ularni tugatish tartib-taomillari) elektron roʼyxatdan oʼtkazilishi belgilab qoʼyilgan.

@hudud_inform
🇺🇿📸Саиджамшид Жафаровнинг ғалабали жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Азиз Тўхтамуродов, Белград

@hudud_inform
🔰 Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича талабларни бузганлик юзасидан жавобгарлик кучайтирилди

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–726-сон, 29.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернетда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда Ўзбекистонда жойлашган техник воситаларда ҳамда шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (1 млн 890 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 50 баравари (13 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🔘 Қонун билан шунингдек, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилган тақдирда қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилади:

🔸 БҲМнинг 150 бараваригача (40 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима;
🔸 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
🔸 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

📋 Ушбу ўзгартиришлар қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

@hudud_inform
❗️Ўзбекистонда 30 октябрь куни 320 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 185 963 нафарга етди.

@hudud_inform
🇺🇿Ўзбекистонда 30 октябрь куни 201894 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилди.

@hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.

@hudud_inform
⚡️Тошкент вилоятининг 1009 та маҳалласида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинади

Батафсил

@hudud_inform