Hudud Inform
8.4K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
7 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу: 7
сентябрь — Мовий осмон учун тоза ҳаво халқаро куни
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Азизжон Калимбетов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқаро бахшичилик фестивали ва «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форумига тайёргарлик жараёнлари ҳақида
● Вақти: 14:00
Иштирок этади: Маданият вазири ва вазирлик мутасаддилари

〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб

⁉️ "Президент сўзининг маъноси нима?"

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг бу галги қаҳрамони - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов.

Герой очередного выпуска проекта, посвященного 30-летию независимости нашей страны - первый заместитель директора Агентства развития государственной службы при Президенте Республики Узбекистан Отабек Хасанов.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👷🏼‍♂️Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича электрон хизматлар кўрсатилади

✍🏻 Ҳукумат қарори (555-сон, 31.08.2021 й.) билан Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🧑🏻‍💻 Регламентга кўра, истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёхуд “ELEKTR” дастурий таъминоти (Онлайн платформа) орқали рўйхатдан ўтади. Ёки давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади.

📝 Сўровнома тўлдирилиб, тегишли маълумотлар тақдим этилади.

💰 Хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим миқдори 24 300 сўмни ташкил этади.

🗓 Мазкур тартиб 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президентликка номзод 15 нафаргача, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафаргача, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод 5 нафаргача, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод 3 нафаргача ишончли вакилга эга бўлишга ҳақли.

➡️ Ишончли вакиллар:

● номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам беради;
● сайлаш учун ташвиқот олиб боради;
● давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодалайди.

🚫 Ишончли вакил сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📱Ижтимоий тармоқда "Ҳайдовчи автомобилини аёл устига бошқарди" сарлавҳаси остида тарқалган видио юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди

⚡️Жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Зийнат МФЙ, Шокирариқ кўчасида "Spark" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1979 йилда туғилган Ш.Р. ҳамда "Changan" русумли юк автомобили ҳайдовчиси, 1983 йилда туғилган Ҳ.М.лар ўртасида ўзаро тортишувли вазият юзага келган.

🔹"Changan" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ҳ.М. воқеа жойидан кетмоқчи бўлган вақтда фуқаро Ш.Р. ушбу юк автомобилининг олд қисмига тепган. Ҳайдовчи тўхтамасдан ҳаракатда давом этган ва фуқаро Ҳ.М.ни автомобиль билан туртиб ўтган.

❗️Натижада, фуқаро Ш.Р. тан жароҳати олган.

‼️Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ANTIFAKE.UZ — ижтимоий тармоқлардаги сохта, тасдиқланмаган, ёлғон ахборотларни аниқлаб, уларга раддия берувчи энг ишончли, холис, тезкор расмий манба.

📈
Телеграм канал статистикаси:

● Умумий обуначилар сони: 4091 та;
● Умумий постлар сони: 105 та;
● Умумий кўришлар сони: 8 551 875 марта.

❗️Барча маълумотларни расмий манбалар орқали текширинг: ANTIFAKE.UZ га обуна бўлинг.

Ижтимоий тармоқлардаги манзиллар:

🔹
Telegram
🔹Facebook
🔹Instagram
🔹Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Халқаро армия ўйинлари иштирокчилари тантанали кутиб олинди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

🔰 Тезлик ишқибозлари диққатига!

🚘 🛣 2021 йил 12 сентябрь куни Пискент тумани "Лолаариқ" маҳалласида жойлашган "Жанубий" автополигонида "AVTO TUNING", "ZO'R TV" телеканали ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида автомобиллар пойгаси уюштирилади.

📹 Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
8 сентябрь чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш билан боғлиқ масалалар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Шавкат Хўжақулов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўрмон хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотларни кучайтириш, Тошкент шаҳриини кўкаламзорлаштириш бўйича режалаштирилаётган ишлар ва бошқа долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари

〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида берилган имтиёзлар ҳақида
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Бобур Ҳамраев, Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📝 6 сентябрга қадар аккредитациядан ўтган ОАВлар юзасидан маълумот

Марказий сайлов комиссияси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Россияда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш учун ёрдам сўраб тарқалган хабарлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг вафот этгани, 3 нафар фарзанди ва опаси қийин аҳволда қолгани ҳамда унинг жасадини Ватанга қайтариш учун маблағ йўқлиги сабабли ёрдам сўралгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, 1982 йилда туғилган, 14 йилдан буён ушбу давлатда яшаб келаётган фуқаро О.Ё. соғлиғи ёмонлашгани оқибатида 2021 йилнинг 5 сентябрь куни вафот этган.

Марҳумнинг қариндошлари жасадни Ўзбекистонга жўнатиш учун маблағ сўраб блогерларга мурожаат қилмаган.

Вафот этган фуқаро билан боғлиқ барча ташкилий масалалар ҳал этилиб, унинг жасади ва қариндошлари бугун Ўзбекистонга олиб келинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳеч бир 1-синф ўқувчиси Президент совғасисиз қолмайди, хавотирга ўрин йўқ!

Халқ таълими вазирлигига айрим ҳудудларда 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари ёки унинг таркибидаги айрим ўқув қуроллари етиб бормагани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

Афсуски, пандемия янги ўқув йили бошланишининг сўнгги кунигача баъзи ота-оналар томонидан фарзандларининг ҳужжатларини топширишини кечиктирди, шу билан бирга, баъзи етказиб берувчиларнинг кечикишига ҳам олиб келди. Бу эса ўз-ўзидан совғаларни ҳисоб-китоб қилишда ва тўлиқ қилиб етказишда муаммоларни юзага келтирди.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан вазиятни тўғри қабул қилишларини ва тез кунда совғалар ҳар бир болага етиб бориши таъминланишини маълум қилади. Совғалар ичидаги баъзи етмай қолган ўқув қуроллари жойига қайтадан етказилиб, тарқатилади.

Бир ҳафта давомида мазкур ҳолат тўлиқ инвентаризация қилиб чиқилади, агар шундан сўнг ҳам фарзандингизга совға ёки дарслик етиб бормаса Халқ таълими вазирлигининг 71 202 09 09 Ишонч телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз сўралади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📱Ижтимоий тармоқда "Тошкентда ГАИ ходими ва ҳайдовчи тортишиб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган материал юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди

🔹Жорий йилнинг 2 сентябрь куни соат 15:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Таджиев томонидан "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фодаланмаганлиги боис тўхтатилган.

❗️Ўзаро мулоқот вақтида тортишувли вазият юзага келиб, қоидабузарлиги бўйича бармоқ изи орқали тасдиқлаши сўралганда ҳайдовчи томонидан носамимий муносабат кузатилган. ЙПХ ходими ҳам муомала маданиятидан четга чиққанлиги ҳолати видеода акс этган. Ҳайдовчига нисбатан содир этган қоидабузарлиги бўйича электрон шаклдаги баённома расмийлаштирилган.

‼️Ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси

Савол. ОАВнинг сайлов жараёнларини ёритишдаги ҳуқуқлари нималардан иборат? Аввалги сайловларга нисбатан бу сафар қўшимча ҳуқуқ берилганми?

Манба:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Ўзбекистон Миллий университети ва Россия Давлат Гидрометеорология университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастур асосида 2021-2022 ўқув йили учун икки дипломлик сиртқи таълим бакалавр дастурига қабул давом этмоқда!

👉 Батафсил

〰️〰️〰️
📌 На основе совместной образовательной программы Национальный университет Узбекистана с Российским государственным гидрометеорологическим университетом объявляет о продолжении приёма в заочную образовательную программу бакалавриата с двойным дипломом на 2021-2022 учебный год!

👉 Подробно

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.

Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда нашр этилади.

Сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари биродар Тожикистон Президенти ва халқини мамлакат мустақиллигига эришилганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этди.
Президентлар 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ саммити тадбирларига тайёргарликнинг боришини кўриб чиқдилар, шунингдек, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства сердечно поздравил Президента и братский народ Таджикистана с 30-летием независимости страны, выразил искренние пожелания мира, благополучия, больших успехов и процветания.
Президенты рассмотрели ход подготовки к предстоящим мероприятиям саммита ШОС 16-17 сентября в городе Душанбе, а также обменялись мнениями по ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter