Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХVI ёзги Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении группы спортсменов и тренеров, добившихся высоких результатов на ХVI летних Паралимпийских играх в городе Токио

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Кимлар коммунал тўловлар бўйича имтиёзга эга?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 11 сентябрь, шанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинг:

〰️〰️〰️
● Мавзу:
Божхона органларига тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Даврон Сотволдиев, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️
✏️ ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰Жиззахда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш муҳокама этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент паралимпиячиларимиз жасорати ҳақида: "Маҳорат мактаби, матонат мактаби бу!"

Президент о подвиге наших паралимпийцев: "Это школа мастерства, школа стойкости!"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📌 Омбудсманнинг жойларда минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-6312-сон, 10.09.2021 й.) қабул қилинди.

💼 Фармонга кўра, Омбудсманнинг жойларда доимий асосда ишловчи минтақавий вакиллари лавозимлари жорий қилинади.

🔰 Омбудсман минтақавий вакиллари, жумладан:

▪️ инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этади ва ўтказади;
▪️ фуқароларнинг шикоятларини қабул қилади ва кўриб чиқади, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашади.

Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ўзларининг фаолиятида бевосита Омбудсманга ҳисобдордир.

📋 Фармонга кўра шунингдек, янги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Грециянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди.

📹 Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 РАСМИЙ МУНОСАБАТ:

Ижтимоий тармоқларда 2021 йил 11 сентябрь куни "Зафарободда пахта теримчиларига ёвғон-шўрва берилди" мазмунида видео илова қилиниб, хабарлар тарқалган.

Ушбу масала юзасидан масъуллар томонидан ҳолат жойига чиқиб ўрганилди!

Туман ҳокими теримчиларнинг муаммоларини тўлиқ эшитиб, улардан содир бўлган ҳолат учун узур сўради ҳамда ҳолат тўлиқ ўрганилиши, маълум қилинган камчиликлар бартараф этилиши, шунингдек ҳолат бошқа такрорланмаслиги учун зарурий чоралар кўрилишини маълум қилди.

Туман ишчи гуруҳи тузилиб, 2 кун ичида тумандаги ёрдамчи теримчилар жойлашган объектлар ўрганилади ва аниқланган камчиликлар зудлик билан бартараф этилади деб маълум қилди Зафаробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Қуйидагилар умумтаълим мактаби кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

🟢 Биринчи синф ўқувчилари;

🟢 "Меҳрибонлик" уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар;

🟢 Ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳар

🔰 Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи реконструкция арафасида

🏗 Ҳозирги кунда Olmazor Business City дирекциясининг ташаббуси билан Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғида ободонлаштириш ишлари ўтказилмоқда.

🎡 Боғни тошкентликларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда янгилаш режалаштирилган деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Хорижий ОАВларнинг Янги Ўзбекистонга оид эълон қилган материалларининг навбатдаги ҳафталик дайжести.

Манба:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Хорижий тилларда эфирга узатиладиган теле ва радиоканаллар ишга туширилади

“Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (312-сон, 19.05.2021 й.) қабул қилинди.

✂️ Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази фаолияти тугатилди.

🔄 Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳузурида таълим ташкилотларининг хорижий тиллар педагогларининг малакасини ошириш бўйича мобил гуруҳлар ташкил этилади.

Мобил гуруҳлар, энг аввало, олис ҳудудларда жойлашган ёки хорижий тилларни ўқитиш бўйича кўрсаткичи паст бўлган таълим ташкилотлари ўқитувчиларининг малакасини оширишга жалб этилади.

📝 Қарорга мувофиқ, негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари (207 та) ҳамда уларга бириктирилаётган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

➡️ Хорижий тиллар бўйича ўтказиладиган республика олимпиадаларида иштирокчиларнинг 4 та кўникмасини (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолаш тартиби жорий этилади.

🗓 2022/2023 ўқув йилидан танланган умумтаълим мактаблари 4-синф битирувчилари, 2024/2025 ўқув йилидан эса 9-синф битирувчиларининг хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш бўйича махсус синов ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.

☑️ Шунингдек, ҳар бир туман (шаҳар)да очиқ танлов ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан камида 2 нафар инглиз тили ўқитувчилари ва бир нафар бошқа хорижий тил ўқитувчиси хорижий давлатларга қисқа муддатли малака оширишга юборилади.

2021 йил якунигача ОТМларда давлат-хусусий шериклик асосида ўқитувчи ва талабаларга хорижий тилларни ўқитиш марказлари (курслари) ташкил этилади.

📺 Шунингдек, 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатиладиган теле ва радиоканаллар ишга туширилади. Бунда ҳар куни камида 3 соатлик дастур хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🚔 Йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсуниши ва уларни бажаришга мажбур.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

🔰 Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, Нурафшон шаҳрида АҚШ Глобал медиа агентлигининг “Коррупцияга қарши суриштирув ва фактчекинг” мавзусида бир гуруҳ журналистлар ва халқаро тренерлар иштирокида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform