Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева аҳолидан келган долзарб саволларга жавоб берди.

Мигрантларга яратилаётган янги имтиёзлар ҳақида маълумот берсангиз?

Президент қарори билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2022 йил 1 сентябрга қадар “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

🔹 хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилгандаБҲМнинг 3 бараваригача миқдорда (735 минг сўм);

🔹йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (490 минг сўм);

🔹ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда (1 млн 225 минг сўмгача) компенсация тўланади.
〰️〰️〰️〰️

Вакцинация олмаган ходим ишдан четлатилади дейилди. Ишдан четлатиш ишдан ҳайдалиш деганими?

Иш берувчи эмланмаган ходимни ишдан ҳайдамайди, ишдан четлатади. Ишдан четлатиш вақтинчалик ҳолат бўлиб, вазият изига тушгач, яъни четлатишга сабаб бўлган ҳолат бартараф этилгач ходим яна ишини давом эттираверади. Бироқ ишдан четлатиб турилган муддат учун ойлик маош тўланмайди.
〰️〰️〰️〰️

Автотранспортни "тонировка" қилиш бўйича белгиланган янги тартиб бўйича маълумот берсангиз?

🔰Ҳукумат қарорига кўра 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

🚗Шунингдек, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

⛔️Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган тасмасимон шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.

Рухсатнома 1 йил муддатга берилади.

🔟 Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.

Энг муҳими фуқаролар ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

Расмий хабарлар | Медиаконтент
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди.
Президентимиз ушбу шаҳар яқинидаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Шунингдек, саммит доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл в Туркменистан.
Лидер нашей страны примет участие в очередной Консультативной встрече глав государств Центральной Азии, которая состоится в национальной туристической зоне “Аваза”.
Предусматривается также проведение двусторонних встреч в рамках саммита.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #Maslahatuchrashuvi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️24 октябрь — Президент сайлови куни муносабати билан Марказий сайлов комиссияси журналист ва блогерларни ҳамкорликка чорламоқда

Бу ҳақда МСК ахборот хизмати маълум қилди:

🗓 «Биз сизлар билан яқиндан танишмоқчи, ўртадаги «кўринмас парда»ларни олиб, ҳамиша дўстона ва самимий муҳитни яратмоқчимиз. Шу мақсадда барчангизни 7 август куни соат 11:15 да Симпозиумлар саройида «галстуксиз учрашув» шаклида бўлиб ўтадиган пресс-кофега таклиф қиламиз.

✔️ Ҳурматли ОАВ вакиллари, Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ҳамда аъзолари қатнашадиган ушбу учрашувда ўзингизни қизиқтирган барча саволга жавоб олишингиз ва «Сайлов – 2021» журналистлар пулига қўшилишингиз мумкин бўлади».

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эртага, 6 август куни Ўзбекистон Президенти “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова прибыл в город Туркменбаши.
Главу нашего государства встретили заместитель Председателя Кабинета Министров Туркменистана Эсенмырат Оразгелдиев и другие официальные лица.
Завтра, 6 августа, в национальной туристической зоне “Аваза” состоится очередная Консультативная встреча глав государств Центральной Азии.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #Maslahatuchrashuvi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Вилоят ҳокимлигидаги учрашувда фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, уй-жойини таъмирлаш, болалар майдончасини ташкил этиш каби мурожаатлар билдирилди.

📹 Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
6 август куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
2021 йил 1 августдан хорижий хом ашё ва материалларни божхонада расмийлаштириш талабларини соддалаштириш бўйича жорий қилинган янги тартиблар
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Давлат божхона қўмитаси бош инспектори

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ижро тизимидаги янгиликлар ва самарадорлик
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади:
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
2021 йилнинг 1-ярим йиллигида электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади:
Бекзод Бўронбоев, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ бош бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади:
Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, минтақавий ва халқаро даражадаги алоқаларни муҳокама қилдилар.
Аввал эришилган келишувларнинг бажарилиш ҳолати кўриб чиқилди. Ижобий ўсиш суръатларни давом эттириш учун янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, чегарадош ҳудудлар ва ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш кераклиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с Президентом Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым.
Лидеры обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки, взаимодействия на региональных и международных площадках.
Рассмотрен ход выполнения ранее достигнутых договоренностей. Подчеркнута важность продвижения новых проектов, активизации контактов сопредельных регионов
и деловых кругов двух стран для продолжения позитивной динамики сотрудничества.

#Mirziyoyev #sammit #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Абдуллахон мадрасаси девори қулаши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Маданий мерос объекти ҳисобланган Абдуллахон мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушганлиги ҳолати вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@hudud_inform
Авазада дўстлар учрашуви ва уларнинг самимий мулоқоти

Встреча друзей и их искреннее общение в Авазе

Facebook|Instagram|Twitter
🔰Вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирокидаги жисмоний ва юридик шахслар учун Бухоро нефть ва газ саноати коллежида ташкил қилинган сайёр қабул давом этмоқда.

♻️Айни вақтга қадар қабулда турли масалалар билан мурожаат қилиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 215 нафарга етди. Уларнинг 55 нафари вилоят ҳокимининг қабулида бўлиб, муаммо ва таклифларини билдирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform