Hudud Inform
8.62K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шарафига байрам салютлари отилди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, халқимизни табриклади.
Байрам шодиёнаси катта концерт дастури билан якунланди.

В парке «Янги Узбекистан» прошли праздничные торжества в честь 30-летия независимости нашей страны.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на мероприятии и поздравил соотечественников с праздником.
Состоялся большой праздничный концерт.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #bayram #konsert

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Хорижий ҳамкорлар мамлакатимизнинг истиқлол йилларидаги юксак муваффақиятларини алоҳида қайд этган. Давлатимиз раҳбарига янги муваффақиятлар, халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

В связи с 30-летием независимости Республики Узбекистан на имя Президента Шавката Мирзиёева поступают поздравления от глав зарубежных государств и правительств, видных общественных и религиозных деятелей, авторитетных международных организаций.
Зарубежные партнеры особо отмечают высокие достижения страны за годы независимого развития. Выражаются искренние пожелания новых успехов главе нашего государства, а также мира, благополучия и процветания народу Узбекистана.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #qutlovlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

С 30-летием независимости Республики Узбекистан, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📝 Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан телефон орқали мулоқот қилди.
Вице-президент давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилади.
Шерикликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Вице-президентом, Премьер-министром ОАЭ, правителем Эмирата Дубай Мухаммадом бин Рашидом Аль Мактумом.
Вице-президент поздравил главу нашего государства и народ Узбекистана с 30-летием независимости, искренне пожелав мира, благополучия, больших успехов и процветания.
Обсуждены актуальные вопросы партнерства, состоялся обмен мнениями по вопросам международной и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #BAA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Туркия раҳбари мамлакатимиз етакчиси ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини юртимиз мустақиллигининг 30-йиллиги билан самимий қутлади.
Президентлар икки томонлама ҳамкорлик кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар. Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий аҳвол кескинлашиши таъсирида минтақадаги вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди.

Президенты Узбекистана и Турции провели телефонный разговор.
Глава Турции тепло поздравил лидера нашей страны и многонациональный народ Узбекистана с 30-летним юбилеем независимости.
Президенты обменялись мнениями по вопросам двусторонней повестки. Рассмотрен график предстоящих мероприятий на высшем уровне.
Особое внимание было уделено развитию ситуации
в регионе в контексте эскалации военно-политической обстановки в Афганистане.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Эртага, 2 сентябрь куни, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиради.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳининг 46-йиллик йиғилишида иштирок этади.

Тадбир доирасида Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассир билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Завтра, 2 сентября, Президент Шавкат Мирзиёев возложит цветы к подножию памятника и почтит память Первого Президента Узбекистана Ислама Каримова.

В тот же день глава государства примет участие в 46-м ежегодном заседании Группы Исламского банка развития.

Предусматривается также проведение встречи с президентом Группы Исламского банка развития Мухаммадом бин Сулейманом Аль-Джассиром.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг Тошкент шаҳрида ўтказилаётган йиллик йиғилиши доирасидаги тадбирлар, музокаралар, келишувлар: биринчи кун натижалари ва таассуротларига бағишланган видеолавҳа.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 ​​Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти

Ислом Каримов (1938–2016 й.й.) – ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси, мамлакатни 1989 йилдан 2016 йилга қадар бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси.

Ислом Каримов 1991 йил 31 августда Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган.

У халқ дардига қулоқ тутди, тинчлик ва осойишталикни таъминлади, кўп миллионли халқни Ватан тараққиёти йўлида бирлаштириб, ислоҳотларга сафарбар этди.

Биринчи Президент Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2017 йил 31 август куни Тошкент шаҳрида собиқ Оқсарой қароргоҳи олдида унинг биринчи ҳайкали тантанали очилган.

Шунингдек, Биринчи Президент ҳайкаллари Самарқандда (2017 йил 2 сентябрь), Қаршида (2018 йил 30 январь) ҳамда Москвада (2018 йил 18 октябрь) очилган.

Бундан ташқари, Тошкент давлат техника университети, Тошкент халқаро аэропортига, Фарғонадаги санъат саройи, Асакадаги автомобиль заводига ҳамда бир қатор кўчаларга Ислом Каримов номи берилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform